Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Теhnokont» Ўзбек-швейцария қўшма корхонаси Иштирокчиларининг


Download 155.5 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi155.5 Kb.
#1629945
Bog'liq
Таъсис шартномаси




«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

______________________________


MAS’ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI
ТАЪСИСЧИЛАРИНИНГ 2020 ЙИЛ 17 МАРТДАГИ 1-СОНЛИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ МАЖЛИС БАЁННОМАСИ

_____________”


MAS’ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATINING


TA’SIS SHARTNOMASI
(ЯНГИ ТАҲРИРДА)

ТОШКЕНТ - 2020 й
__________________________________”
MAS’ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI
ТАЪСИС ШАРТНОМАСИ
Тошкент шаҳри 2020 йил 17 март


1. УМУМИЙ КОИДАЛАР

1.1. Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринда “Қонун”) ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда тузилган.


1.2. Жамиятнинг Таъсисчилари қуйидагилар:
- “_______________________________________” XOLDING KOMPANIYASI AKSIYADORLIK JAMIYATI почта манзили: 100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси 73-а-уй, СТИР ______________.
- _________________________________________ Ўзбекистон Республикаси, Qashqadaryo viloyati Chiroqchi tumani IIB томонидан 2014 йил 21 февралда берилган паспорт AA ______________, уй манзили: _____________________________________________________________________________
- __________________________________________ Ўзбекистон Республикаси, Toshkent shahar Yunusobod tumani IIB томонидан 2014 йил 22 сентябрда берилган паспорт AA ____________, уй манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахар,________________________________________________________________________
1.3. Жамият таъсисчиларининг таркиби ўзгариши мумкин, шунингдек ўз хохиши билан Жамият таркибига кириш истагини билдирган ва таъсис бадалини тўлаган манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар қабул қилиниши ҳисобига кенгайтирилиши мумкин. Таъсисчиларнинг ҳуқуқлари таъсис шартномасида бириктирилган. Таъсисчи ва Жамият ўртасидаги муносабат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
1.4. Жамият Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсидир. Мустақил баланси, банк муассасаларида миллий ва хорижий валюта ҳисоб ва бошқа рақамларига эгадир. Жамият ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби, ўз-ўзини молиявий таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида олиб боради.
1.5. Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда рўйхатга олинган пайтидан бошлаб юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.
1.6. Жамият тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган думалоқ муҳрга эга.
1.7. Жамият ўз фирмали номи ёзилган тамғалари ва бланкаларига, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлиши ҳақлидир.
1.8. Жамият унинг балансида ҳисобга олинган мол-мулкка эга, ўз номидан ҳуқуқларга эгалик қилиши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


2. ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, ПОЧТА МАНЗИЛИ ВА ФАОЛИЯТ МУДДАТИ

2.1. Жамиятнинг тўлиқ расмий номи:


- давлат тилида – “______________________________” mas’uliyati cheklangan jamiyati, қисқача номланиши “_____________________________” MChJ.
- рус тилида – Общество с ограниченной ответственностью “_________________________”, қисқача номланиши – ООО _____________________________.
- инглиз тилида – “_______________________________” Limited Liability Company, қисқача номланиши_______________________________ LLC.
2.2. Жамиятнинг почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, _______________________________________________________________________________2.3._Жамиятнинг_фаолият_муддати_чекланмаган.____3._ЖАМИЯТНИНГ_УСТАВ_ФОНДИ'>______________________________________________________________________________
2.3. Жамиятнинг фаолият муддати чекланмаган.


3. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ


3.1. Жамият Устав фонди 5 302 461 355 (беш миллиард уч юз икки миллион тўрт юз олтмиш бир минг уч юз эллик беш) сўмни ташкил қилади.
3.2. Жамият Таъсисчиларидан Устав фондидаги улушларининг миқдори ва уларнинг номинал қиймати қуйидагича таксимланади:
- _______________________________________ – Устав фонди улуши 2 470 947 034 (икки миллиард тўрт юз етмиш миллион тўққиз юз қирқ етти минг ўттиз тўрт) сўмни ёки Устав фондининг 46,60 %ни ташкил қилади;
- “______________________________________” XOLDING KOMPANIYASI AKSIYADORLIK JAMIYATI – Устав фонди улуши 1 887 676 200 (бир миллиард саккиз юз саксон етти миллион олти юз етмиш олти минг икки юз) сўмни ёки Устав фондининг 35,60 %ни ташкил қилади.
- _____________________________________________ -- Устав фонди улуши 943 838 121 (туккиз юз қирқ уч миллион саккиз юз ўттиз саккиз минг бир юз йигирма бир) сўмни ёки Устав фондининг 17,80 %ни ташкил қилади
3.3. Таъсисчилар Устав фондида ўз улушларини қуйидагилар кўринишида киритилиши мумкин:
- миллий ва хорижий валюта кўринишида пул воситалари;
- ҳар хил мол-мулк турлари (асбоб-ускуналар, асбоб-ускуналарига эҳтиёт қисмлар, хомашё ва бошқа товар-моддий бойликлар, ерга, сувга ва бошқа табиий бойликларга эгалик ҳуқуқлари, бинолар, иншоатлар, интелектуал мулк);
- қимматли қоғозлар;
- мол-мулк ҳуқуқлари, ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар.
Киритилаётган мулкнинг қиймати Таъсисчиларнинг Устав фондидаги улушини ташкил қилади.
Жамият Таъсисчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди ва Жамият фаолияти билан боғлиқ мажбуриятлар ва қарзлар бўйича зарарлар таваккалчилигини улар киритган ҳиссалар доирасидагина ўз зиммаларига оладилар. Жамият ўзининг Таъсисчиларининг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.
3.4. Ҳар бир Таъсисчи томонидан киритилаётган мол-мулкнинг қиймати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда баҳоланади.
3.5. Жамиятнинг Таъсисчилари ва Жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан Жамиятнинг Устав фондига қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг Жамиятнинг барча Таъсисчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.
3.6. Жамият Таъсисчилари томонидан ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги Жамият Таъсисчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади.
3.7. Таъсисчилар Умумий йиғилишида тасдиқланмаган ва юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга тақдим этилмаган ихтиёрий молиявий, мулкий, интеллектуал ва бошқа кўринишдаги ёрдамлар Таъсисчиларнинг бадали ҳисобланмайди ва учинчи шахсларга таъсисчи мақомини бермайди.

4. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ


4.1. Жамият Таъсисчиларининг навбатдаги Умумий йиғилиши Жамиятнинг йилига камида бир марта молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида ўтказилади.


4.2. Жамият Таъсисчиларининг навбатдаги Умумий йиғилиши Жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан чақирилади.
4.3. Жамият Таъсисчиларининг навбатдаги Умумий йиғилишида мажбурий равишда Жамият фаолиятининг йиллик натижалари ва бошқа масалалар тасдиқланади.


5. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

5.1. Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши Жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан Жамият Таъсисчилари умумий овозлар сонининг жами камида ўндан бирига эга бўлган Жамият Таъсисчиларининг талабига биноан чақирилади.


5.2. Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши зарур ҳолларда Жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан унинг ташаббусига биноан чақирилиши мумкин.
5.3. Жамиятнинг ижро этувчи органи Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб олинган санадан эътиборан уч кун ичида мазкур талабни кўриб чиқиши ва Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
5.4. Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор Жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан фақат қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:
- агар Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалалардан бирортаси ҳам унинг ваколатлари жумласига кирмаса.
5.5. Жамиятнинг ижро этувчи органи Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалар таърифига ўзгартишлар киритишга, шунингдек Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказишнинг таклиф қилинган шаклини ўзгартиришга ҳақли эмас.
5.6. Навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг кун тартибига Жамиятнинг ижро этувчи органи ўз ташаббуси билан кун тартиби расмий равишда ўқиб эшиттириладиган кундан кечиктирмай, қўшимча масалалар киритишга ҳақлидир.
5.7. Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бундай Умумий йиғилиш уни ўтказиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан 45 кундан кечиктирмай ўтказилиши шарт.
5.8. Агар 45 кун ичида Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, Жамият Таъсисчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши уни ўтказишни талаб қилаётган органлар ёки шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолда Жамиятнинг ижро этувчи органи мазкур органлар ёки шахсларга Жамият Таъсисчиларининг манзиллари кўрсатилган рўйхатни тақдим этиши шарт. Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш харажатлари Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг қарорига биноан Жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
6. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЧАҚИРИШ ТАРТИБИ

6.1. Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида 30 кун олдин бу ҳақда Жамиятнинг ҳар бир Таъсисчисини Жамият Таъсисчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки Жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт.


Хабарномада Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак.
6.2. Жамиятнинг исталган Таъсисчиси Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг кун тартибига қўшимча масалаларни киритиш тўғрисида уни ўтказишдан камида 15 кун олдин таклифлар киритишга ҳақлидир.
Қўшимча масалалар, Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг ваколатлари жумласига кирмайдиган масалаларни истисно этганда, Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг кун тартибига киритилади.
6.3. Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган қўшимча масалалар таърифига ўзгартириш киритишга ҳақли эмаслар.
6.4. Агар Жамият Таъсисчиларининг таклифига биноан Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг дастлабки кун тартибига ўзгартишлар киритиладиган бўлса, Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар Умумий йиғилиш ўтказиладиган кундан камида 10 кун олдин ушбу Таъсис шартномасининг 6.1 бандида кўрсатилган усулда кун тартибига киритилган ўзгартишлар ҳақида Жамиятнинг барча Таъсисчиларини хабардор қилишлари шарт.
6.5. Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш чоғида Жамият Таъсисчиларига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот ва материаллар жумласига қуйидагилар киради:
- Жамиятнинг йиллик ҳисоботи;
- Молиявий ҳисоботларнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги аудиторлик хулосаси;
- Жамиятнинг ижро этувчи органларига номзод (номзодлар) тўғрисидаги маълумотлар;
- Жамиятнинг Таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборот (материаллар).
6.6. Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уларга ахборот ва материалларни Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда юбориши шарт, кун тартиби ўзгартирилган тақдирда, тегишли ахборот ва материаллар ана шундай ўзгартиш тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда юборилади. Кўрсатилган ахборот ва материаллар Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши ўтказилишидан олдин 30 кун мобайнида Жамият ижро этувчи органининг биносида танишиш учун Жамиятнинг барча Таъсисчиларига тақдим этилиши керак.
7. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

7.1. Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилишида шахсан ёки ўз вакиллари орқали иштирок этишга ҳақлидирлар. Жамият Таъсисчиларининг вакиллари ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатни (ишончномани) кўрсатишлари лозим. Жамият Таъсисчисининг вакилига берилган ишончнома қонун талабларига мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши керак.


7.2. Жамиятнинг Таъсисчилари ёки уларнинг вакиллари кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш ва қарорларни қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар. Жамият Таъсисчиларининг кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларини чекловчи Жамият таъсис ҳужжатларининг қоидалари ёки Жамият органларининг қарорлари ҳақиқий эмас.
7.3. Жамиятнинг ҳар бир Таъсисчиси Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилишида Жамиятнинг устав фондидаги ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади.
7.4. Жамиятнинг рўйхатдан ўтмаган Таъсисчиси (Жамият Таъсисчисининг вакили) овоз беришда иштирок этишга ҳақли эмас.
7.5. Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган вақтда ёки, агар Жамиятнинг барча Таъсисчилари рўйхатдан ўтиб бўлган бўлса, олдинроқ очилади.
7.6. Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши Жамият Таъсисчиларига хабар қилинган кун тартибидаги масалалар бўйичагина қарорлар қабул қилишга ҳақли, мазкур Умумий йиғилишда Жамиятнинг барча Таъсисчилари қатнашаётган ҳоллар бундан мустасно.
7.7. Умумий йиғилиш ваколатларига берилган масалалар юзасидан қарорлар Жамиятнинг барча Таъсисчиларини бир овози билан қабул қилинади.
7.8. Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
7.9. Жамиятнинг ижро этувчи органи Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг баённомаси юритилишини ташкил этади.
7.10. Таъсисчилар Умумий йиғилишининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
- Таъсисчилар Умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой;
- йиғилишда қатнашаётган иштирок этувчилар эга бўлган овозларнинг умумий сони;
- йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби.

7.11. Таъсисчилар Умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ва улар бўйича овоз бериш якунлари, йиғилишда қабул қилинган қарорлар акс эттирилган бўлиши шарт.


7.12. Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг баённомаси йиғилиш ўтказилганидан сўнг 3 кундан кечиктирилмай Умумий йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади.

8. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИЛАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ СИРТДАН ОВОЗ БЕРИШ ЙЎЛИ БИЛАН ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН ҚАРОРИ


8.1. Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг қарори йиғилишни ўтказмай сиртдан овоз бериш йўли билан қабул қилиниши мумкин. Бундай овоз бериш почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки узатиб бериладиган ва қабул қилинадиган хабарларнинг тўғри бўлишини ва уларнинг ҳужжатлар билан тасдиқланишини таъминловчи бошқа алоқа воситасида ҳужжатларни айирбошлаш йўли билан ўтказилиши мумкин.


8.2. Сиртдан овоз бериш тартиби таклиф қилинаётган кун тартибини Жамиятнинг барча Таъсисчиларига хабар қилишнинг мажбурийлигини, Жамиятнинг барча Таъсисчилари овоз бериш бошлангунга қадар барча зарур ахборот ва материаллар билан танишиб чиқиши имкониятини, кун тартибига қўшимча масалаларни киритиш тўғрисида таклифлар киритиш имкониятини, овоз бериш бошлангунга қадар Жамиятнинг барча Таъсисчиларига ўзгартирилган кун тартибини, шунингдек овоз бериш таомилининг тугаш муддатини хабар қилишнинг мажбурийлигини назарда тутган бўлиши керак.

9. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ


9.1. Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш у тўлиқ тўланганидан кейингина кўпайтиришга йўл қўйилади.
9.2. Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишида Жамият Таъсисчилари умумий бир овоздан қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади.
9.3. Жамият Устав фондининг кўпайтирилиши:
- Жамиятнинг мол-мулки;
- Жамиятнинг хўжалик фаолиятидан фойдалар;
- Жамият Таъсисчиларининг қўшимча ҳиссалари;
- Жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
9.4. Жамият Устав фондини Жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун Жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин.
9.5. Жамият Устав фонди Жамиятнинг мол-мулки ёки Жамиятнинг хўжалик фаолиятидан фойдалар ҳисобига кўпайтирилганда Жамиятнинг барча Таъсисчилари улушларининг миқдорлари ўзгармаган ҳолда улар улушларининг номинал қиймати мутаносиб равишда кўпаяди.
9.6. Жамият Таъсисчилари Умумий йиғилишининг Жамият барча Таъсисчилари томонидан қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига Жамият Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорида қўшимча ҳиссаларнинг муайян умумий қиймати, Жамият ҳар бир Таъсисчисининг қўшимча ҳиссаси қийматининг миқдори, Таъсисчилар томонидан қўшимча ҳиссаларни тўлиқ қўшиш муддати белгиланиши керак.
9.7. Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши Жамият Таъсисчисининг қўшимча ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризаси (Жамият Таъсисчиларининг аризалари) ёки учинчи шахснинг (учинчи шахсларнинг) уни (уларни) Жамиятга қабул қилиш ва ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризаси (аризалари) асосида Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилиши мумкин.
9.8. Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш ҳақидаги қарор билан биргаликда Жамиятнинг барча ёки алохида Таъсисчилар (алохида Таъсисчи) томонидан қўшимча киритилаётган ҳиссалар ҳисобига унинг Устав фондини кўпайтириш миқдори билан боғлиқ унинг таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартишлар ҳақида қарор қабул қилиниши керак.
Шу ўринда Жамият Таъсисчиси улушининг номинал қиймати унинг қўшимча ҳиссаси қийматидан кўпроқ суммага кўпайтирилиши мумкин эмас, Жамиятга қабул қилинадиган ҳар бир учинчи шахс томонидан олинадиган улушнинг номинал қиймати унинг ҳиссаси қийматидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
9.9. Қўшимча ҳиссаларни киритиш муддати тугагандан сўнг 1 ойдан ошмасдан Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиниши керак:
- Жамият Таъсисчиларининг қўшимча ҳиссаларини киритиш ва учинчи шахсларнинг (учинчи шахс) ҳиссаларини қўшиш якунларини тасдиқлаш ҳақида;
- Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига Жамият Устав фонди миқдорини кўпайтириш билан, қўшимча ҳиссалар киритган Жамият Таъсисчилари улушлари номинал қийматини кўпайтириш билан, ёки учинчи шахслар (учинчи шахс) улушининг миқдори ва номинал қийматини аниқлаш билан боғлиқ ўзгартишларни зарурий ҳолларда эса Жамият Таъсисчилари улушларининг ўзгартиришга боғлиқ бўлган ўзгартиришларни киритиш ҳақида.
9.10. Агар ҳиссалар қўшишнинг Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддати ўтганидан кейин, белгиланган қўшимча ҳисса бир ёки бир неча Таъсисчи томонидан тўлиқ ёки қисман қўшилган бўлмаса, шунда Умумий йиғилиш қарор қабул қилиши ҳуқуқига эга:
- қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини Жамият Таъсисчиларининг Устав фондидаги улушини тегишлича ўзгартириб, амалда қўшилган ҳиссаси миқдорига қадар улар амалда қўшган қўшимча ҳиссаларни ҳисобга олган ҳолда камайтириш тўғрисида;
- қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини Жамият Таъсисчиларининг Жамият Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги олдинги йиғилиши қарори билан белгиланган улушларини сақлаб қолиш имкониятини берадиган миқдоргача камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда Жамият 10 кунлик муддат ичида олдинги йиғилиш қарори билан белгиланган Устав фондидаги Жамият Таъсисчиларининг улушлари ошиб кетишига олиб келган ўша қўшган пул ҳиссаларини Жамият Таъсисчиларига қайтариши шарт.
9.11. 8.9-бандида кўрсатилган Жамият таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишларни ҳамда Жамият Таъсисчиларининг қўшимча ҳиссаларини ва учинчи шахсларнинг ҳиссаларини тўлиқ миқдорда киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши томонидан таъсис ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар тасдиқланган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга этишлари шарт.
9.12. 9.9-бандида кўрсатилган таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар Жамият Таъсисчилари ва учинчи шахслар учун ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан кучга киради.
9.13. Жамият Таъсисчилари ва учинчи шахслар учун 8.9-бандида кўрсатилган таъсис ҳужжатларига киритилаётган қўшимчалар уларни юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан кучга киради.
9.14. 9.9 ва 9.10-бандларида назарда тутилган муддатларга риоя қилинмаган ҳолларда, Жамият Устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган деб ҳисобланади. Ушбу ҳолларда Жамият 10 кунлик муддат ичида Жамият Таъсисчиларига улар томонидан киритилган қўшимча ҳиссаларни қайтаришга мажбур.
9.15. Пулсиз ҳиссалар қўшган Жамият Таъсисчиларига Жамият 3 ойлик муддатда уларнинг ҳиссаларини қўшилган шаклида ёки уларнинг розилиги билан пул шаклида қайтариши, ҳиссалар кўрсатилган муддатда қайтарилмаган тақдирда эса, ҳисса сифатида киритилган мол-мулкдан фойдалана олмаганлиги оқибатида бой берилган фойдани ҳам қоплаши шарт.
10. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИ КАМАЙТИРИШ

10.1. Жамият ўз Таъсисчиларининг Жамият Устав фондидаги улушларининг номинал қийматини камайтириши ёки Жамиятга тегишли улушларнинг ҳақини тўлаш орқали Устав фондини камайтиришга ҳақлидир.


10.2. Жамият, агар бундай камайтириш натижасида Устав фондининг миқдори Қонунга мувофиқ белгиланган Устав фондининг минимал миқдоридан камайиб кетса Устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.
10.3. Жамият барча Таъсисчилари улушларининг номинал қийматини камайтириш йўли билан Жамиятнинг Устав фондини камайтириш Жамият барча Таъсисчилари улушларининг миқдорлари сақлаб қолинган ҳолда амалга оширилмоғи лозим.
10.4. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида унинг Устав фонди тўлиқ тўланмаган тақдирда, Жамият ўзининг Устав фондини амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.
10.5. Жамият ўз Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида Жамиятнинг Устав фонди камайтирилгани ва унинг янги миқдори ҳақида Жамиятнинг ўзига маълум бўлган барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилиши шарт.
Бунда Жамият кредиторлари ўзларига хабарнома йўлланган санадан эътиборан 30 кун ичида ёки қабул қилинган қарор тўғрисида хабар эълон қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида Жамият тегишли мажбуриятларини муддатидан илгари тугатишини ёки ижро этишини ҳамда ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашини ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидирлар.

11. ФОЙДАНИ ТАҚСИМЛАШ


11.1. Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини Жамият Таъсисчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Жамият Таъсисчилари ўртасида тақсимланадиган Жамиятнинг фойдаси қанча миқдорда белгилаш тўғрисидаги қарор Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.


11.2. Жамият фойдасининг унинг Таъсисчилари ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган қисми Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши қарориг асосан уларнинг Жамият Устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
11.3. Жамият қуйидаги ҳолларда ўз фойдасини Жамият Таъсисчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас:
- Жамиятнинг бутун устав фонди тўлиқ тўлангунга қадар;
- Қонунда назарда тутилган ҳолларда Жамият Таъсисчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати тўлангунга қадар;
- агар бундай қарорни қабул қилиш пайтида Жамият қонунга мувофиқ банкротлик белгиларига жавоб берса ёки агар мазкур белгилар Жамиятда шундай қарор қабул қилиниши натижасида пайдо бўлса;
- агар шундай қарорни қабул қилиш пайтида Жамият соф активларининг қиймати унинг Устав фондидан ва захира фондидан кам бўлса ёки шундай қарор қабул қилиниши натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
11.4. Жамият ўз Таъсисчилари ўртасида тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилинган қуйидаги ҳолларда Жамият Таъсисчиларига фойдани тўлашга ҳақли эмас:
- агар тўлаш пайтида Жамият қонунга мувофиқ банкротлик белгиларига жавоб берса ёки агар мазкур белгилар Жамиятда тўлов натижасида пайдо бўлса;
- агар тўлаш пайтида Жамиятнинг соф активлари қиймати унинг Устав фондидан ва захира фондидан кам бўлса ёки тўлаш натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
11.5. 11.4-бандида кўрсатилган ҳолатлар тугаганидан кейин Жамият ўз Таъсисчилари ўртасида тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилинган фойдани тўлаши шарт.


12. ЗИЁНЛАРНИ ҚОПЛАШ ЗАХИРА ФОНДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

12.1. Зарарларни қоплаш, облигацияларни қоплаш ва Жамият томонидан Таъсисчиларнинг Устав фондидаги улушини (улушни бир қисмини) сотиб олиниши учун Жамият томонидан захира фонди ташкил этилади.


12.2. Захира фонди Жамият Устав фондининг 15 %дан кам бўлмаган миқдорида шакллантирилади.
12.3. Жамиятнинг захира фонди белгиланган миқдорга етгунга қадар Жамият олган соф фойданинг камида 5 % миқдорида ҳар йилги ажратмалар амалга ошириш йўли билан шакллантирилади.
12.4. Захира фонди тўлиқ ёки қисман сарфланса мажбурий ажратмалар тикланади.

13. ТАЪСИСЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ




13.1. Жамият таъсис этишида ўз ҳиссасини муддатида тўлиқ киритмаган Таъсисчининг, шунингдек муддатида пуллик ёки бошқа товонни тўламаган Таъсичининг улуши Жамиятга ўтказилади.
Бунда Жамият Таъсисчисига унинг ҳиссасига муносиб (Жамият тасарруфида бўлган вақт мобайнидаги муддатга) ҳақиқий қийматини тўлаши, ёки унинг розилиги билан унда худди шундай қийматдаги натура ҳолида бериши шарт.

14. ТАЪСИСЧИНИНГ ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИЛАРИ ТАРКИБИДАН ЧИҚИШИ




14.1. Жамият Таъсисчиси Жамият Таъсисчилари таркибидан бошқа Таъсисчиларининг ёки Жамиятнинг розилигидан қатъи назар исталган вақтда чиқиши мумкин.
14.2. Жамият Таъсисчисини Жамият таркибидан чиқишида унинг улушни ариза топширган пайтдан бошлаб Жамият тассаруфига ўтади. Ариза оддий ёзма равиша бўлиши шарт. Бунда Жамият Таъсисчисига бу улушнинг (улуш қисмининг бир қисми) ҳақиқий қийматини тўлаши ёки чиққанинг розилиги билан улушини худди шундай қийматдаги натура ҳолида берилиши лозим.
Улушнинг ҳақиқий қиймати чиқиш муддатидан олдинги ҳисобот давр мобайнида ҳисобот даври учун Жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланади.
14.3. Жамият, Жамият таркибидан чиқиш тўғрисидаги аризани тақдим этган Таъсисчига унинг улуши (улушининг қисмини) ҳақиқий қийматини тўлаш ёки худди шундай қийматдаги мол-мулкини Жамиятдан чиқиш тўғрисидаги ариза берилган молия йилининг тугашидан сўнг 6 ой мобайнида бериши шарт.
14.4. Жамият Таъсисчиси улушнинг ҳақиқий қиймати Жамият соф активларининг қиймати билан унинг Устав фонди миқдори орасидаги фарқ ҳисобидан тўланади. Агар бундай фарқ етарли бўлмаса, Жамият ўзининг Устав фондини етишмаётган суммага камайтириши шарт.
14.5. Таъсисчиларнинг Жамият Устав фондидаги улушининг меросхўрларга (қонун буйича конуний ворисларга) ўтиши фақатгина бошқа Таъсисчиларнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
14.6. Жамият Таъсисчиси Жамиятнинг Устав фондидаги ўз улушини ёки унинг бир қисмини битта ёки бир нечта Жамият Таъсисчиларига сотиши ёки бошка йўл билан воз кечиши мумкин. Бундай ҳолатда Жамиятнинг қолган Таъсисчиларининг розилиги олиниши керак эмас, Жамиятнинг Устав фондидаги улушни воз кечиш тўғрисидаги битим нотариал тартибда тасдиқланиши шарт эмас.
15. БАҲСЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

15.1. Жамиятнинг Таъсисчилари ўртасидаги ҳар қандай баҳслар ёки келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Келиб чиққан баҳс, келишмовчилик, даъволар Устав ва Таъсис шартномаси бартараф этилишига иложи бўлмаган ҳолда, Таъсисчилар Ўзбекистон Республикаси Хўжалик судида ҳал қилиниши учун мурожаат қиладилар.




16. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ


16.1. Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши Жамиятнинг олий бошқарув органи ҳисобланади.
16.2. Таъсисчилар ўзларининг Устав фондига қўшган улушларига тенг миқдорда овоз берадилар, бир овоз - Таъсисчининг Устав фондига қўшган улуш номинал қийматининг битта тўлиқ фоизидан иборат бўлади.
16.3. Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши мутлақ ваколатлари қуйидагилар:
- Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, ҳамда тижорат ташкилотларнинг бошқа уюшмаларига иштирок этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш;
- Жамият Устав фонди миқдорини ўзгартириш;
- ушбу Уставга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ва ушбу Уставни янги таҳрирда тасдиқлаш;
- Жамият Директорини тайинлаш ва унинг ваколатларини муддатдан илгари тугатиш;
- Жамият фаолиятининг йиллик ҳисоботларни ва йиллик балансларини тасдиқлаш;
- Жамият олган соф фойданинг Жамият Таъсисчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш;
- Жамият органларнинг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (қабул қилиш);
- Жамият томонидан облигацияларни жойлаштириш тўғрисида қарорни қабул қилиш;
- Аудитор текширувини ўтказиш тўғрисида қарорни қабул қилиш, аудитор ташкилотини танлаш ва унинг хизматлар ҳақини юқори миқдорини белгилаш;
- Жамиятнинг қайта ташкил этиш ва тугатиш ҳақидаги қарорларни қабул қилиш;
- Тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
- Жамият шўъба жамиятлари, филиаллари ва ваколатхоналарни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорларни қабул қилиш, улар ҳақидаги Уставларни тасдиқлаш;
- Жамият маблағлари ҳисобидан бошқа юридик шахсларни таъсис этиш, акциялар ва бошка юридик шахсларнинг Устав фондидаги улушларини сотиб олиш;
- Жамият томонидан қонунда кўзда тутилган йирик битимларни тузиш тўғрисида қарорни қабул қилиш;
- Жамият Директорини мулкий жавобгарликка тортиш ҳақида қарор қабул қилиш;
- Жамият томонидан жамият Таъсисчисига тегишли бўлган улушни сотиб олиш.
- Таъсисчиларнинг Умумий йигилиши, агар унда Таъсисчиларнинг 100 фоиз мавжуд бўлса ваколатли (кворумга эга) деб ҳисобланади.
16.4. Ушбу Уставнинг 10.3-бандида назарда тутилган Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши мутлақ ваколатлар доирасига киритилган масалалар бўйича қарорлар йиғилишда иштирок этаётган Таъсисчиларнинг 100 фоиз овозлар билан қабул қилинади.
16.5. Ҳар бир Таъсисчи Таъсисчиларнинг Умумий йигилиши чақирилиши тўғрисида унинг ўтказилишидан камида 25 кун олдин ёзма равишда хабардор қилиниши шарт. Хабарномада Таъсисчиларнинг Умумий йиғилишига қўйилаётган кун тартиби масалалари кўрсатилади. Жамиятнинг ҳар бир Таъсисчи йиғилиш ўтказилишидан камида 15 кун олдин Таъсисчиларнинг Умумий йиғилишинининг кун тартибига қўшимча масалалар киритиш тўғрисида таклиф киритиши ҳуқуқига эга.
16.6. Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши бир йилда икки маротаба чақирилади. Таъсисчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бирон бир Таъсисчини ёки Жамият Директори ташаббусига кўра чақирилади.
16.7. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш учун якка ижро этувчи орган – Директор тайинланади.
16.8. Директор Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши қарорига кўра ўз лавозимига беш йил муддатга тайинланади, унинг олдида ҳисобот беради ва йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларини бажарилишини таъминлаб беради.
16.9. Куйидагилар Директор ваколатлар доирасига кирадилар:
- Жамият кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Жамият номидан битимлар тузиш, аммо қонунда кўрсатилган йирик битимлар бундан мустасно;
- Таъсисчиларнинг Умумий йиғилишига ҳисобот давр натижалари бўйича Жамият фаолияти ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш, бухгалтерия ҳисоботни юритишни таъминлаш;
- Жамият номидан ишончномасиз ҳаракат қилиш;
- Жамиятнинг ходимлари билан меҳнат шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, ҳамда уларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллаш;
- ишончномалар бериш, банкларда Жамиятнинг ҳисоб варақларини очиш;
- буйруқлар чиқариш ва Жамият ходимларига ижроси мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш;
- амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳамда ушбу Уставда кўзда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
16.10. Жамиятнинг Директори фаолият кўрсатиш, жавобгарлиги ва унинг томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби Ўзбекистои Республикаси қонунчилиги, ушбу Устав ҳамда Жамият ва Директор ўртасида тузилган меҳнат шартномаси билан белгиланади.


17. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17.1. Мазкур Таъсис шартнома у тасдиқланган пайтдан бошлаб Жамият Таъсисчилари учун мажбурий ҳисобланади. Таъсис шартномасида белгиланган қоидалар Жамиятнинг юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вақтидан бошлаб амал қилади.
17.2. Ушбу Таъсис шартномасида этиб ўтилмаган масалалар Уставда ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.
17.3. Ушбу Таъсис шартномаси ва Жамият Уставининг қоидалари мувофиқ келмаслиги ҳолларида учинчи шахслар ва Жамият Таъсисчилари учун Жамият Устави қоидалари устун кучга эгадирлар.
17.4. Ушбу Таъсис шартномаси, унда давлат рўйхатидан ўтказилиши зарур бўлган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг киритилиши, ёки Жамият фаолиятини тугатилишига қадар тўлиқ амал қилади.


ТАЪСИСЧИЛАР:


_____________________________________ _________________


______________________________________
KOMPANIYASI A.J. Раиси
______________ _________________


_____________________________________ _________________


Download 155.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling