Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 22-қисм Маълум бўлишича, балиқчилар биз ҳақимизда ҳақида олдиндан эшитишган экан. Уларни ҳам бир томондан тушуниш мумкин, бизни жангари деб ўйлашди, шу боис ўзларини, оилаларини ва уйларини ҳимоя қилиш учун чоралар кўришди. Бизни бундай кутиб олишганидан унчалик ҳайратланмаган бўлсакда, мамлакатнинг нисбатан тинч ҳудудида бундай бўлади деб ўйламаган эдик. Бизни жуда катта шубҳа остида сўроқ қилишди. Қаердан эканлигимиз, қаерга кетаётганимиз ва нега айнан шу йўлни танлаганимизни билишни хоҳлашди. Алҳажи (орамиздан энг баланд бўйлиси шу эди, шунинг учун кўпинча уни энг каттаси деб адашишарди) қишлоқ раҳбарига шунчаки қочқин эканлигимизни тушунтиришга уринди. Шундан сўнг бир нечта эркак қўлларимизни ечиб, жанда кийимларимизни ечиб олиб, ҳайқириқлар остида бизни қишлоқдан ҳайдаб солишди. Балиқчилар бизга тегмаганидан хурсанд бўлиб тезроқ жуфтакни ростладик. Кейинчалик улар бизни қандай жазога гирифтор қилишгани аниқ бўлди. Иссиқ қум устида ялангоёқ юришнинг деярли иложи йўқ эди. Қуёш бор нурини ерга тўкиб-сочар, ҳаво эллик даражагача исиб кетган, яқин атрофда соя тушадиган дарахт ўсмайди. Оёқларимз чидаб бўлмас даражада куйиб кетди. Қизиғи, бир жойда тўхтаб турсак оёғимиз баттар куйиб кетарди. Шу сабаб ҳолатга бироз кўникиб, олға юрдик. Бир неча соат давомида оғриқдан дод солиб юрдим, кейинчалик оёқларим қотиб қолди. Қуёш ботгунга қадар қайноқ қум бўйлаб юрдик. Ҳаётимда ҳеч қачон туннинг яқинлашишини бу қадар орзу қилмагандим. Қуёш ботиши билан азобларимиз якунланишига ишонишни хоҳлардим. Аммо иссиқлик пасайиши билан негадир оёқ куйиши ҳеч қаерга йўқолмасди. Оёқ куйиш натижасида шишган тери остига қум доналари тиқилиб, оғриқни баттар қиларди. Яна бир неча километр йўлни зўрға босиб ўтдим. Бундай юришдан сўнг тирик қолишга бўлган ишончим деярли сўнди. Юзимни тер босди, танам оғриқдан зир титрарди. Ниҳоят, ниҳоят ва яна ниҳоят, йўлимиздан кулба чиқиб қолди. Ҳаммамиз ичкарига кириб, индамай ўчоқ атрофидан ўрин олдик. Ҳеч ким бир-бирига гапирмасди. Жуда ҳам йиғлагим келди. Лекин чанқоқлик ва чарчоқдан кўзимга ёш келмасди. Ҳамроҳларимга боқиб туриб улар ҳам жимгина йиғлаётганларини англаб етдим. Иккиланиб туриб оёқларимга назар солдим. Оёқларим терисидан қон аралаш қум доналари чиқиб келди. Гўё кимдир эринмасдан пичоқ билан терини қириб ташлаганга ўхшарди. Яраларим ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилиб, кўзларимни олиб қочдим. Биз бир оз ўтирганимиздан кейин кулга эгаси келиб қолди. Бизни кўрган уй эгасининг ранги оқариб кетди. Аммо кетмоқчи бўлганида тўсатдан жароҳатларимизни пайқаб қолди. Ўша пайтда Мусо оёғидаги қумни олиб ташлашга уринаётганди. Қолганлар эса товони полга тегмаслиги учун тиззалаб ўтирганди. Уй эгаси Мусога қараб туриб бошини чайқади ва ташқарига чиқиб кетди. Бир неча дақиқадан сўнг у қандайдир ўсимликлар билан тўлдирилган сават билан қайтиб келди. Уй эгаси ҳеч қандай товуш чиқармай, олов ёқди, доривор ўтларни устига тутди, ўтлар қизиганидан сўнг шилиниб кетган оёқларимиз тагига тутди. Ёнаётган ўтларнинг тутуни оёқларимизга сингиб, тез орада оғриқ сусайди. Уй эгаси яна уйидан чиқиб кетди, бироздан сўнг балиқ шўрваси, гуруч, сув олиб келиб, еб олишимизни сўради. Сўнг яна чиқиб кетди, бу сафар тўр, эшкак ва катта фонарь билан қайтиб келди. - Ўзингизни яхши ҳис қиляпсиз менимча, — табассум қилиб сўради. Инглиз тилини бузиб гапирган бўлса ҳам уни амаллаб тушундик. Уй эгаси самимийлик билан балиқ тутиш учун денгизга чиқаётганини айтди ва матрасларнинг қаердалигини кўрсатди. У қаердан эканлигимиз билан ҳам, исмларимиз ким эканлиги билан ҳам қизиқмади. Унга буларнинг муҳим эмаслиги бизга қизиқ туюлди. У бизга махсус малҳам бериб, ётишдан олдин оёқларимизга суришни тайинлади. Ўша тунни ҳеч бир сўзсиз ўтказдик. Эртаси куни эрталаб нотаниш одам бизга яна овқат олиб келди ҳамда бизни сал тетикроқ кўринаётганимиздан хурсанд эканлигини табассум билан таъкидлади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling