Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-боб. УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАР ВА УЛАРНИНГ МАЗМУНИ 5.1. УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ XУСУСИЯTЛАРИ
НАЗОРАT САВОЛЛАРИ 1. Картографик генерализация нима ва унинг моҳияти нималардан иборат? 2. Картографик генерализациянинг асосий вазифалари нималардан иборат? 3. Картографик генерализацияга таъсир қилувчи қандай омиллар бор? 4. Картографик генерализациянинг қанақа турларини биласиз? 5. Картографик генерализация карта мазмунига қандай таъсир кўрсатади? 6. Ҳар хил жойлашган воқеа ва ҳодисаларни генерализасия қилиш қандай амалга оширилади? 5-боб. УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАР ВА УЛАРНИНГ МАЗМУНИ 5.1. УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ XУСУСИЯTЛАРИ Умумгеографик карта анъанавий тушунча бўлиб, Ер юза-сида кўзга кўринган ҳамма тафсилотларнинг генерализация қилиниб кичрайтирилган тасвиридир. Демак, уни Ер усти ландшаф-тининг кичрайтирилган тасвири деса бўлади. Мазкур карта қуйидаги географик элементлардан ташкил топган: сув объектлари ёки гидрография тармоқлари, ре ле ф, ўсимлик, грунт (ботқоқликлар, қу-мликлар ва шўрхоклар), аҳоли яшайдиган жойлар, алоқа йўллари, алоқа воситалари, чегара ва тўсиқлар. Булардан ташқари, географик жойлашиши билан боғлиқ бўлган баъзи миқдор ва сифат кўр-саткичлари ҳам киради. Масалан, дарё ва денгиз қирғоқларининг баландлиги, сувининг сифати ва ҳоказолар. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, энг йирик масштабли топографик карталардан тортиб то май-да масштабли карталаргача, уларнинг мазмуни бир-бирига ўхшасада, эгаллаган майдонлари бир-бирига тўғри келмайди. Умумгеографик карталарнинг асосий хусусиятларидан яна бири, картада географик элементлар асосий ёки иккинчи даражалиларга фарқ (|илмасдан тасвирланади. Бунда фақат картанинг масштаби асосий мл ўйнайди. Умумгеографик карталар кўп мақсадли бўлиб, ҳар хил мақ-ифтдлар учун қўлланилади. Бир хил масштабдаги карта ҳар хил леҳларни бажаришда фойдаланилиши мумкин. Масалан, йўллами лойи-лиалашда, қурилишда, ўша жойни географик жиҳатдан синчиклаб Дърганишда, навигатсия ишларида ва ҳоказоларда. Баъзан умумгеографик карталарни тушунишни осонлаштириш мақсадида релъеф и ўсимлик дунёси тасвирланмаслиги ҳам мумкин. Умумгеографик карталарнинг асосини топографик карталар ташкил қилади. Одатда топографик карталар далада бевосита план олиш йўли билан, яъни съёмка қилиш йўли билан вужудга кетирилса (1:10 000 ва 1:25 000), баъзан шу масштабдаги карталарни камерал шароитда (хонада) тузиш йўли билан (генерализация қилиниб) яратилиши ҳам мумкин. Умумгеографик карталарнинг ишлатилишига ёки фойдаланилишига қараб уларни ҳар хил варинатларда тузиб нашр қилиш мумкин. Масалан, геоморфологик ва тупроқ картасини тузишда релъеф асосий элемент ҳисобланиб асосий мазмун сифатида кўрсатилади. Умумгеографик карталар баъзан мавзули карталар тузишда бланковкали (хомаки) карта вазифасини ҳам бажаради. Умумгеографик карталар ўқув географик карталар тузиш учун асос сифатида фойдаланилади. Бунда тузилаётган карта қайси мавзуга ало-қаси бўлса, шу мазмунга кўпроқ эътибор берилиши мумкин. Масалан, гидрография билан боғлиқ бўлган суғориш ва ме-лиоратсия карталарини тузишда сув объектлари тўлалигича тасвир-ланади. Умумгеографик карталарда баъзан Ер юзида кўзга кўрин-майдиган айрим элементларнинг миқдор ва сифати ҳам кўрсатилади. Масалан, қудуқнинг чуқурлиги, сувининг сифати, магнит оғиш бурчаги ва ҳоказолар. Баъзан умумгеографик карталардан мавзули карталарга ўтишда оралиқ карталар сифатида фойдаланиш мумкин. Лекин уларнинг мазмуни тор бўлиб, бирор тор соҳага мўл-жалланган бўлади. Масалан, аэронавигатсия ва денгиз навигатсияси карталари, ҳарбий мақсадлар учун ишлатиладиган карталар ва ҳоказо. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling