Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet15/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 16-қисм


Ёнимдаги апельсинларни биринчи кундаёқ паққос тушириб бўлдим. Аммо бахтимга йўлда учраган қишлоқларда мевалар дуч келди ва ўрнини тўлдириб қўйдим. Баъзида кассава далалари ёнимдан чиқар, илдизини кавлаб, хомлигича истеъмол қилардим. Деярли барча қишлоқларда кокос дарахти йўлимдан учради, аммо мен дарахтга қандай чиқишни билмасдим, бир неча бор уриниб кўрган бўлсамда, ҳеч ўхшамади. Очлик ва чанқоқ азобидан изтироб чекиб, кокосдан бошқа ҳеч нима мавжуд бўлмаган бир қишлоққа етиб келдим. Мевалар мени мазах қилгандек энг учидан ўрин олганди . Ғойибдан куч келиб дарахтнинг энг тепасига чиқиб кетдим. Нима содир бўлганини англашга ва қандай қилиб бу санъатни ўзлаштира олганимга ҳайрон бўлишга вақтим йўқ эди. Бир нечта кокосни йиғиб олгач, тезда пастга тушдим ва меваларни синдириш учун тош излай бошладим. Яқин атрофда эски мачит бўлиб, унинг атрофида ётган тошлардан бирини олиб, мақсадимга эришдим. Овқатланиб бўлгач, кўзимга чиройли кўринган уйлардан бирида бироз мизғиб олмоқчи бўлдим.
Тиниқиб дам олганимдан сўнг дарахтга чиқиб, йўлга олиб кетишим учун кокос тера оладиган энергия тўплай олганимдан хурсанд бўлдим. Бироқ бу сафар ўтган сафаргидан анча пастгача чиқа олдим. Дарахтга қайта-қайта чиқишга уриндим, ҳар сафар бир хил натижа такрорланаверди. Анча вақтдан бери кулмаган эдим, лекин бу ҳодисадан сўнг қаҳқаҳа отиб юбордим. Бир неча олдин чиқа олган жойимга энди чиқа олмаётганим устида илмий тадқиқот олиб бориш жоуз.
Олтинчи куни ниҳоят инсон зотини кўришга муваффақ бўлдим. Ўша куни эрталаб тунаб қолган қишлоқдан эртароқ чиқиб, навбатдаги аҳоли пункти томон йўл олдим. Тўсатдан қулоғимга овозлар чалинди. Йўналишимни ўзгартириб, қуруқ баргларни шитирлатмасликка уринганча билдирмасдан йўл четидан юришга ҳаракат қилдим. Буталар ортидан атрофга қарар эканман дарё бўйида ўтирган саккиз кишига кўзим тушди – ёши мен билан тенг тўрт нафар йигит, иккита қиз, эркак ва аёл. Улар маза қилиб чўмилишаётган эди. Бироз кузатиб тургач, улардан ҳеч қанақа ҳавф йўқлигини англадим ҳамда ёнига боришга қарор қилдим. Уларни чўчитиб юбормаслик учун катта йўл бўйлаб соҳил томон яқинлашиш зарур эди. Менинг келаётганимни эркак пайқаб қолди:
- Кушео (Салом), — салом бердим уларга.
Эркак менга диққат билан разм солди, лекин бир сўз демади. У Криё тилида гаплашмаса керак деган ўйда қабиламиз тили ҳисобланган Менде тилида салом бердим:
- Боо-ва. Би ҳа уин е на. Улардан ҳеч қанақа садо чиқмади. Кийимларимни ечиб, ўзимни дарёга отдим. Сув юзига чиққанимда, саккиз кишининг барчаси сув ичидан туриб мени кузатаётганини пайқадим.
- Қаердансиз ва қай томон кетяпсиз? — деб сўради оила бошлиғи мендан.
У Менде қабиласидан экан, бундан ташқари криё тилини ҳам билар экан.
- Мен Маттру Ёнгданман, лекин қаерга кетаётганимни ўзим ҳам билмайман, — деб жавоб бердим ва юзимни артдим. – Ўзингиз қаерга кетяпсиз?
У саволимга аҳамият бермади, эшитмаганликка олди. Тағин ундан Серра-Леоне жанубидаги Бонта оролига тезда етиб бориш мумкинлигини сўрадим. Бутун мамлакатдаги энг сокин жой шу ер эди. Эркак денгиз томон юришни давом эттиришни ва шунда эртами-кечми орол томон йўлни яхшироқ биладиган одам билан учрашишим мумкинлигини уқтирди. Унинг оҳангидан менга ишонмаётгани ва уларга қўшилишимни истамаётганлиги яққол билиниб турганди. Бир томондан, кимдир билан суҳбатлашиш имкониятини қўлга киритганимдан хурсанд бўлдим. Шу билан бирга уруш барча муносабатларни йўқ қилгани ва бегоналар ўртасида алоқа ўрнатишни деярли имконсиз қилиб қўйганидан жуда ғазабландим. Наҳотки ҳеч кимга, ҳатто ўн икки ёшли ўспиринга ҳам ишонишмаса?!
Қирғоққа чиқиб уларга миннатдорчилик билдирдим ва денгиз томон йўл олдим. Ўйлаб қарасам қорнимни тўйғазган ва бошпана берган қишлоқ номларини эслаб ҳам қолмабман. Ён-атрофда сўрайдиган ҳеч ким йўқ эди. Устига-устак мамлакатнинг бу қисмида ҳеч қандай белги ва йўл кўрсаткичлари мавжуд эмасди...
8-боб.
Мен кимдир мени таъқиб қилаётгандек икки кун давомида уйқусиз юрдим ва фақат вақти-вақти билан ҳордиқ чиқариш учун сойда тўхтардим. Хатто ўз соямдан ҳам қўрқар, баъзи вақтларда орқага қарамасдан бир неча километр югурардим. Табиат ҳам, ҳаво ҳам шафқатсиз қотиллар бўлиб туюлар, ҳозир қаердандир кимдир келиб, мени ўлдириб кетиши мумкинлигидан ҳадиксирардим. Очликдан азоб чексам ҳам, иштаҳам йўқ эди, бундан ташқари, овқат излашга қувватим етмасди. Кули кўкка совурилган қишлоқларни босиб ўтдим. Эркаклар, аёллар, ҳар хил ёшдаги болаларнинг жасадлари устма-уст ётарди. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling