Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

 
КИРИШ 
Картографиялаш деганда бирорта ҳудуд ёки мамлакатнинг янги географик 
карталарини яратиш жараёни тушунилади. Бу жараён икки хил йўл билан 
бажарилади. Биринчиси бевосита далада топографик йўл билан геодезик асбоблар 
ёрдамида съёмка (план олиш йўли) қилиш йўли билан бажарилса, иккинчиси 
камерал шароитда (яъни хонада) илмий-тадқиқот ташкилотлари ва картографик 
ишлаб чиқариш корхоналарида яратилади. 
Бевосита далада карта яратиш жараёнини съёмка йўли билан (дала 
картографияси) карта яратиш деб юритилиб, ҳар хил усулларда бажарилади. 
Масалан, топограф геодезик асбоблар билан ер юзасида горизонтал ва вертикал 
бурчак ўлчаш ҳамда масофа ўлчаш йўли билан ер юзасидаги кўзга кўриниб турган 
барча тафсилотларни (объектларни) масштаб асосида махсус қабул қилинган 
шартли белгилар ёрдамида қоғозга тушириб карта яратади. 
Карталарни яратиш Сиз — ўқувчиларга янгилик эмас, чунки умумтаълим 
мактабларининг бешинчи ва еттинчи синфларида География дарсларида карта 
яратиш тўғрисида дастлабки тушунча берилган. Масалан, кичик майдонларни кўз 
билан чамалаб план олиш, аэросуратлар ёрдамида карта яратиш ва ҳ. к., лекин 
аниқ ва мавзули карта яратиш ҳозирги вақтда турли хил усуллар билан 
бажарилиб, бу усулларни махсус коллежларда ва олий ўқув юртларида 
ўрганилади. Шу билан бирга топограф бўлмаган бошқа мутахассислар ҳам далада 
ва 
камерал 
шароитда 
тайёр 
топографик 
картага 
тупроқ 
тўғрисидаги 
маълумотларни 
тушириб, 
шундай 
карталарни 
яратиши 
мумкин. 
Унда 
тупроқларнинг турлари, уларнинг жойлашган чегаралари ва баъзи хусусиятлари 
(шўрланганлиги, ғоваклиги) картага тупроқшунос томонидан туширилиб, йирик 
масштабли тупроқ карталарини яратиш мумкин. Шундай карталар ҳозирги пайтда 
мамлакатимизда фермер хўжаликлари ерларининг тупроқ карталари тузилмоқда. 
Камерал шароитда карта яратиш бирмунча бошқа усулда тайёрланади, лекин 
унинг асосини далада яратилган карта ташкил қилади. Бу усулда карта яратишда 


олдинги тузилган карталардаги манба ва маълумотларга асосланилади. Шунингдек, 
статистик 
маълумотлар 
(иқтисодий, 
метеорологик), 
космосдан 
олинган 
маълумотлар ёки илгари (олдин) тузилган лекин вақт ўтиши билан бироз эскирган 
карталардан ва бевосида далада йиғилган маълумот-лардан (геологик ва экологик, 
гидрологик) ҳам фойдаланилади. 
Камерал шароитда карталар яратиш усуллари (методлари) ва жараёнларини 
ишлаб чиқишда фойдаланиш йўУарини «Карталарни лойиҳалаш ва тузиш» фани 
ўргатади. Демак, бу курсда картанинг дастлабки нусхасини (оригиналини) яратишга 
асосий эътибор берилади. Картани нашрга тайёрлаш, босмадан чиқариш бошқа 
жараён бўлиб, уни «Карталарни нашр қилиш» фани ўргатади. 



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling