Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 КАРTАНИНГ ДАСTУРИНИ ЯРАTИШ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

3.2. КАРTАНИНГ ДАСTУРИНИ ЯРАTИШ 
Картани лойиҳалаштиришнинг асосий натижаси унинг дастури бўлиб, у картанинг 
ҳужжати ҳисобланади. Мазкур дастур картанинг мақсади, типи, математик асоси
мазмуни, генерализация жараёни, ишлатиладиган картографик усуллар, манбалар ва 
улардан фойдаланиш тартиби ҳамда иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида тўлиқ 
маълумот беравчи манбадир. Дастурда қўшимча техникавий, иқтисодий кўрсаткичлар 
ва бошқа параметрлар кўрсатилиб, у картанинг лойиҳаси ҳам деб юритилади. 
Одатда карта дастури қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: 
— карта кимлар учун мўлжалланганлиги (мақсади); 
— картанинг математик асоси; 
— картанинг мазмуни; 


— тасвирлаш усуллари ва жиҳозлаш йўллари; 
— генерализация жараёни; 
— маълумот манбайи ва улардан фойдаланиш йўлларини кўрсатиш; 
— картаси тасвирланаётган ҳудуднинг тавсифи; 
— картани тайёрлаш технологияси. 
Карта дастурида муаллифлик макетини (нусхасини) яратиш Учун қуйидаги 
тавсиялар берилади: қайси географик манбалардан қандай қилиб фойдаланиш, 
муаллифлик нусхасини тузиш, ҳар бир нусха учун махсус формуляр тутиш, унда 
картографик манбаларни кўрсатиш. 
Шунингдек, тақризга бериш вақтлари кўрсатилади.
Дастурда картани лойиҳалаш, тузиш ва таҳрир қилиш билан боғлиқ бо4ган масалалар 
ечими кўрсатилиши^керак. Масалан, таҳрир қилиш кўрсатмасини ёзиш ва легендалар 
ишлаб чиқиш кўръсатилади. Дастурнинг технологик "қисмида карта ва атлас яратишда 
фойдаланиш мумкин бўлган янги технологик усуллар, яъни компютерлардан ва бошқа 
янги асбоб-ускуналардан фойдланиш имкониятлари кўрсатилади. 
Карта ва атласлар яратишда легенда тузиш ва уни жойида ишлата билиш керак. 
Легендалар оддий шаклда, карта мазмунига лойиқ тузилиши, шу билан бирга ҳозирги 
замон технологиясига мос бўлиши керак. Картографик корхоналарда махсус шартли 
белгиларнинг фотоалбоми мавжуд бўлиб, ўшандан фойдаланилади. 
Карта тузишда легенданинг аҳамияти каттадир, шунинг учун ҳам легенда 
картанинг калити деб ҳам юритилади. Чунки у карта мазмунини очиб беради. Картани 
ўқишдан илгари легендаси билан танишилади. Картанинг легендаси карта дастури 
билан бирга ишлаб чиқилиб карта тузиш нусхаси билан бирга берилади. 
Легенда ишлаб чиқишда фойдаланиладиган шартли белгилар карта мазмунига мос 
бўлибгина қолмасдан, мантиқ жиҳатдан ҳам тўлиқ, содда, тушунарли ва қисқа бўлиши 
керак. Одатда комплекс легенда, типологик ҳамда синтетик легендалардан 
фойдаланилади. Масалан, синтетик легендалар ландшафт карталарда, баҳолаш ва 
башорат қилиш карталарида кўпроқ ишлатилса^ типологик легенда илмий тасниф 


билан боғлиқ бўлган карталарда қўлланилади. 
Карта тузиш ғояси пайдо бўлгандан сўнг унинг мазмуни аниқланиб, карта дастури 
тузилади, манбалар ўрганиб чиқилади. Картанинг дастлабки легендаси ишлаб 
чиқилиб, кўрсаткичлар аниқланади ва картанинг дастлабки эскизи (қўлбола нусхаси) 
тайёрланади ҳамда қўшимча кесма карталар, графиклар, схемалар тайёрланади. 
Картанинг тўлиқ легендаси ишлаб чиқилибъ муаллифлик нусхаси тузилади ва 
тушунтириш хати ёзилади. 
Картанинг дастлабки дастурини картограф-муҳаррир билан бир-галикда тузиш 
яхши фойда беради. Муаллифлик нусхаси таҳририят томонидан қабул қилинади. 
Картографик корхоналарда муаллифлик нусхаси юқори савияда бажарилган ва барча 
қонун-қоидаларга тўлиқ жавоб беради деб топилса, уни тузиш нусхасисиз тўғридан- 




тўғри нашр қилиш жараёнига ўтказса бўлади. Бунда умумий иш жараёни 
қисқаради ва нашр қилиш иши тезлашади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling