16 маъруза Кучланишни оширувчи тўғрилагичлар. Текисловчи филтрлар. Пассив элементдан ташкил топган филтрлардан г ва п шаклли филтрлар
Download 201.5 Kb.
|
1 маъруза soat (1)
16 маъруза Кучланишни оширувчи тўғрилагичлар. Текисловчи филтрлар.Пассив элементдан ташкил топган филтрлардан Г ва П шаклли филтрлар. Мавзу режаси: Кучланишни 2 баробар оширувчи симметрик, носимметрик тўғрилагичлар, кучланишни уч баробар оширувчи тўғрилагичлар, кўп баробар оширувчи тўғрилагичлар ўрганилади. Таянч сўзлар: Кучланишни ошириш, сиғим, симметрик, носимметрик, вақт диаграммаси, зарядланиш, разрядланиш, пульсация коэффициенти, яримўтказгичли диод. Бу хилдаги тўғрилагичлар юқори кучланиш ва кичик токда ишлайдиган юкламаларга манба сифатида хизмат қилади ҳамда юкламага 1 кВ гача кучланиш керак бўлганда ишлатилади. Бу хилдаги тўғрилагичларнинг ишлаш принципи қуйидагича: тўғрилагичга уланган чиқиш сиғими бир ёки бир нечта бўлиб, ишлаш жараёнида сиғимга йиғилган кучланиш юкламага берилади, яъни электр энергия юкламага разрядланади. Кучланишни оширувчи тўғрилагичлар симметрик ва носимметрик гурухларга бўлинади. Кучайтиришни каррали кўпайтириш чекланган эмас, аммо амалий жиҳатдан баробар бўлиши мумкин. Хусусий холларда юклама кам ток истеъмол қилганда ( ) каррали ошириш 100 гача бориши мумкин. 50 – расмда кучланишни икки баробар оширувчи носимметрик тўғрилагичнинг принципиал схемаси, 51 – расмда ток ва кучланишлар вақт диограммаси келтирилган. 50 расм. Кучланишни икки баробар оширувчи носимметрик тўғрилагичнинг принципиал схемаси. Схеманинг ишлаш принципи қуйидагича. Биринчи ярим даврда кучланиш U2 бўлганда ток Д1 диод орқали ўтиб С1 сиғимни зарядлайди. Бу жараён ток узулгунча давом этади. Иккинчи ярим даврда U2 тескари ярим даврга ўзгарганда кучланиш UС1 ва U2 қзшилади ва Д2 орқали С2 сиғим максимал кучланиш йиғиндиси билан зарядланади. Диод Д2 ёпилганда сиғим С2 юкламага разрядланади. Бу жараён хар ярим даврда қайтарилади ва юкламадаги Iюк токи Iзар – заряд токидан кичкина бўлади. 51 расм. Ток ва кучланишлар вақт диограммаси Диодларнинг тескари кучланиши Uтеск=2 U2m Сиғимдаги кучланиш 2 U2m дан ошмайди. Кучланишни икки баробар оширувчи симметрик тўғрилагич схемаси 52 а расмда, ток ва кучланиш диаграммаси 52 б расмда келтирилган. 52 а расм. 52 б расм Биринчи ярим даврда Д1 диод очиқ ва С1 сиғим зарядланади. Иккинчи ярим даврда С2 сиғим Д2 диод орқали зарядланади. Юкламадаги кучланиш U0 биринчи ва иккинчи сиғимдаги кучланишлар йиғиндисига тенг: U0=2 UC1+UC2 Юкламадаги тўғриланган кучланиш пульланиш частотаси тармоқдагига нисбатан икки баробар кўп бўлади: Қуйидаги 53 – расмда кучланишни уч баробар оширувчи тўғрилагичнинг принципиал схемаси келтирилган. 53 расм Биринчи ярим даврда С1 сиғим Д1 диод орқали орқали UC1=U2m қйиматгача зарядланади. Иккинчи ярим даврда С2 – сиғим Д2 орқали UC2=U2+UC1 қийматгача зарядланади. Учинчи ярим даврда С1 сиғим Д1 диод орқали яна зарядланади, Д2 диод эса ёпиқ ва С2 сиғим Д3 диод орқали С3 сиғимга UC3=U2m+UC2 катталиккача разрядланади. С1 сиғимнинг разрядланиши тамом бўлгандан сўнг юкламадаги кучланиш кучланишлар йиғиндисига UС1+UC3 га ёки 3U2m га тенг бўлади. кучайтирувчи звенонинг сони n га тенг бўлса, у вақтда Un=n U2m Юкламадаги кучланиш n ярим даврдан ташкил топган бўлади. бу схема 54 расмда келтирилган. Схеманинг ишлаш принципи қуйидагича: биринчи ярим даврда мусбат потенциал трансформаторнинг иккиламчи чўлғамининг “б” нуқтасида бўлса, Д1 диод орқали С1сиғим UC1=U2m гача зарядланади, Д2 эса бу ҳолда ёпиқ. Кейинги ярим даврда “а” нуқта мусбат ишорали потенциалда бўлади. Трансформаторнинг иккинчи чулғамидаги кучланиш С1 сиғимдаги кучланиш билан қўшилади ва С2 сиғим UC2=U2m+UC1 кучланишга Д2 орқали зарядланади. 54расм. Кейинги ярим даврда “б” нуқта мусбат бўлганда Д3 диод очилади ва С3 сиғим UC3=U2m+UC2 3U2m катталикда зарядланади. Шу билан бир вақтда С1 сиғим n ярим давр оралиғида катталикка зарядланади. Амалда сиғим бир хил танланади ва пульсация коэффициенти Кп=6% бўлиши шарти билан сиғимнинг мутлоқ қиймати қуйидагича аниқланади. - чиқиш кучланишининг частота пульсацияси, n – каскадлар сони. Текширув саволлари Кучланишни оширувчи тўғрилагич нима учун керак? Кучланиш ошганда юкламадан ўтадиган ток ўзини қандай тутади? Схемадаги сиғимлар нима учун керак? Қандай кучланишни оширувчи тўғрилагичларни биласиз? Сиғим қандай параметрга қараб танланади? Download 201.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling