Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ TАСНИФИ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

5.2. УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ TАСНИФИ 
Умуман картографияда карталар мазмуни, масштаби, мақ-сади ва 
қамраб олинган ҳудуд бўйича таснифланади. Лекин умумгеографик 
карталар асосан масштаби бўйича бўлинади. Чунки барча умумгеографик 
карталарнинг мазмуни ҳам, мақсади ҳам бир хил бўлиб, масштаби билан 
фарқ қилади. Бир масштабдан иккинчи масштабга ўтишда генерализация 


қилинади, натижада мазмунидаги ўзгаришлар деярли содир бўлмайди. 
Йирик масштабли умумгеографик карталарнинг асосий мақсади Ер юзаси 
тўғрисида ҳақиқий модел яратишдитр. Бу жойда ориентирлаш, жойга 
бормасдан туриб ўша ҳудуд тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишдир. 
Кейинги йилларда компютерлардан фойдаланиб ҳам умумгеографик 
карталар тузилмоқда. Лекин улар жойнинг реал мо-делини тасвирлашга 
бирмунча ожизлик қилмоқда. Йирик масштабли карталар асосида майда 
масштабли карталар тузиш жараёнида баъзи элементларни тушириб 
қолдириш, баъзиларини соддалаштириш натижа-сида уларнинг мазмунига 
путур етказилиши ҳам мумкин. Масалан, гидрографик элементларнинг
масштабга тўғр и келганларигина тасвирланиб, қолгани тушириб 
қолдирилади. Натижада ўша жойнинг гидрологик жиҳатдан ўзига хос 
хусусияти йўқотилади. Майда масштабли карталарнинг генерализация 
даражалари бир хил бўлса-да, йирик масштабларга ўтилганда уларнинг 
генерализация даражалари ҳар хил бўлиши тақозо этилади. Унда 
картанинг ўз олдига қўйган мақсади асосий рол ўйнайди. 
Умумгеографик карталар (УГК) қуйидаги масштабларга бўлинади: 
1) йирик масштабли топографик карталар (1:200 000 ва ундан 
йириклари); 
2) обзор-топографик карталар, яъни ўрта масштабли (1:200 000, 1:500 
000 ва 1:1000 000); 
3) майда масштабли обзор-топографик карталар (1:1 млн дан 
майдалари). 
1940-йилга қадар собиқ Иттифоқ ҳудудида аҳоли кам яшайди-ган 
жойлар 1:200 000 масштабда съёмка қилинар эди. Аэрофо-тосъёмкадан 
фойдаланиш техникаси ривожланиши ва ҳудудларнинг 1:100 000 
масштабли карталар билан таъминланиши натижасида 1:200 000 
масштабли карталарни съёмка қилиш жараёни тугалланиб, камерал 
шароитда тузилмоқда (яратилмоқда). 
1:1,5 млн ли умумгеографик карталарда шаҳарларни ўз шакли 


(конфигуратсияси) ҳолатида тасвирлаб бўлмайди. Шунинг учун уларда 
аҳоли яшайдиган жойлар пунсонларда тасвирланади. Дарёларнинг 10—
15 км дан қисқалари тушириб қолинади. 
Умумгеографик карталар типлари бўйича ҳам бўлинади. Масалан, 
ахборот бериши бўйича, мазмуни ва улардаги тафсилотларнинг ҳажми 
ва тасвирлаш усуллари бўйича. Картанинг мақсади бу
ерда асосий рол 
ўйнайди. Бу бўлиниш махсус системада бир хил мақсад асосида олиб 
борилади. 
Tиплари бўйича собиқ Иттифоқда, собиқ сотсиалистик давлатларда 
Иcимда 
Франсия, 
Япония, 
Германия, 
Голландия 
ва 
бошқа 
ииКимлакатларда қўлланиладиган координаталар тизими Xалқаро 
майда масштабли карталар учун 1:1 млн дан — 1:2 млн гача қабул 
қилинган. Шунингдек, махсус карталар ҳам бўлиб, улар умумгеографик 
карталарга мазмуни бўйича жуда яқин. Бу денгиз навигатсияси 
карталари ва океан карталаридир. 
Янги типдаги карталар ҳам мавжуд бўлиб, улар алоҳида гуруҳни 
ташкил 
қилади. 
Масалан, 
шелф 
зонаси 
топографик 
картаси, 
фотокарталар ва ҳоказолар. 
Қабул қилинган системага тааллуқли бўлмаган карталар ҳам мавжуд 
бўлиб, улар мазмуни, усули ва математик асоси билан ажралиб туради. 
Масалан, АҚШда ҳар хил ташкилотларда ўзига хос йирик масштабли 
карталар мавжуд. АҚШнинг барча ҳудуди тасвирланган топографик 
карталарнинг разграфкаси ҳар хил, координата системаси ҳам ҳар бир 
штат бўйича алоҳида тузилган ва ҳар хил проексияда. Масалан, 1:62 360 
ва 1:10 560 масштабларида (релъеф тасвирланган горизонталлар метр 
ўлчамида эмас, футда берилган). Tуристлар учун ҳам махсус 
умумгеографик карталардан фойдаланилади. Баъзи мамлакатларда 
(Швейсария ва Японияда) туристлар учун махсус топографик карталар 
тузилиб, 
тафсилотлар 
бадиий 
безаклар 
билан 
чиройли 
қилиб 
тасвирланган. 


Умумгеографик карталарни мазмунига қараб иккига бўлиш мумкин: 
1) бой мазмундаги топографик карталар; 
2) чегараланган мазмундаги топографик карталар (бунга кам 
ўрганилган ҳудудлар киради). 
Мазмуни кенг омма учун, масалан туристлар учун мўлжал-ланган 
карталар ҳам мавжуд. Карталар мақсади бўйича ўқув карталари 
(мактаблар ва олий ўқув юртлари учун) ва оммавий ахборот воситалари 
учун ҳам мослаб тузилиши мумкин. Махсус мавзуга мослаб ҳам 
умумгеографик карталар тузилади: масалан, релъеф, аҳоли яшайдиган 
жойлар, транспорт, ўрмончилик ва ҳоказолар. Бундай карталар 
умумгеографик картанинг барча элементларини ўз ичига олмаслиги 
мумкин. Вақт ўтиши билан янги типдаги карталар пайдо бўлаверади. 
Ҳамма мамлакатларда топографик карталарнинг мазмуни бир хил 
бўлавермайди. Чунки баъзи ривожланган мамлакатларнинг деярли барча 
ҳудудлари йирик масштабли тўла мазмунли топографик карталар билан 
таъминланган. Масалан, Россия, Канада, АҚШ, Англия ва бошқалар. 
Баъзи мамлакатлардаги, масалан, Африка ва Жанубий Американинг 
баъзи мамлакатларининг топокарталари эса тўлиқ мазмунга эга эмас. 
Айрим ривожланган мамлакатларда кенг мазмунли топографик карталар 
мавжуд бўлиб, улар тезкорлик билан вужудга келган карталардир. 
Масалан, Канадада автоматизатсия йўли билан яратилган, собиқ Иттифоқ 
ва АҚШда фотопланлар, рангли фотокарталар ва космик суратлар 
асосида тузилган карталар шулар жумласидандир. Ҳар хил соҳалардаги 
карталар тузишда фойдаланиладиган майда масштабли карталар ҳам 
борки, улар мазмуни бўйича иккига бўлинади. 
1. Ижтимоий-иқтисодий карталар бўлиб, бунда релъеф берилмасдан 
сув объектлари, аҳоли яшайдиган жойлар, алоқа йўллари ва чегаралар 
берилади, холос. 
2. Tабиий карталар деб юритилиб, унда асосан релъеф, гидрогра-фия 
ва грунт тўлароқ кўрсатилади. Ҳар иккала карта ҳам маълумотнома 


типидадир. Деярли ҳамма мамлакатларда содда-лаштирилиб тузилган 
майда масштабли умумгеографик карталар ҳам бўладики, улар кенг 
ўқувчилар оммасига мўлжалланган. 
Умумгеографик карталар яна ишлатилиши бўйича ҳам тас-нифланиши 
мумкин. Масалан, олий ўқув юртлари учун, мактаблар ва кенг ўқувчилар 
оммаси учун (булар осиб қўйиб ишла-тишга мўлжалланган). 
Мавзули карталар тузишда ишлатиладиган умумгеографик карталар 
ҳам бўлиши мумкин. Бунда карта қайси мавзуга ба-ғишланадиган бўлса, 
шу мавзу учун керакли мазмун кенгроқ тасвирланади. Масалан, 
гипсометрик карта тузиш керак бўлса, релъеф тўлиқ ифодаланади. Xудди 
шундай карталар океанлар ва денгизлар учун ҳам тузилиши мумкин. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling