Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet25/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 26-қисм


Афтидан, бошлиқ менинг гапларимга қизиқиб қолди – юзидаги қаҳр туйғуси бироз юмшагани билинди. Бироз ўйланиб тургач, менга сўз қотди:
— Дўстларинг билан биргаликда бор маҳоратларингни кўрсатинглар!
Бирданига мусиқа янграй бошлади, мен эса унга ҳамоҳанг тарзда қўшиқ куйлаб, рақсга туша кетдим. Қум устида ялонгоёқ рақсга тушиш ростдан ғалати туюлди. Танамда ҳеч қанақа завқ ҳиссини туймадим. Бу сафар ўзим хоҳламасамда сўзлар ҳақида ўйлаб, ритмга риоя қилишга ҳаракат қилдим — илгари буларнинг барчаси ўз-ўзидан содир бўлган ва матнни эслаб қолишим шарт бўлмаган. Сакраб-сакраб, олдинга ва орқага эгилдим, қўлларим ва оёқларим билан мураккаб ҳаракатларни амалга оширдим, тўғрисини айтсам, ҳар қандай йўл билан ўзимни «ўлим жуда яқин» ва «яқинда денгизга ғарқ қилинаман» деган фикрдан чалғитишга ҳаракат қилдим. Қўпол бошлиқнинг пешонасидаги ажинлар бироз тарқалди. У ҳали табассум қилмаган бўлсада, хўрсиниб қўйди, шу онда унинг менга бола сифатида қарагани яққол сезилди. Қўшиқ тугаганидан сўнг, соқолини силаганча рақс унга ёққанини ва қўшиқнинг сўзлари унга «қизиқ» бўлиб туюлганини билдириб ўтди. Қўшиқни алмаштиришни сўраганида ЛЛ Cоол Ж. ижро этган «Менга муҳаббат керак» қўшиғини куйлашга қарор қилдим:
Хонада ёлғиз қолганимда деворга қарайман ва қалбим ичидан чинқираётган виждонимнинг чақириғига қулоқ тутаман.
Қўшиқ куйлаётганимда бошлиқ қулоқ солмоқчи ва қўшиқ сўзларини аниқламоқчи бўлгандай бошини аввал ўнгга, сўнг чапга бурди. Яна қовоғини уйиб олишидан чўчиб, уни диққат билан кузата бошладим. Аммо энди унинг юзига ёрқинлик югурганди. Бошлиқ хурсанд ҳолда шотирларига ҳаммамизнинг қўлларимизни ечиб, кийимларимизни қайтариб беришларини буюрди. Шундан сўнг, қишлоқ бошлиғи хато иш қилишганини, биз қароқчилар эмас, балки фақат хавфсиз жой қидираётган болалар эканлигимизни қишлоқ аҳлига эълон қилди. У кулбага ўз ташаббусимиз билан кирганимиз ёки эгаси бизни таклиф қилгани, умуман, кулба эгаси шу вақт мобайнида биз ҳақимизда хабардор бўлган-бўлмагани ҳақида сўради. Унга биз ўзимиз қирғоқдаги уйга кирганимизни, бугун эрталабгача бизни ҳеч ким кўрмаганини ишончли оҳангда айтиб ўтдим. Шундан сўнг бизни қўйиб юбориб, имкон қадар тезроқ қишлоқдан чиқиб кетишни буюришди. Бошлиқ ҳаммма дискларимизни берганидан сўнг ортга қараб йўл олдик. Йиғлаб юборишдан қочиш мақсадида йўл-йўлакай кулиб борардик…
10-боб.
Ўша пайтлардаги мен учун энг қийин нарса сайрларим қачон тугашини билмаслигим билан муросага келиш эди. Саёҳат чексиздек туюлиб, ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчатиб қўйди. Ҳаётда ҳеч қанақа мақсадим қолмади. Ҳар доим бир нуқтадан иккинчисига югурар эдим, обора кўпроқ янги синовлар мен томон юборилаётгандек эди. Мен ҳозирги аҳвол ҳақида ўйлаб ўйимга ета олмасдим. Ўша пайтлардаги ҳар бир кун олдидан қўйиладиган вазифа тирик қолиш эди. Баъзи қишлоқларда бизни яхши овқатлантиришди ва сув олиб келишди. Аммо буни бахт деб аташ мумкинми? Буларнинг барчаси вақтинчалик эканлиги ва тез орада янги синовларга дуч келишимиз муқаррар эди. Руҳим қониқиш ва хотиржамлик каби ҳиссиётлардан узоқлашиб кетди. Бундан заррача кўнглимни чўктирмасдим, сабаби доимо энг ёмонига тайёр тураман. Доимо олдинга қараб боришга интиламан. Баъзан кечалари ухлашим қийин бўлади. Зулматга соатлаб тикилиб тураман, бироздан сўнг кўзларим унга тўлиқ ўрганиб, нарсаларни ажратиб олишни бошлайди. Қариндошларим ва дўстларимни кўп эслайман, уларга нима бўлгани ҳақида ўйлаб ҳавотирланаман.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling