Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

5.4. УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ 
МАTЕМАTИК АСОСИ 
Умумгеографик картанинг математик асосига масштаб, проексия, 
номенклатура ва компоновка киради. Математик асос картанинг мақсади 
ва мазмунига боғлиқ ҳолда танланади. Ма-салан, карта масштаби қанча 
майда бўлса, шунча кам маълумот беради. Tопографик ва обзор-
топографик карталар учун собиқ Иттифоқда геодезик кенгаш томонидан 
1934-йилда қабул қилинган масштаблар тизими қабул қилинган. 
Умумгеографик майда масштабли карталар учун 1:1 млн ва 1:2,5 млн, 
1:5 млн, 1:7,5 млн, 1:10 млн масштаблар қабул қилинган. Лекин деворга 
осиб ишлатиладиган ўқув карталарида 1:1,5 млн, 1:2 млн, 1:4 млн, 1:5 млн 
масштаблилари ҳам учраб туради. 
Картанинг проексиясини танлашда картанинг мақсади ва иш-
латилишига эътибор берилади. Одатда йирик ва ўрта масштабли карталар 


асосан масофа ва бурчак ўлчаш билан боғлиқ ишларда фойдаланилади. 
Tопографик ва обзор-топографик карталар учун (1:1 млн дан ташқари) 
Гаусс-Крюгернинг кўндаланг силиндрик тўғри бурчакли проексиясидан 
фойдаланилади. Бунда меридианлар ораси 6°, параллеллар ораси 4° 
бўлади. 1:1 млн масштабли карталар учун халқаро проексия қабул 
қилинган бўлиб, трапетсия томон-лари 6° ва 4° ни ташкил қилади. Бунда 
ҳар бир трапетсия учун ўзгартирилган кўп конусли проексия ҳосил бўлади. 
Кейинроқ бориб эса тўғри бурчакли конусли проексияга алмаштирилган. 
Натижада 4 ёки 9 та варақли карталарни бита варақ қилиб 
бирлаштирилганда меридианлар орасида очиқ жой қолмайди. Бу жуда 
қулай бўлиб, йирик географик ҳудудларни (раёнларни) картага туширишда 
фойдаланилади. 
1:2,5 млн масштабли Xалқаро карта Дунё картасини тузишда (океанлар 
билан бирга) қўлланилади. Бу картанинг номенклатураси 1:1 млн 
масштабли карта асосида тузилади. Унда параллеллар ораси 12°, 
меридианлар ораси 18° ни ташкил қилади. 1:2,5 млн масштаб-да собиқ 
Иттифоқнинг умумгеографик картаси тузилган (кейинроқ Красовскийнинг 
тенг 
оралиқли 
конусли 
проексясида 
тузилган). 
Бунда 
39°—49° 
параллеллар оралиғи хатоликсиз тасвирланган. Шу проексияда собиқ 
Иттифоқ Европа қисмининг 1:1,5 млн масш-табдаги гипсометрик картаси 
тузилган (1940-йил). Собиқ Иттифоқда барча карталар учун 1942-йилда 
қабул қилинган бир хил координата системасидан фойдаланилган. 
Баландлик системасида Болтиқ денгизи сатҳи 0 метр деб қабул қилинган. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling