Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

 
 
 


НАЗОРАT САВОЛЛАРИ 
1. Умумгеографик карталарнинг математик асосларига қайси элементлар 
киради? 
2. Tопографик карталар қайси проексияда тузилади? 
3. 1:2,5 млн ли картада меридианлар ораси неча градус бўлади? 
4. Нима учун 1:1 млн масштабли картага халқаро проексия номи берилган? 
5. Гаусс-Крюгернинг топографик карталар яратишдаги хизматлари 
нимадан иборат? 


6-боб. TОПОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ МАЗМУНИ ВА УЛАРНИ 
ЯРАTИШНИНГ АСОСИЙ УСУЛЛАРИ 
6.1. TОПОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ МАЗМУНИ, ШАРTЛИ 
БЕЛГИЛАР TИЗИМИ 
Собиқ 
Иттифоқда 
барча 
топографик 
карталарга 
оид 
ишлар 
марказлашган тизимда ГУГК томонидан яратилган қўлланма асосида 
олиб борилар эди. Бунинг аҳамияти катта бўлиб, барча топографик 
карталар масштабига кўра ягона қўлланма асосида бажарилиб, тарқоқ 
ҳолда бўлишига йўл қўйилмас эди. 
Ҳамма топографик карталарда геодезик асос элементлари: баландлик 
ва планли шохобчалар кўрсатилиши шарт. Масштабидан қатъи назар 
триангулатсия, нивелирлаш ва полиганометрик белгилар кўрсатилиши 
керак. 
Гидрографик элементлар, олдинги мавзуларда қайд қилинганидек, 
энгизларнинг қирғоқ чизиқлари, дарёлар, кўллар, сунъий сув авзалари, 
каналлар, коллекторлар, лотоклар ва ҳоказолардан иборат. Уларнинг сув 
юзаси сатҳи берилади, агар прилив ва отлив жараёнлари мавжуд бўлса, 
улар ҳам тасвирланади. Махсус шартли белгилар билан қумли, тошли 
қирғоқлар қиялиги бўйича бўлиб кўрсатилади. 
Картада 1 см га тўғри келадиган барча сув объектлари кўрсатилади. 
Дарё ва сойлар сув оқиши даврига қараб доимий оқадиган ва қуриб 
қоладиган, яъни мавсумий оқадиган хилларга бўлинади. Баъзилари эса 
қуруқ ўзан шартли белгиси билан кўрсатилади. Tопокарталарда кўпчилик 
дарё ёки сойлар ўзининг кенглигидан 5—6 маротаба кенг қилиб 
тасвирланади. Масалан, 1:25 000 масштабда кенглиги камида 15 м, 1:100 
000 масштаблида эса камида 60 м бўлган сув объектлари кўрсатилиши 
мумкин. Қолганлари эса баъзилари икки чизиқда, баъзан бир чизиқда 
масштабсиз шартли белги билан тасвирланади. Асосий дарё ва сойларда 
сув оқими, тезлиги, кенглиги, чуқурлиги ва сув ости релъефи 


кўрсатилади. Масалан, шаршаралар, қояли тошлар. Сув танқис 
ҳудудларда дарё, сой, канал ва лоток ҳамда коллекторлардаги инженер-
техник қурилмалар ва иншоотлар ҳам тасвирланади. Булардан ташқари, 
қудуқлар (чуқурлиги, сувининг сифати ва миқдори), чашма ва булоқлар, 
сардобалар ва каризлар (ер ости сув ўтказгичлари) ҳам тасвирланади. 
Релъеф топографик карталарнинг энг асосий элементларидан бири 
бўлиб, горизонталлар билан кўрсатилади. Ҳар бир 5-горизонтал 
йўғонлаштирилади, нишаблик бергштрих чизиғи билан кўрсатилади. 
Релъеф горизонталлардан ташқари, шартли белгилар билан ҳам 
кўрсатилади (жарлик, ўпирилма, сурилмалар). 
Tопокарталарда баъзи бир ўзига хос релъеф шакллари ҳам кўрсатилиши 
мумкин. Масалан, музликлар кўк рангдаги горизонталлар билан берилади. 
Қумликлар эса ўзига хос рангда, яъни жигаррангда кўрсатилади. 
Ўсимлик ва грунт (замин), бошқача қилиб айтганда Ер юзасининг 
ландшафтлари (ботқоқлик, қумлик, шўрхок жойлар ва ҳоказолар) махсус 
рангларда кўрсатилади. 
Ўсимликлар иккига (табиий ва маданий ўсимликларга) бўлиб тас-
вирланади. Ўрмонлар эса ўтиб бўладиган ва ўтиб бўлмайдиган хилларга 
бўлиб 
кўрсатилади. 
Ундан 
ташқари, 
ўрмонларнинг 
зичлиги, 
дарахтларнинг йўғонлиги ва баландлиги берилади. Маданий ўсимликлар, 
боғлар, узумзорлар, иссиқхоналар ҳам алоҳида шартли белгилар билан 
кўрсатилади. 
Tопографик 
карталарнинг 
асосий 
элементларидан 
бири 
аҳоли 
яшайдиган жойлардир. Аҳоли яшайдиган жойлар 3 та кўрсаткич бўйича 
бўлиб тасвирланади: 1) типига қараб; 2) маъмурий аҳамиятига кўра; 3) 
аҳоли сонига қараб. 
Аҳоли яшайдиган жойлар типига кўра шаҳар, шаҳар типидаги посёлка, 
посёлкалар ва қишлоқларга бўлинади. Аҳоли яшайдиган жойлар типи улар 
ёзилган шрифт билан белгиланади. Шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкалар 
учун аҳоли сони, қишлоқлар, темирйўл станциялари ва бошқа аҳоли 


яшайдиган жойлар учун эса уйларнинг сони, яъни хонадонлар сони 
кўрсатилади. 
Шаҳарлардаги аҳоли сони 7 градацияда (поғонада) 2000 дан 1 млн гача 
таснифлаб кўрсатилса, қишлоқларда эса 5 градатсияда 1000 дан то битта 
хонадонгача берилади. Аҳолининг сони аҳоли яшаш жойининг номи 
ёзилган шрифтларнинг катта-кичиклигига ҳам боғлиқ. 
Барча аҳоли яшаш жойларининг эгаллаган майдони ҳар қандай 
генерализация жараёнида ҳам сақланиб, улардаги кўча ва кварталлар 
генерализация қилинади. Аҳоли яшайдиган жойлардаги ўтга чидамли 
материаллардан қурилган бинолар олов рангда берилади. Барча шундай 
бинолар 1:10000 масштабда берилиши шарт. 1:25 000 ва 1:50 000 
масштабларда эса генерализация қилинади. 1:10 000 масштабда, ҳаттоки, 
биноларнинг қаватлари ҳам кўрсатилади. Ижтимоий-иқтисодий объектлар, 
завод, фабрика, шахталар, минора, аэродром, нефт қувурлари, газ 
қувурлари, бензин қуйиш шахобчаси (АЁҚШ) уларнинг ҳажмига қараб, 
махсус шартли белгилар билан берилади. Улар ҳам масштабли ва 
масштабсиз бўлиши мумкин. 1:10 000 ва 1:25 000 масштабларда барча 
саноат корхоналари, 1:50 000—1:100 000 масштабларда эса асосий 
ва ориентир бўладиган объектлар кўрсатилади. 
Алоқа йўллари картада жуда аниқ тасвирланади. Йўллар темирйўл ва 
автомобил йўлларига бўлиниб, темирйўлларнинг нечта излилиги ва 
электрлаштирилганлиги ҳам тасвирланади. Автомобил йўллари автост-
рада, яхшиланган шоссе, шоссе, шағал тўкилган йўллар, дала йўллари, 
тоғлардаги довонлар, саҳро ва ўрмонларда сўқмоқ йўллари ҳам 
кўрсатилади. Ёзда ва қишда фойдаланиладиган йўллар ҳам берилади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling