Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Картанинг мавзуси ва тури


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

Картанинг мавзуси ва тури. Картанинг мавзуси ва тури карта-.и.и 
қайси элементларни батафсил, қайсиларини эса сезиларли даражада 
имитимлаштириб 
тасвирлаш 
кераклигини 
белгилайди. 
Масалан, 
ландшафт, геолгик ёки тупроқ карталарида гидрографик элементларни 
аниқ тасвирлаш аҳамиятга эга, чунки улар карта мавзусига боғлиқ, лекин 


мазкур карталарда йўл ва аҳоли яшайдиган жой-ларни саралаб, 
генерализация қилиш мумкин, маъмурий чега-раларни эса бутунлай 
тушириб қолдирса ҳам бўлади. Иқтисодий мавзудаги карталарда эса 
бунинг тескариси, яъни аҳоли яшайдиган жойлар, алоқа йўллари ва 
маъмурий бўлинишларни иложи борича батафсил кўрсатиш зарур. 
Иқтисодий карталарда кема қатнови учун муҳим бўлган дарёларни сақлаб 
қолиб, бошқа гидрографик элементларни эса генерализация қилиб 
кўрсатиш мақсадга мувофиқ б ўлад и. Ҳар хил турдаги карталарни 
генерализация қилиш ҳам турлича амалга оширилади. Аналитик ва 
инвентаризатсион турдаги карталар мазмуни анча мукаммал тузилган 
бўлади. Уларни генерализация қилиш анча қийин ке-чади. Синтетик 
турдаги карталарни генерализация қилиш анча осон кечади, чунки улар 
умумлаштирилиб 
тузилган 
карталар 
ҳисобланади. 
Уларга 
турли 
раёнлаштириш карталари, ландшафт кар-талари, баҳолаш ва башорат 
қилиш (прогноз) карталари киради. 
Картага олинаётган ҳудуднинг ўзига хос географик хусуси-
ятларининг генерализацияга таъсири картада ўша объект ёки ҳудуднинг 
ўзига хос хусусиятларини акс эттириш, энг характерли элементларини 
тасвирлаш заруратида кўринади. Масалан, қурғоқчил дашт ёки чала чўл 
раёнларида барча майда кўл ва дарёларни кўрсатиш жуда муҳим. Баъзан 
тундра ландшафтларидага кўп сонли кўллардан айримларини тушириб 
қолдирса ҳам бўлади, аммо бунда ҳудуднинг серкўллигини сақлаб қолиб, 
картада уни тўғри акс эттириш керак. 
Генерализация жараёнида географик ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари 
билан биргаликда географик объектларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти 
эътиборга олинади. Масалан, суғориб экин экиладиган жойларда дарё, 
канал, зовур сувларини батафсил кўрсатиш, автомобил йўллари ва 
темирйўлларни уларнинг халқ хўжалигидаги аҳамиятига қараб кўрсатиш, 
чўл зоналарида қудуқларни ва уларга бориладиган йўлларни кўрсатиш ва 
ҳоказо. 


Обектларнинг қай даражада ўрганилганлиги ҳам генерализацияга 
таъсир этади. Обект етарли даражада ўрганилганда уни тасвирлаш ҳар 
томонлама максимал даражада батафсил бўлиши мумкин. Маълумотлар 
етишмаганда эса у анча умумлашган, схематик бўлиб қолади. Бу 
жиҳатдан қараганда, тўлиқ бўлмаган ман-балар асосида тузилган прогноз 
ва гипотетик (фараз қилинадиган) карталар анча умумлашган бўлади, 
чунки бунда объект ҳали тўлиқ ўрганилмагани боис унинг тарқалиш 
қонуниятлари тўғрисида фақат тахминий маълумотлар бўлади. 
Генерализация қилиш учун карталарнинг жиҳозланиши ҳам маълум 
аҳамият касб этади. Кўп рангли карталар оқ-қора кар-таларга қараганда 
анча кўп миқдордаги белгиларни қўллашга имкон беради. Картографик 
тасвирлаш усулларини, изолинияларни, белгиларнинг рангларини яхши 
танлаб олинса, битта картада унинг ўқилишига зиён келтирмаган ҳолда 
бир-бирини тўлдирадиган олтитагача усулларни бирга қўшиб ишлатиш 
мумкин. Бир хил рангдаги картада ёки рангларининг сони чекланган 
картада буни амалга ошириш қийин. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling