Топшириқлар

Sana01.01.1970
Hajmi
#150860
Bog'liq
Топшириқлар


1-топшириқ. Гапларни ўқинг, оғзаки сўзлашув услубига хос ўринларни изоҳланг.
Отаси ёки у тенги бошқа кишига “пахан”, “бобой”, оналарига “бабуля”, “бабушка”, “кампиршо”, ака-укаларига нисбатан “брат”, “братишка”, “братан” деб мурожаат қилаётган ноқобил фарзандларнинг бундай нохуш сўзлари қулоққа оғир эшитилади.
Айрим ҳолларда эса исмларнинг русча-ҳиндча шаклларда ўринсиз қисқартириб айтилиши ҳам ёқимсиз туюлади. Хайришка, Маша, Боря, Гуля каби.
Кўча-кўйда, автобусларда, ўқув даргоҳларида “ ҳей”, “вей”, “ҳов” деб ёки ҳуштак чалиб чақирадиган, ёр-дўстларига Бахти, Мамаш, Алиш дея мурожаат қиладиган ёшлар ҳам учраб туради.
Буларнинг ҳаммаси ўта маданиятсизлик, одоб меъёрини билмаслик саналади.
(А.Мирзабобоев)


2-топшириқ. Берилган сўзларни давом эттиринг.



Халқ тилидаги талаффузи

Адабий тилдаги талаффузи

Отайиззи уйи

Отангизнинг уйи

налуг

nalog

мачит

Masjid

Сийнимни гапи

singlimni gapi

ишкоп

shkaf

майлис

majlis

кепти

kelibdi

3-топшириқ. Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобига киритилган “Муштипар” ҳикоясидан олинган қуйидаги парчани ўқинг. Оғзаки сўзлашув услубига хос жиҳатларни топиб, изоҳланг.

  • Мумкинми? Гуд монинг! Салом!

Рухсатингиз билан ўзимни таништирсам. Жонетта Кабуловна Холтаева... Мен, к сожелению, сизнинг сочиненияларингизни ўқиган эмасман. Хотя эшитганман. Мамашкалар тўғрисида ёзаркансиз...
Менинг ҳам тўртта болам бор... Нима? “Унақага ўхшамайди-ку”, дейсизми? Раҳмат, комплемент учун! Ҳамма шунақа дейди. Мен мамамга ўхшайман. Мамам олтмиш ёшидаям аппетитний эди. Как куколка!
Кечирасиз, оловингиз борми?... Йўқ-йўқ, мен “Море” чекаман... Сенкю! Зажигалкангизга гап йўқ!
Итак, тўртта болам бор. Маратик–Нукусда. Интернатда. Ёши... минуточку... Ёши по моему... ўн тўртда. Шу йил ўн тўртга киради. Папасига ўхшаган красавчик, Маратик!
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling