кузатув кенгаши

Sana01.01.1970
Hajmi
#151582
Bog'liq
кузатув кенгаши


Пешкў тумани ХТБ га қарашли 45-умум ўрта таълим мактаби ота-оналар умумий йиғилиши
Б A Ё Н И

2020 йил 21 сентябр
Рaислик қилувчи:

Ш.Турсунов

Котиб:

Ота-оналар вакили А.Нутфуллоева

Иштирок этганлар:

Йиғилишдa сайланган 7 нафар вакили иштирок этди. (рўйхатлари илова қилинади)



К У Н Т А Р Т И Б И:
1. “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги Низом”ни тасдиқлаш
2. Пешкў тумани 45-сонли умумтаълим мактабининг Кузатув кенгашини таъсис этиш, Кузатув кенгаши аъзолари сонини белгилаш ва таркибини сайлаш тўғрисида


Эшитилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сон буйруғи билан “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом” тасдиқланди. Буйруқ ва Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 январда 3118-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги таъкидланди.
Ушбу ҳужжатлар матбуотда эълон қилиниши билан мактабда фаол ота-оналар томонидан ташаббускор ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Намунавий Низомнинг 8-бандига асосан Кенгаш аъзолари тегишли таълим муассасаси умумий йиғилишида ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан очиқ овоз бериш орқали сайланади.
Ота-оналар томонидан ташкил этилган ташаббускор ишчи гуруҳ томонидан Кузатув кенгашини таъсис этиш, кенгаш таркибини ва унинг раҳбар органларини сайлаш йиғилишларини уч босқичда ўтказиш тавсия этилди.

Биринчи босқичда ҳар бир синф ота-оналари йиғилиши ўтказилиб, унда ота-оналар “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги Намунавий низом” билан таништирилди, таълим муассасаси умумий йиғилишига ҳар бир синфдан камида бир нафар вакил сайлаб олинди.


“Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги Низом”ни тасдиқлаш, таълим муассасаси Кузатув кенгашини таъсис этиш, Кузатув кенгаши аъзолари сонини белгилаш ва таркибини сайлашга бағишланган йиғилишда аҳолининг энг фаол вакили сифатида иштирок этмоқдалар.
Ҳар бир сайланган вакилга таълим муассасаси умумий йиғилишида синф ота-оналарининг ирода-манфаатларини ифода этиш, муҳокамаларда фаол қатнашиш ва қарор қабул қилиш давомида овоз бериш ваколати берилганлиги таъкидланди.
Юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Пешкў тумани 45-сонли умумтаълим мактабининг кузатув кенгаши ҳақидаги Низом лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди. Шундан сўнг, Пешкў тумани 45-сонли умумтаълим мактабининг кузатув кенгаши ҳақидаги Низом лойиҳаси ўқиб эшитирилди. Муҳокама этилди ва билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, қарор қилинди:
1. Пешкў тумани 45-сонли умумтаълим мактабининг кузатув кенгаши ҳақидаги Низом иловага асосан тасдиқлансин ва амалга киритилсин.
2. Кузатув кенгаши фаолияти мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкиллаштирилиши учун Кенгаш раиси масъул ҳисоблансин.
Қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинди. Розилар 7 нафар, қаршилар йўқ, бетарафлар йўқ.
2. Пешкў тумани 45-сонли умумтаълим мактабининг Кузатув кенгашини таъсис этиш, Кузатув кенгаши аъзолари сонини белгилаш ва таркибини сайлаш тўғрисида
Эшитилди:
Намунавий Низомнинг 8-бандига асосан Кенгаш аъзолари тегишли таълим муассасаси умумий йиғилишида ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан очиқ овоз бериш орқали сайланади.Пешкў тумани 45-сонли умумтаълим мактабида 213 нафар ўқувчи таълим олади, умумий йиғилишда ҳар бир ўқувчининг биттадан ота-онаси қатнашган тақдирда ҳам умумий йиғилиш иштирокчилари сони юқоридаги сондан кам бўлмайди. Таълим муассасасида йиғилиш зали йўқлигини ҳисобга олган ҳолда Кузатув кенгашини таъсис этиш, кенгаш таркибини сайлаш йиғилишлари икки босқичда ўтказилаётганлиги маълум қилинди.
Биринчи босқичда ҳар бир синф ота-оналари йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ота-оналар “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги Намунавий низом” билан таништирилди, таълим муассасаси умумий йиғилишига вакиллар сайлаб олинди. Шу билан бирга синф ота-оналари йиғилишларида Кузатув кенгаши аъзолигига 7 нафар номзодлар кўрсатилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Сўзга чиқди: Ш.Турчунов
Таълим муассасаси Кузатув кенгашини таъсис этиш, Кузатув кенгаши аъзолари сонини 7 нафар этиб белгилаш ва таркибига кирадиган аъзолари бўйича таклифларни киритди. Таклифлар муҳокама этилди, маъқулланди ва билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Пешкў тумани 45-сонли умумтаълим мактаби Кузатув кенгаши таъсис этилсин.
2. Пешкў тумани 45-сонли умумтаълим мактаби Кузатув кенгаши таркиби сон жиҳатдан 7 нафар этиб белгилансин.
3. Пешкў тумани 45-сонли умумтаълим мактаби Кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар сайланганлиги инобатга олинсин:
Турсунов Шуҳрат

Нутфуллоева Амина


Ўроқов Тўқли
Зарипова Турсуной
Муҳаммадов Бобурмирзо
Ярашева Нигина
Камолов Бафо
Қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинди. Розилар ___ нафар, қаршилар __ нафар, бетарафлар __ нафар.
Кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилганлиги муносабати билан йиғилиш ёпиқ деб эълон қилинди.
Йиғилишга раислик қилувчи _______________
Йиғилишга котиблик қилувчи _______________
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling