Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 19-қисм Бир куни бувим менга ўрмон чўчқасига айлана олиш қобилиятига эга бўлган таниқли овчи ҳақида афсона айтиб берганди. У «чўчқалар» подасига қўшилиб, чўчқалардан бирини олдиндан тайёрланган тузоқ жойлашган очиқ ўтлоққа олиб келганидан сўнг яна одамга айланиб, тузоққа тушганларнинг ҳаммасини ўлдирарди. Бир куни овчи яна бир чўчқанинг «жаназасини ўқиб»,одамга айлантирадиган ўтни истеъмол қилаётганида кичкина чўчқача уни кўриб қолади ва кўрганлари ҳақида бутун подага айтиб беради. Чўчқалар дарҳол ўрмондаги барча ўсимликни йўқ қилишади. Орадан бироз вақт ўтиб навбатдаги овдан олдин овчи ўлжа илинтириш мақсадида сеҳрли ўтни қидиради, аммо ҳарчанд уринмасин излаганини топа олмай, одам қиёфасида қолиб кетади. Ўрмон чўчқалари эса уни парчалаб ташлашади. Бироқ ўшандан сўнг чўчқалар овчи учун қасос олиш ниятида келишларидан чўчиб одамлардан шубҳалана бошлашади. Чўчқалар кетганидан сўнг бироз ҳотиржам тортиб бир муддат осмонга қараб ётдим. Шундан сўнг, дарахтдан пастга тушиб, оёғим қаерга етакласа, ўша манзил сари жавлон урдим. Имкон борича бу жойлардан узоқроқ бўлишни хоҳлардим, сабаби ўрмон чўчқалари билан яна учрашишим мумкинлигидан қўрқардим. Тун кириб келиши билан қаердандир пайдо бўлиб қолган бойқушларга дуч келдим. Минг бир ҳадик ичра тез-тез қадам қўйиб кетар эканман тўсатдан илонни босиб олдим. Илон ҳуштак чалди, бироқ барибир ҳужум қилмади, мендан қўрқибми ёки бошқа сабаб биланми, буталар орасига кириб кетди. Мен иложи борича тезроқ югуришга ҳаракат қилдим. Олти ёшлигимда бобом теримга ҳар қандай илоннинг заҳридан ҳимоя қиладиган, ҳатто илонларнинг менга яқинлашишига имкон бермайдиган махсус малҳам суриб қўйган эди. Бироқ мактабга чиққанимдан сўнг бунақа «малҳам»ларнинг қудратига шубҳа қила бошладим. Илоннинг қочиб кетганини кўриб, ўша малҳамларда қанақадир ҳикмат бор экан деган ҳаёлга келдим. Мен кичкиналигимда отам бир гапни тез-тез такрорларди: «Токи тирик экансан, яхши кунлар келишига ва ҳаммаси яхши бўлишига доимо умид бўлади. Агар инсон тақдирига битилган яхшиликлар якунланса, демак у яқин орада ўлади». Ҳар сафар тушкунликкка тушганимда бу сўзларни эслардим, бу сўзлар менга далда вазифасини ўтаб, умидимни сўндирмасликка ёрдам берарди. Бу сўзлар орқали руҳимни кўтариб, қаерга ва нима учун кетаётганимни умуман тушунмасам ҳам олдга силжишга ҳаракат қилардим. Бутун бошли бир ойни биронта одам билан учрашмасдан ўтказдим. Атрофимда фақатгина ҳайвонлар — маймунлар, кийиклар, ўрмон чўчқалари мавжуд эди. Афсуски, улар билан суҳбатлашишнинг иложи йўқ эди. Баъзан бироз тўхтаб, кийикларга қизиқиш билан қарардим, баъзан эса бир дарахтдан иккинчисига сакрашни ўрганаётган маймун болаларини завқ билан кузатардим. Дарахт шохларининг қирсиллаши менга мусиқа садоларини эслатиб юборарди. Дарахт шохларининг синиши ортидан келган товушнинг бутун ўрмон бўйлаб акс-садо беришини соатлаб тинглаган кунларим ҳам бўлди. Ниҳоят яна одамлар билан учрашадиган кун ҳам келди. Очликдан, чарчоқдан, бел оғриғидан азоб чекиб, секингина юргандим. Эгнимда ташландиқ қишлоқлардан биридаги ерга суқилган таёққа осиб қўйилганини кўриб, дарҳол ўзим билан олволган шим. Юраётганимда шим тушиб кетишининг олдини олиш учун ип билан боғлашим керак эди. Ўша куни эрталаб иккита йўл бирлашиб кетган чорраҳада мен билан тенгдош ўғил болалар гуруҳини кўрдим. Чоррахага бир вақтда ҳар хил томондан келдик ва барчамиз бир-биримизни кўрганимизда қўрқувдан қотиб қолдик. Анча вақтгача жойимдан жила олмадим, жимгина нотаниш тенгдошларимга тикилиб турдим. Уларга зимдан назар солар эканман учтаси жуда таниш туюлди. Бирданига юзимга кулги югурди ва енгил нафас олдим, қўрқув, ишончсизлик, ваҳима тарқалиб кетди. Булар мен таниган йигитлар Алҳажи, Муса ва Канеи эди. Улар мен билан бирга Маттру Ёнгдаги мактабга боришар эди. Биз яқин дўст бўлмасак ҳам, ҳар ҳолда, салом-алигимиз жойида эди. Қўл бериб кўришдик. Улар Бонте минтақасидаги Желе қишлоғига кетишаётган экан. Ҳукумат қўшинлари шу қишлоқдан ўрин олгани сабабли ўша ерлар хавфсиз эканлиги тўғрисида турли миш-мишлар тарқалганди. Мен ҳам уларга ҳамроҳ бўлиб кетадиган бўлдим. Анча вақтдан бери одамлардан узоқда юрганим учун олтовлон олдида бироз хижолат тортдим. Кўринишидан таҳминан ўн олти ёшни уриб қўйгандек туюладиган Канеи менга ўгирилиб, қаерда бўлганимни ва нималарни бошимдан кечирганимни сўради. Жилмайганча ҳеч нима бўлмаган деб қўя қолдим. Сўнгра у яқинроқ келиб, бошимдан ўтганларни биладигандек далда бериб елкамга қоқиб қўйди. У: - Сиқилма, ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Яна бир оз сабр қил, — деди ва яна елкамга қоқди. Тағин бош ирғаб, жилмайиб қўйдим. Шундай қилиб, яна ўспиринлар гуруҳига қўшилдим. Олтовлон еттовлонга айланди. Бу қайсидир маънода аҳволимни янада қийинлаштириши аниқ эди, лекин энди ёлғиз қолишни истамасдим. Яқин-яқингача биз содда ва беғубор болалар эдик, аммо қўрқув биз каби кўплаб ўспиринларни вахшийга айлантирди. Кимдан йўл сўрасак, тезда қочиб кетишга уринар, ҳамма биздан чўчир эди. Гоҳ-гоҳида қочганларнинг ортидан югуриб: «Биз сиз ўйлаётган одамлар эмасмиз!“ дея қичқирардик — лекин одамлар бундан баттар қўрқиб кетишарди. Кимдир бизга йўл кўрсатишидан умидвор эдик. Аммо ўша кимдирни топишнинг имконини топа олмасдик… Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling