Газ хужалигида хавфсизлик коидалари
|
Газ хужалигида хавфсизлик коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Газ хўжалигида хавфсизлик ҚОИДАЛАРИ 1-боб. Умумий қоидалар
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акционерлик жамияти Газ хўжалигида хавфсизлик ҚОИДАЛАРИ Олмалиқ 2019 й. 2 Газ хўжалигида хавфсизлик ҚОИДАЛАРИ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу қоидалар аҳоли пунктларида жойлашган газ таъминоти тизимида, саноат корхоналарининг, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ва коммунал-маиший соҳа ташкилотларининг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) газ қувурларига қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилайди. 2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: авария — иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддаларнинг чиқиши; блокировкаловчи қурилма — ташқи таъсир натижасида хавфсизлик талаблари бузилган ҳолатларда ёки технологик режим бузилган вақтларда газни ёки технологик қурилмани ишга тушириш имконини бермайдиган ускуна; газдан хавфли ишлар — газланган муҳитда ёки газ чиқиш эҳтимоли мавжуд газ қувурларида, сиғимларда ва агрегатларда бажариладиган ва бунинг оқибатида инсонлар заҳарланиши, газ алангаланиши ва портлаш содир бўлиши мумкин бўлган ишлар; газ — ёқилғи сифатида фойдаланиш учун конлардан қазиб олинадиган табиий газ, нефть гази, газ ва нефтни қайта ишловчи саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган газлар; газ қувурлари — муҳити газ бўлган қувур ўтказгичлар; газни тартибга солиш пункти (ГТП) ва газни тартибга солиш қурилмаси (ГТҚ) — газ тақсимлаш тармоқларидаги газ босимини пасайтириш ва уни белгиланган даражада сақлаб туриш учун мўлжалланган технологик қурилма; газ хизмати — ташкилотларда газдан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш учун газ хўжалиги тизимлари объектлари эгалари томонидан ташкил этилган таркибий бўлинма; газ хўжалиги — ташкилот ҳудудидаги газлаштирилган ёрдамчи ишлаб чиқариш ва маъмурий-маиший биноларнинг газ жиҳозлари, газ қувурлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар, электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, ГТП ва ГТҚлар; Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling