нашр қилиш ҳамда уни йиғиб босмадан чиқариб, зарурият бўлганда муҳофазалаш
йўлларини ўргатади.
Карталарни жиҳозлаш (картографик дизаин) картографик асарларни
бадий жиҳатдан лойиҳалашнинг назарий ва амалий томонларини ўргатади.
Карта
тайёрлашда ишлатиладиган ранглар танлашни ҳам шу соҳада ўрганилади.
Картографик менежмент (картографик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва
унинг иқтисодиёти) бу соҳада картографик корхоналарни ташкил қилиш ва
уларнинг иқтисодиёти ҳамда тайёр маҳсулотларни жойларга етказиб бериш
йўлларини ўргатади. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида бу соҳа
янада
ривожланмоқда.
Геоинформатсион картография картографиянинг янги тармоғи бўлиб,
картадан информатсия (маълумот) манбайи сифатида фойдаланиш йўлларини
ўргатади.
Картадан фойдаланиш картографик асарлар (карта, атлас, глобус ва
бошқалар)дан илмий-тадқиқот ишларида, мактаб ва маданий ишларда фойдаланиш
назарияси ва услубларини ўргатади. Унинг асосини тадқиқотнинг
картографик
услуби, яъни картада тасвирланган воқеа ва ҳодисаларни фикрлаш йўли билан
ўрганиш ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: