Электрон почта хизмати ва унинг имкониятлари


Download 88 Kb.
bet1/4
Sana07.05.2023
Hajmi88 Kb.
#1440631
  1   2   3   4
Bog'liq
Elektron pochta xizmatlari va uning imkoniyatlari


ЭЛЕКТРОН ПОЧТА ХИЗМАТИ ВА УНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ


Мавзулар:

  • Анъанавий почта хизмати;

  • Электрон почта хизмати ва унинг афзалликлари;

  • Хабар ва почта қутиси тушунчалари;

  • Хабарларнинг турлари;

  • Электрон почта манзили;

  • Хабарларни узатиш ва қабул қилиш;

  • Хабарларни кўпчилликка юбориш;

  • Спам тушунчаси, спамларнинг турлари ва уларга қарши курашиш;

  • Фильтрлар ва қора рўйхат;

  • Миллий электрон почта хизматлари;

  • Халқаро почта хизматлари: mail.ru, gmail.com, yahoo.com;

  • Электрон почтадан фойдаланиш ва электрон хабарларни алмашиш маданияти.



Анъанавий почта хизмати. Анъанавий почта хизмати бизга маълум бўлган ва ҳар бир шаҳар ва марказларда жойлашган почта алоқаси корхоналари орқали амалга оширилади. Бунда жўнатилиши режалаштирилаётган хат махсус конвертга солиниб, юборувчи ва қабул қилувчининг индекси, манзили ва кимга мўллжалланганлиги ёзилади. Шу маълумотларга асосланган ҳолда почта корхонаси келган хатни марказий почта корхонасига юборади ва у ерда сараланиб тегишли манзилга элтиб беришни таъминлайди. Камчилиги шундаки юборилган хабар ёки хат манзил узоқлигига қараб кунлаб, ойлаб бориши, баъзи ҳолларда умуман етиб бормаслиги ҳам мумкин.
Электрон почта хизмати ва унинг афзалликлари. Интернет–халқаро тармоғининг асосини Electronic mail (E-mail) - электрон почта хизмати ташкил қилади. Электрон почта худди одатдаги почтадек бўлиб, фақат бунда хатни қоғозга эмас, балки компьютер клавиатурасидан ҳарф ва сўзларни териб, маълум электрон ёзув кўринишига келтирилади. Электрон почта махсус дастур бўлиб, унинг ёрдамида Интернет тармоғи орқали дунёнинг ихтиёрий жойидаги электрон манзилга хат, ҳужжат, яъни ихтиёрий маълумотни тезда (бир неча сония ва дақиқаларда) жўнатиш ва қабул қилиб олиш мумкин. Электрон почтанинг камчилиги шундан иборатки, хат жўнатувчи ва қабул қилувчининг ҳар иккаласи ҳам фойланаётган компьютер Интернет тармоғига уланган бўлиши зарур.


Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling