Мус. таълим

Sana01.01.1970
Hajmi
#182500
Bog'liq
Мус. таълим



 
Мустақил таълимга оид кўрсатмалар 
Талаба мустақил иши (ТМИ) - муайян фандан ўқув дастурида 
белгиланган билим, кўникма ва малаканинг маълум бир қисмини талаба 
томонидан 
фан 
ўқитувчиси 
маслаҳати 
ва 
тавсиялари 
асосида 
ўзлаштирилишига йуналтирилган тизимли фаолиятдир.
Мавзуни мустақил ўзлаштириш. Фанинг хусусияти, талабаларнинг 
билим даражаси ва қобилиятига қараб ишчи ўқув дастурига киритилган 
алоҳида мавзулар талабаларга мустақил равишда ўзлаштириш учун 
топширилади. Бунда мавзунинг асосий мазмунини ифодалаш ва очиб 
беришга хизмат қиладиган таянч иборалар, мавзуни тизимли баён қизиқишга 
хизмат қиладиган саволларга эътибор қаратиш, асосий адабиётлар ва ахборот 
манбаларини кўрсатиш лозим. Топшириқни бажариш жараёнида талабалар 
мустақил равишда ўқув адабиётларидан фойдаланиб ушбу мавзуни 
конспектлаштирадилар, таянч ибораларнинг моҳиятини англаган ҳолда 
мавзуга тааллуқли саволларга жавоб тайёрлайдилар. Зарур ҳолларда 
(ўзлаштириш қийин бўлса, саволлар пайдо бўлса, адабиётлар етишмаса, 
мавзуни тизимли баён эта олмаса ва х.к.) ўқитувчидан маслаҳатлар оладилар. 
Ҳар бир талаба мустақил ишини реферат кўринишида топширади, яъни 
модулга жойлайди. Журналда қайси рақамда жойлашган бўлсангиз шу 
рақамдаги мустақил иш мавзусини олиб реферат тайёрлайсиз.
Реферат тайёрлаш. Талабага қийинчилик даражаси, унинг шахсий 
имкониятлари, қобилияти ва билим даражасига мувофиқ бўлган бирор мавзу 
бўйича реферат тайёрлаш топширилади. Бунда талаба асосий адабиётлардан 
ташқари қўшимча адабиётлардан (монографиялар, илмий, услубий 
мақолалар, интернетдан олинган маълумотлар, электрон кутубхона 
материаллари ва х.к.) фойдаланиб материаллар йиғади, таҳлил қилади, 
тизимга солади ва мавзу бўйича имкон даражасида тўлиқ, кенг маълумот 
беришга ҳаракат қилади. Зарур ҳолларда ўқитувчидан маслаҳат ва 
кўрсатмалар олади. Рефератни тайёрлашда 3-4 та режа тузилади, 10-15 
бетдан кам бўлмаслиги, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар ҳам бўлиши 
лозим. 
 
Мустақил таълим
№ 
Мустақил таълим мавзулари
7-семестр 

ҲФХ муаммоларини ўрганишга катта ҳисса қўшган жаҳон ва ватанимиз 
олимлари. Уларнинг асосий илмий-амалий ишлари 

Хавфсизликни таъминлаш тамойиллари ва услубларини таҳлил қилиш. 

Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар. Техноген хусусиятли фавқулодда 
вазиятлар. Экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар. 

Ўзбекистонда бўлиши мумкин бўлган техноген хавфлар.

Марказий Осиёда бўлиши мумкин бўлган табиий хавфлар. 

"Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулотда 
вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун бандларини ўрганиш 



"Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги қонун бандларини ўрганиш 

"Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги қонун бандларини ўрганиш.

Халқаро терроризм ва террористик ташкилотлар 
10 
Фаолиятнинг турли босқичларида хавфсизлик шартларини таҳлил қилиш. 
11 
Инсон антропометрик кўрсаткичларининг фаолият хавфсизлигига таъсири 
12 
Фаолият хавфсизлигини таъминлашда психологик омилларнинг аҳамияти 
13 
“Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги” қонун 
бандлаирни ўрганиш. 
14 
Ўзбекистон Республикасида ҳаёт фаолият хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 
қабул қилинган қонун ва меъёрий ҳужжатлар тизими 
15 
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлашга оид халқаро тажриба ва изланишлар 
таҳлили 
16 
Шовқин ва титрашдан ҳимояланиш техник воситаларининг гуруҳланиши ва 
тузилаши. 
17 
ФВларда оқибатларини бартараф этишда авария қутқарув ва бошқа кечиктириб 
бўлмайдиган ишлар 
18 
Инсоннинг 
физиологик 
ва 
психологик 
тавсифларининг 
хавфсизликни 
таъминлашдаги аҳамияти 
19 
Қон кетиш ва қон кетиш турлари. 
20 
Совуқ уришнинг даражалари. Тез ёрдам. 
21 
Куйиш даражалари. Тез ёрдам. Чўкишлар ҳақида маълумот. 
22 
"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги қонун бандларини ўрганиш. 
23 
“Санитария назорат тўғрисида”ги қонун бандларини ўрганиш. 
24 
Ишлаб чиқариш бино иншоатларининг ёнғинга ва портлашга хавфи бўйича 
тоифалари. 
25 
Ёнғиндан ҳимояланишнинг замонавий техник воситалари.
26 
Ўт ўчирувчи моддалар ва уларнинг хоссалари. 
27 
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати.
28 
Республика бўйича ёнғинлар содир бўлиши ва уларда кўриладиган зарарлар 
тўғрисида статик маълумотлар таҳлили 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling