Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


КАРTОГРАФИК ГЕНЕРАЛИЗАЦИЯНИНГ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

4.4. КАРTОГРАФИК ГЕНЕРАЛИЗАЦИЯНИНГ 
ГЕОМЕTРИК АНИҚЛИГИ ВА КАРTА 
МАЗМУНИГА МОСЛИГИ 
Картографик генерализациянинг аниқлиги ва сифати икки жиҳатдан 
баҳоланади: картанинг геометрик аниқлиги нуқтайи назаридан ва карта 
мазмунининг ишончлиги жиҳатидан. 
Картанинг геометрик аниқлиги — бу картадаги алоҳида нуқта ва 
объектларнинг уларнинг ҳақиқий ҳолатларига мослик даражасини 
тавсифловчи миқдорий ўлчов. Геометрик аниқлик картани жой билан ёки 
йирик масштабли карталар билан таққослаганда аниқланилиши мумкин. 
Картанинг мазмунан ишончлилиги — бу реал борлиқнинг картографик 
тасвирга мос келиши, яъни унинг асосий, типик хусусиятларини ва 
объектлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олган ҳолда ўзаро 
мос келиши демакдир. 
 
4.5. ҲАР XИЛ ЖОЙЛАШГАН ВОҚЕА ВА ЖАРАЁНЛАРНИ 
(ОБЕКTЛАРНИ) 
ГЕНЕРАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ 
Карталарда тасвирланган объектлар сенз ва танлаб олиш норма-ларини 
қўллаб генерализация қилинади. 
Чизиқларга 
жойлаштирилган 
(жойлашган) 
миқдорлар 
ҳам 


генерализация жараёнида сензлар ва нормативларга мос ҳолда танлаб 
олинади, сифат ва миқдор кўрсаткичлари умумлаштирилади. Чизиқли 
объектларни генерализация қилишнинг муҳим элементи бўлиб уларнинг асл 
кўринишларини тўғрилаш ва соддалаштириш, эгри-бугрликлардан воз 
кечиш, алоҳида ҳолларда уларни сақлаб қолиш ва ҳатто айрим ўзига хос 
типик деталларни бўрттириб кўрсатиш ҳисобланади. 
Чизиқли объектларни генерализация қилиш ҳар доим уларнинг 
кенглигини, ҳақиқий ўлчамлари билан таққослаганда, бўрттириб (ошириб, 
кўпайтириб) бериш билан боғлиқ, бу, ўз навбатида, муқаррар равишда 
геометрик аниқликнинг бузилишига олиб боради. 
Майдон узра жойлашган объектлар, энг аwало, сифат тавсифлари Ва 
миқдор градатсияларини йириклаштириш йўли билан генерализация 
{жилинади. 
Алоҳида контурларни чиқариб ташлашда уларни шаклларини (ташқи 
кўринишини) тўғрилаб қўйишда намоён бўладиган Иъниерализатсиянинг 
геометрик аспектлари ниҳоятда муҳимдир. 
Майда контурлар анча йириклари билан қўшиб юборилади, кўпчилик 
ҳолларда эса ягона ареал контури билан алмаштрилади. Агар ҳодиса 
картада изолиниялар ёрдамида кўрсатилган бўлса, у ҳолда кесим 
баландлиги оширилади, изолинияларнинг шаклини ъиииииимлаштиришда 
уларни ўзаро мувофиқлаш ишлари бажарилади. 
Нуқталар усули билан тасвирланадиган объектлар ёйилиб тарқалган 
нуқталарнинг 
миқдорини 
йириклаштириш 
ҳисобига 
генерализация 
қилинади. Агар бу объектлар сифатли ранг ёки ареаллар усули билан 
кўрсатилган бўлса, у ҳолда генерализация контурларни ёки ареалларни 
саралаб олиш ва уларнинг чегараларини умумлаштириш йўли билан 
амалга оширилади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling