2-ишлаб чиқаришдаги топшириққа хисобот

Sana01.01.1970
Hajmi
#185301
Bog'liq
2-ишлаб чиқаришдаги топшириққа хисобот


Наманган давлат университети ва А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети қўшма таълим дастури маркази диретори Р. Р. Замилованинг Наманган давлат университети ректори ҳузуридаги ишлаб чиқариш йиғилишининг 2-сонли баёни 7-бандида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминланганлиги тўғрисида


ХИСОБОТИ

2019/2020 ўқув йилида Наманган давлат университети ва А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети қўшма таълим дастури маркази “5111901-Дефектология: логопедия”,


“5210203-Психология: амалий психология”, “5330200-Информатика ва ахборот технологиялари” ва “5111306-Она тили ва адабиёти: ўзга тилли гуруҳларда рус тили ва адабиёти” бакалавриат таълим йўналишлари биринчи босқич ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур ўқув меъёрий хужжатлари бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • барча бакалавриат таълим йўналишлари учун Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси давлат таълим стандартлари мажуд;

  • бакалавриат таълим йўналишлари қўшма ўқув режалари А.И.Герцен номли РДПУ ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Наталья Олеговна Верешчягина ва марказ директори Римма Рамильевна Замилова томонидан ишлаб чиқилди, Наманган давлат университети ректори томонидан тасдиқланди ва ва А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагногика университети ректори томонидан тасдиқлаш учун ҳамкор ОТМ почта адресига юборилди;

  • бакалавриат таълим йўналишлари қўшма ўқув режаларга мувофиқ дарс жадваллари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди;

  • қўшма ўқув режаларда кўрсатилган фанлардан ҳамкор ОТМ томонидан тақдим этилган наъмунавий фан дастурлари асосида ишчи фан дастурлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди;

Наманган давлат университети ва А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети қўшма таълим дастури қабул жараёнини ташкил этишда қўпол камчиликларга йўл қўйилмади, баъзи йўл қўйилган жузий камчиликлар ўз вақтида қонун хужжатларида белгиланган тартибда бартараф этилди. 2020/2021 ўқув йилига қабул жараёнини ташкил этишда камчиликларга йўл қўймаслик чора-тадбирларини ишлаб чиқилди.
2019 йил сентябрь ойининг 6-13 кунлари А.И.Герцен номидаги РДПУ делегацияси Наманаган давлат университетида меҳмон бўлиб турган вақтда 2020 йил қабул жараёнини августь ойида ташкил этиш келишиб олинган эди, лекин, айни вақтда ҳамкор университет билан қабул жараёнини 2020 йил май-июнь ойларида ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling