Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
ГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ ЭЛЕМЕНTЛАРИ
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
1.3. ГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ ЭЛЕМЕНTЛАРИ
Географик карта яратиш ва ундан тўла фойдаланиш учун унинг хусусиятларини билиш зарур. Шунинг учун ҳам карта тузишда ва ундан фойдаланишда таҳлилий йўлдан фойдаланилади. Картанинг ҳар бир элемент! алоҳида ўрганилиши, бу элементларнинг вазифаси, аҳамияти ва улар орасидаги ўзаро боғлиқликни билиш керак. Картографик тасвир географик картанинг негизидир. Унда табиий ва иқтисодий-ижтимоий воқеа ва ҳодисалар тўғрисида етарли дара-жада маълумот берилиб, уларнинг тарқалиши, ҳолати, ўзаро алоқаси ва ривожланиши тасвирланади. Бу маълумотлар географик картанинг асосини ташкил қилади. Картанинг мазмуни бир қанча географик элементлардан ташкил топган. Масалан, умумгеографик картанинг мазмунини қуйидаги элементлар ташкил қилади: сув объектлари, Ер юзасининг релъефи, ўсимликлар қоплами ва тупроқ, аҳоли яшай-диган жойлар, алоқа йўллари ва алоқа воситалари, саноат, қишлоқ хўжалиги, маданий объектлар ва маъмурий чегаралар. Географик элементлар ҳамма карталарда ҳам бир хилда му-каммал тасвирланмайди. Масалан, бирон мавзуга бағишланган картада унинг мазмунига мос ҳолда географик элементлар танланади. Мисол учун тупроқлар картасида алоқа йўллари ва аҳоли пунктлари, релъеф карталари учун алоқа йўллари ва аҳоли яшайдиган жойлар тўлиқ тасвирланиши шарт эмас. Лекин картанинг мазмуни ва мақсадига, тасвирланаётган элементларнинг аҳамиятига қараб баъзи географик элементлар барча мавзули 2-расм. Умумгеографик карта элементлари. карталарда бўлиши шарт. Масалан, Ўрта Осиёга тегишли мавзули карталарда гидрографик объектларнинг аҳамияти катта бўлгани учун улар имкони борича тўлароқ кўрсатилади. Чунки сиив объектлари (гидрография) мавзули карталарнинг бошқа элементла-рини бир-бирига боғловчи зарур компонентдир. Картанинг геометрик жиҳатдан аниқ ва тасвирларининг тўғри бўлиши картанинг математик асосига боғлиқ, Математик асос ўз навбатида бир қанча элементлардан ташкил топган. Масалан, проексия ва координата тўри, масштаб ҳамда геодезик асос (триангулатсия, полиганометрик ва нивелирлаш шохобчалари) ва компоновка. Барча карталар картографик проексиялар асосида тузилади. Улар Ер эллипсоидини текис юзага ёки қоғозга тушириш 3-расм. Картанинг математик асоси. йўлларини кўрсатиб беради. Картографик тўр (географик кенглик ва географик узоқлик) эса географик элементларнинг ер юзасидаги ўрнини тасвирлайди. Лекин баъзи карталарда картографик тўр берилмаслиги ҳам мумкин. Масалан, географик атласда фақат сиёсий-маъмурий ва табиий карталарда берилса етарлидир. Чунки баъзи бир тасвирланган ҳудудлар майдон жиҳатидан кичкина бўлса, картографик тўр кўрсатилса, картани ўқиш қийинлашади ёки картада cп ва X ларни аниқлаш ишлари кўзда тутилмаган бўлиши мумкин. Баъзан картанинг махфийлиги ҳам эътиборга олинади. Карта элементларидан яна бири картанинг легендаси (шартли белгилар системаси)дир. У картанинг мазмунини ўқиш учун асосий қурол бўлиб ҳисобланади. Легенда картада тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларни тўлиқ ўз ичига олиши керак. Картанинг легендаси аниқ, мантиқли ҳамда қисқа бўлиши зарур. Tўғри тузилган легенда картадан тўғри ва осон фойдаланиш имкониятини туғдиради. Картанинг номи, муаллифи ва муҳаррирларнинг фамилиялари, нашр қилинган вақти, қайси манбалар асосида тузилганлиги, нашриёт манзили, чоп қилинган жой номи ва бошқалар ҳам картанинг ёрдамчи элементларига киради. Карталардаги очиқ жойлардан (рамканинг ичидаги ва ташқа-рисидаги) оқилона фойдаланиш мақсадида асосий картага қўшимча равишда, қирқим карта (врезка)лар, графиклар, профиллар, диаграм-малар, блокдиаграммалар ва таблитсалар берилади, бу эса картани янада мукаммаллаштиради. Буларнинг барчаси картанинг қўшимча элементлари ҳисобланади. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling