демографик картография, тарихий картография ва бошқалар. Сўнги
йил-ларда
космосдан олинган суратлар асосида янги мавзули мукаммал ва аниқ карталар
яратилиб, эски карталар янгиланмоқда, на-тижада космик картогрфия алоҳида курс
сифатида ўрганилмоқда. Ҳозирги вақтда карта тузишда ва нашр қилиш жараёнида
компьютерлардан кенг фойдаланилмоқда, натижада карта тузиш ва нашр қилиш
тезлашиб сифати яхшиланмоқда. Шу билан бирга янги услубда — ГАT (геоахборот
тизими) йўли билан янги типдаги карталар яратилмоқда.
Сўнгги пайтларда картографияда вужудга келган янги тармоқ Ер
тасвирининг умумий назариясини ва ундан илм-фанда ва амалиётда фойдаланишни
ўрганувчи фан Геоиконика тез суръатлар билан ривожланмоқда.
Ҳозирги кунда оммавий ахборот воситаларида, айниқса телеви-денияда,
газета ва журналларда картадан кенг фойдаланилмоқда. Бу эса кўрсатувларнинг
мазмуни, сифати ва кўргазмалилигининг ошишига сабаб бўлмоқда.
Натижада янги
соҳа — Tелекоммуникацион картография шаклланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: