Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ



ЎÇÁÅÊÈÑÎÎÍ ÐÅÑÏÓÁËÈÊÀÑÈ ÎËÈÉ ÂÀ ЎÐТÀ ÌÀXÑÓÑ 
ТÀЪËÈÌ ÂÀÇÈÐËÈÃÈ 
ЎÐТÀ ÌÀXÑÓÑ, ÊÀÑÁ-ЋÓÍÀРТÀЪËÈÌÈ ÌÀÐÊÀÇÈ 
T. ÌÈÐÇÀËÈÅÂ, Ж.Ñ. ҚÀÐÀÁÀÅ 
ÊÀÐTÀËÀÐÍÈ ËÎÉÈХÀËÀШ ÂÀ ТÓÇÈШ 
Ўқув қўлланма 
Tîøêåíò «ÈËÌ ÇÈЁ» 2007 


Ушбу ўқув қўлланма таълим муассасаларининг «Геодезия, картография ва 
кадастр», «Ер тузиш ва ер кадастри» «География ва гидрометеорология» йўналишлари 
бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, унда карталарни лойихалаш 
ва тузиш анбаларни тўплаш, маълумотлар базасини ҳосил қилиш, мавзули карталарни 
тузиш йўллари батафсил баён этилган.
Ўқув қўлланмадан олий таълим талабалари, магистрлар, аспирантлар, ўқитувчилар 
ва соха мутахассислари хамда тадқиқот ишларини олиб бораётган илмий ходимлар ҳам 
фойдалинишлари мумкин.
 
Т а қ р и з ч и л а р :
 
Р.Й. Махамадалиев, Ўз МУ, география фанлари номзоди, доцент
 
И.Мусаев, ТИМИ, техника фанлари номзоди, доцент
 
 
М а с ъ у л м у х а р р и р : география фанлари номзоди, доцент
А.Эгамбердиев
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


СЎЗ БОШИ 
«Карталарни лойиҳалаш ва тузиш» — касб-ҳунар коллежларида тайёрланаётган 
картографлар учун асосий курс ҳисобланади. Ушбу ўқув қўлланма географик карталар 
яратишнинг дастлабки қисмини 
ташкил 
қилиб, 
асосан 
камерал 
шароитда 
умумгеографик вамавзули карталарни тайёрлашнинг назарий ва амалий томонларини 
Мазкур китоб, умумгеографик ва мавзули карталарнинг хусусиятларини, уларни яратиш 
усуллари системаси ҳамда қўлда (анъанавий усулда) ва автоматизация ёрдамида 
тайёрлаш жараёнларини ўз ичига олган. Бу жараёнлар умумий кўринишда баён 
қилиниб, кейинги картографик жараёнларни бажариш учун замин яратишга 
мўлжалланган. Мавзули карталарни лойиҳалаш ва тузиш махсус курс сифатида 
қўлланмада улар тўғрисида қисқача тушунчаберилган бўлиб, мавзули карталарни 
яратишдаги дастлабки маълумотлар такрорланмаслиги кўзда тутилган. Унда 
«карталарни лойиҳалаш ва тузиш» тўғрисидаги анъанавий усуллар таҳлил қилиниб, 
сўнгра ҳозирги вақтда қўлланилаётган усуллар ёритилган. Сўнгги пайтларда 
картографик ишлаб чиқаришда компютер технологияларидан кенг фойдаланилиши, 
карталар тузишда, космик суратларнинг ишлатилиши ҳамда масофадан туриб олинган 
манбалар асосида карталар тузишни кўзда тутиб, китобда улар тўғрисида қисқача 
маълумот берилди. Китобда коллежларнинг бошланғич курсларида ўқилган фанларга 
асосланган ҳолда картография фанининг баъзи қисмлари қисқароқ баён қилинган. 
Китоб мазмуни фақат маъруза учунгина маълумотлар берилган. 
Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш » деб юритилар эди. 
Сўнгги йилларда карталарни лойиҳалаш жараёнида катта ўзгаришлар вужудга келиши 
муносабати билан, бу жараённи алоҳида ўрганиш зарурати туғилди. Карталарни таҳрир 
қилиш жараёни, карта тузгандан кейинги босқич бўлиб, компютер технологияси кириб 
келиши билан бу жараён бирмимча камайди, натижада бу курс «Карталарни лойиҳалаш 
ва тузиш» деб юритиладиган бўлди. 
Ҳурматли китобхонлар, ушбу китоб биринчи марта ёзилаёт-ганлиги учун унда 
баъзи камчиликлар учраши мумкин. Шунинг учун ўқув қўлланма тўғрисидаги фикр ва 


мулоҳазаларингиз учун олдиндан ташаккур айтиб, уларни Tошкент шаҳри, Tалабалар 
шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Геодезия
картография ва кадастр кафедрасига юборишингизни сўраймиз. 
Китобнинг кириш қисмини ва I—III, V—XI бобларини T. Мирзалиев, IV ва XII 
бобларини эса Ж. Қорабоев ёзган.



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling