Савол 01

Sana01.01.1970
Hajmi
#179537
Bog'liq
Савол 01


Савол: Газлар таркибидаги намлик нима учун ажратилиб олинади.
Жавоб: Газларни фаза (фракция)га ажратиш учун совитилганда таркибидаги намлик музлаб қотиб қолмаслиги учун, ҳамда намликнинг технологик жараёнларга салбий таъсирининг олдини олиш учун газлар таркибидаги намлик ажратилиб олинади.


. Савол: Газ турбина нима ва ишлаш принципини тушунтириб беринг.
Жавоб: Бу латин тилида turbo –«врашения» маъносини англатади. Газ турбиналарда ёқилғи газ ёқилиб, иссиқлик энергиясини турбина механик энергиясига алмаштириш учун газ турбина ишлатилади. Газ топка камерада ёқилиб, газ ёниб кенгайиш ҳисобига турбина сопла орқали йўналиш бериб, лопаткаларига урилади ва айлантиради.
Иссиқлик алмашиниш қурилмалари нима ва ишлаш принципига кўра неча турга бўлинади?
Жавоб: Иссиқлик алмашиниш қурилмалари – совутиш, иситиш, конденсациялаш, буғланиш ва буғлатиш жараёнларни амалга ошириш учун мўлжалланган қурилмалар ИАҚ дейилади. Жараёнларни ўтказиш шартлари ва қурилмаларни қўллаш соҳасига қараб, иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг тузилиши турлича бўлади. Ишлаш принципига қараб; сиртий (рекуператив), регенератив ва аралаштирувчи (градирня, скруббер, аралаштирувчи конденсатор ва ҳоказо) қурилмаларга бўлинади. Регенератив иссиқлик алмашиниш қурилмаларида бир иссиқлик алмашиниш юзаси галма-гал иссиқ ва совуқ элткичлар билан ювилиб туради. Агар иссиқлик алмашиниш юзаси иссиқ элткич билан ювилиб турса, муҳитнинг иссиқлиги хисобига исийди, совуқ элткич билан ювилганда эса ўз иссиқлигини беради. (булар юзали яъни пластинали ИАҚ),
Сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмаларида иссиқлик элтгич девор билан ажратилган бўлиб, уларда бир муҳитдан иккинчисига иссиқлик ушбу девор орқали узатилади. Сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари конструкциясига қараб ушбу турдаги қурилмалар қобиқ-трубали, «труба ичида труба», змеевикли, спиралсимон, ювилиб турувчи, пластинали, қиррали, ғилофли, блок-графитли, шнекли ва ҳоказо бўлиши мумкин.
Регенератив иссиқлик алмашиниш қурилмаларида бир иссиқлик алмашиниш юзаси галма-гал иссиқ ва совуқ элткичлар билан ювилиб туради. Агар иссиқлик алмашиниш юзаси иссиқ элткич билан ювилиб турса, муҳитнинг иссиқлиги хисобига исийди, совуқ элткич билан ювилганда эса ўз иссиқлигини беради. (булар юзали яъни пластинали ИАҚ), Регенератив иссиқлик алмашиниш қурилмалари иккита секциядан ташкил топган бўлади. Биринчисида иссиқлик элткичдан оралиқ материалга иссиқлик узатилса, иккинчисида эса – оралиқ материалдан технологик газга узатилади.
Аралаштирувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларида икала элткич бевосита ўзаро аралашиши пайтида иссиқлик алмашади. Аралаштирувчи ИАҚ лар бир хил йўлли хўл конденсатор, қарама-қарши йўлли қуруқ конденсаторларга бўлинади. Бир хил йўлли хўл конденсатор буғни сув ёрдамида конденсациялаш учун мўлжалланган. Конденсаторга совутувчи сув сопло орқали киритилади. Қарама-қарши йўлли қуруқ конденсаторда буғ ва совутувчи сувнинг ўзаро таъсири қарама-қарши йўналишда ўтади. Совутувчи сув конденсаторнинг юқори қисмидаги тешикли тарелкасига юборилса, буғ эса –пастдаги тарелка остига юборилади. Ҳаво эса, ушлагич орқали вакуум – насос ёрдамида сўриб олинади. Шунинг учун ҳам бу турдаги конденсаторларни барометрик конденсаторлар деб аталади. Бунда конденсациялаш жараёни вакуум остида олиб борилади. Қурилмадаги абсалют босим 0,01- 0,02 МПа бўлади.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling