Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

 
 
 
 
 
 
14-расм. Нуқталар усули 2 хил кўринишда: 
а — ҳудудлар бўйича нуқталар бир хил зичликда тарқалган бўлиб, ҳақиқий 
географик 
тарқалиши аниқ эмас; б — ҳудудлар бўйича нуқталар ҳар хил зичликда тарқалган 
ва географик тарқалиш аниқ кўрсатилган. 
Нуқталарни жойлаштиришда кўрсатилмоқчи бўлган предметларнинг ҳақиқий 
тарқалиш ўрни ҳисобга олиниши керак. Масалан, чорва молларининг жойлашиши 
денгиз ёки кўллар устига тўғри келиб қолмаслиги керак. 
Нуқталар билан миқдор кўрсаткичларигина берилмасдан, геог-рафик тарқалиш 
ҳам кўрсатилиши мумкин. Масалан, Дунёнинг ижтимоий-иқтисодий географияси 
атласида (9-синф, 2000) «Чорвачилик картаси»да фақат географик тарқалиш ҳар 
хил рангдаги нуқталар билан кўрсатилган. 
Нуқталар усули мавзули карталар тузишда кўп қўлланилади. Бу усулдан бошқа 
усуллар билан биргаликда ҳам фойдаланилади, натижада картанинг мазмуни 
бойийди. Нуқталар усули картограм-ма, картодиаграмма, сифатли ранг ва ареал 


усуллари билан бирга қўлланилиши мумкин. Ўзбекистоннинг ижтимоий ва 
иқтисодий атласидаги (8-синф, 2004) «Донли экинлар» картасида нуқталар усули 
картограмма ва картодиаграмма усули билан бирга қўшиб тасвирланган. 
Мавзули карталарда миқдорни кўрсатиш учун ҳар хил катта-ликдаги нуқталар 
ишлатилиши мумкин. Бу аҳоли карталарида кўпроқ ишлатилади. 
Воқеа ва ҳодисалар нуқта билан тасвирланганда кўрсаткич тўлиқ нуқтага етмаса, 
горизонтал штрих чизиқлар билан ҳам кўрсатилиши мумкин. Масалан, бу 
Ўзбекистоннинг ўша ижтимоий-иқтисодий атласидаги «Донли экинлар» картасида 
берилган. 
2.8. КАРTОДИАГРАММА УСУЛИ 
Сиёсий-маъмурий ва табиий чегарали ҳудудларда воқеа-ҳодисаларнинг миқдор 
ва сифат кўрсаткичлари диаграммалар ёрдамида тасвирланилса, ушбу усул 
картодиаграмма усули дейилади. Картодиаграмма статистик усул ҳисобланиб, у 
билан турли карталарни (табиий, ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги) тузиш 
мумкин. Денгизларда овланадиган балиқлар миқдори, суғо-риладиган ерлар 
таркиби, йиллик ёғин-сочин миқдори каби карталар, шунингдек, дунё бўйича 
тайёрланадиган 
ёқилғи 
структура-сида 
айрим 
давлатларнинг 
ёки 
гуруҳ 
мамлакатларнинг 
ҳиссаларини 
картодиаграммаларда 
кўрсатиш 
қулай. 
Картодиаграммада турли соҳалар ҳамда уларнинг структураси ҳам тасвирланади. 
Масалан, электр энергия ишлаб чиқариш картасида унинг структураси, яъни 
гидроелектр станциялар, иссиқлик ва атом электр станцияларининг ишлаб чиқарган 
энергиялари алоҳида-алоҳида картодиаграмма билан кўрсатилади. 
Картодиаграммалар геометрик шакллардан иборат бўлиб, сиртдан қараганда 
белгилар усулига ўхшайди. Лекин булар орасида катта фарқ бор. Белгилар усулида 
воқеа-ҳодисалар маълум бир жойга тегишлилиги, яъни аниқ ўрни ҳамда миқдори 
кўрсатилса, картодиаграммада уларнинг мазкур майдонга тегишли миқдоригина 
кўрсатилади. 
Катродиаграммада ҳамма вақт абсолут миқдор берилиб, қандай сифат 
кўрсаткичлардан ташкил топганлиги кўрсатилган картодиаграммалар структурали 


картодиаграммалар дейилади. Улар ҳудуднинг исталган жойида структураларга 
бўлинган ҳолда ранглар 
 
15-расм. Доиравий картодиаграмма 
чизиқлар билан ҳар хил шаклларда тасвирланади. Картодиаграммада воқеа-
ҳодисаларнинг 
динамикаси 
ҳам 
кўрсатилиши 
мумкин. 
Чегаралар 
картодиаграмманинг асосий элементларидан бири бўлиб, у аниқ ўқиладиган қилиб 
берилади. Картодиаграмма воқеа-ҳодисаларнинг ҳақиқий ўмини кўрсата олмаслиги 
ҳам мумкин. Баъзан унда тасвирланган кўрсаткич бошқа жойда ҳам берилиши 
мумкин. Xусусан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳайдаладиган ер майдонини, 
олинган пахта ва шолининг ялпи ҳосилини кўрсатиш керак бўлса-да, диаграмма 
шаклини айнан шу экинлар экиладиган жойда тасвирлаш мумкин бўлмаса, уни 


Устюртнинг бирор жойига қўйиш ҳам мумкин. Ўзбекистоннинг ижтимоий-
иқтисодий атласидаги (2004) бир қанча карталар, яъни «Қишлоқ хўжалиги», 
«Донли экинлар», «Пахтачилик», «Фермер хўжаликлари» ва бошқа карталар шу 
усулда тасвирланган. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling