Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 СИФАTЛИ ВА МИҚДОРЛИ РАНГ УСУЛЛАРИ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

2.5. СИФАTЛИ ВА МИҚДОРЛИ РАНГ УСУЛЛАРИ 
Карталарда воқеа ва ҳодисалар сифат белгиларининг ранг ёки штрих чизиқлар 
билан тасвирланиши сифатли ранг усули деб юритилади. Бу усул майдонларни бир 
хил хусусиятларига кўра бир-биридан фарқ қилишга асосланади. Масалан, 
Ўзбекистон географик атласидаги (1999) Ўзбекистоннинг сиёсий-маъмурий 
картасида вилоятлар ва Қорақалпоғистон ҳар хил ранглар билан бир-бирларидан 
ажратиб кўрсатилган. 
Географик атласлардаги барча географик раёнлаштириш карталари: табиий-
географик, иқтисодий-географик, ландшафт ва бошқа раёнлаштириш карталари 
ҳам шу усулда тузилган. Баъзан қишлоқ хўжалиги, геоботаник ва ландшафт 


карталарининг генетик, морфологик ва хронологик хусусиятларини типларга бўлиб 
тасвирлаганда рангга қўшимча ҳар хил белги ва штрихлардан фойдаланилади. 
Бундай картанинг ўқилиши қийинлашса-да, карта мазмуни чуқурлашиб, 
берилаётган маълумот яна ҳам кўпаяди. Бундай карталар 
Саноат ривожланган шимол 
Қурдорчилик бўлиб ўтган жануб
Мустамлака ғарб 
типологик карталар деб юритилади. Сифатли ранг усулида тасвирла-наётган воқеа 
ва ҳодисаларнинг асосан бир хил хусусиятлари тасвирланиб, сўнг яна типларга ва 
гуруҳларга бўлиниши мумкин. Масалан, суғориладиган тупроқлар, яъни қадимдан 
суғориладиган ўтлоқ воҳа тупроқлари: бўз воҳа тупроқлари, тақир воҳа тупроқлари 
ва янги ўзлаштирилган воҳа тупроқларига бўлиниши мумкин. Бу усулда 
тасвирланганда асосий тасниф учун бир хил ранг танланади, лекин унинг 
гуруҳларга бўлинишлари штрихлар ёки ўта яқин рангларда берилгани маъқуи. 


Демак, сифатли ранг усулида тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларнинг майдон 
бўйича географик жойлашиши кўрсатилади. Бу усулда тарихий карталар ҳам 
тузилади. Масалан, Амир Tемур салтанати ва унинг парчаланиб кетишига оид 
тарихий карта бунга 
мисол бўла олади. 
Сифатли ранг усулида кўрсаткичлар ранг билан тасвирланса, миқдорли ранг 
усулида унинг асосини миқдор ташкил қилади. Миқдор кўрсаткичлари ҳудуд 
бўйича тарқалган бўлиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон географик атласидаги 
(1999) «Ёқилғи-энер-гетика картаси»да Ўзбекистоннинг дарё ҳавзалари бўйича 
жами электр энергиясининг қуwати ранг билан кўрсатилиб, унинг асосида миқдор 
кўрсаткич ётади. 
Баъзан миқдор кўрсаткичлар диаграммаларда ҳам кўрсатилиши мумкин. Масалан, 
республикамиз дарёларининг ҳавзалар бўйича сув ҳажми м
3
ҳисобида диаграммада 
берилиб, ҳавзалар рангли тасвирланиши мумкин. Бу усул картографияда жуда кам 
ишлатилади. Масалан, аҳолининг миллий таркиби тасвирланган карталарда миллий 
таркиб ранг билан, унинг зичлиги штрихлар билан кўрсатилиши мумкин. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling