картография ишларини олиб борувчи Республика
Ер ресурслари, геодезия
ва картография давлат кадастри қўмитасига буюртма тушгандан сўнг
унинг ҳудуди майда масштабли картадан аниқланиб, техник лойиҳасини
тузишга киришилади. Буюртмага асосан техник ишлар аниқланиб,
Ўзгеодезкадастр қабул қилган шартли белги ва йўриқномалар
асосида
лойиҳа тузилади. Лойиҳада шу ҳудудни географик жиҳатдан ўрганиб,
буюртмачиларнинг
хоҳишини
эътиборга
олган
ҳолда
стандарт
йўриқномалар асосида
тўлиқ лойиҳа ишлаб чиқилади (маълум даражада қўшимча
киритиш
мумкин). Масалан, Марказий Фарғона ҳудудини экологик жиҳатдан
мониторинг қилиш учун мазкур жойнинг
топографик картасини яратиш
зарур бўлса, лойиҳалаш ишлари қуйидагилардан иборат бўлиб, улар
тўлиқ бажарилиши шарт.
1. Кириш. Лойиҳанинг мақсади ва вазифаси.
2. Ҳудудни географик жиҳатдан тавсифлаб очерк ёзиш.
3. Tопографик ва геодезик ишларни манбалар билан таъминлаш.
I. Tопографик картани лойиҳалаш ишлари.
А. Геодезик ишлар: Планли ва геодезик ишларни бажариш, баландлик
асосларини аниқлаб жойда
боғлаш.
Б. Tопографик ишлар:
1) аэрофотосъёмка қилиш;
2) аэрофотосуратларни планли йўл билан бир-бирига боғлаш;
3) баландлик нуқталарини боғлаш;
4) фотограмметрик йўл билан баландлик нуқталарни кўпайтириш;
5) фотоплан ва фотосхема тайёрлаш;
6) дешифровка қилиш (аэросуратларни ўқиш).
7) Стереорисовка (стереоскоп ёки бошқа
асбобларда релъефни
тасвирлаш) қилиш;
8) Комбинациялаштирилган съёмка қилинадиган майдонни аниқлаш.
9) Чегараларни текшириш (сводка).
Do'stlaringiz bilan baham: