Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
ДАЛАДА АЭРОСУРАTЛАРНИ ДЕШИФРОВКА
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
6.6. ДАЛАДА АЭРОСУРАTЛАРНИ ДЕШИФРОВКА
ҚИЛИШНИНГ ГЕОГРАФИК АСОСЛАРИ Картограф-муҳаррирнинг бажарадиган асосий ишларидан бири топографик картаси яратилаётган жойнинг ҳақиқий юзасини аэросуратлар асосида тўлиқ ўрганишдан иборат. Аэросуратлар олиш ва уларни ўқиш ҳамда улардан фойдаланиш жараёнлари фотограммет-срия фанида ўқитилганлиги сабабли ушбу мавзуга тўхталиб ўтирмаймиз. Аэросуратларни географик жиҳатан дешифровка қилиш географик методларга асосланади. Шунинг учун картограф-муҳаррир шу соҳа бўйича етарли маълумотга эга бўлиши керак. Айниқса, Ер юзасининг релъефи, гидрографияси, ўсимликлар дунёси ва ҳоказолар ҳақида етарли билмига эга бўлиш керак. Масалан, Россия ландшафти билан Ўрта Осиё ҳудудининг ландшафти бир хил эмаслиги, тоғли жой билан тоғ олди текислиги экспозитсиясининг таъсири, релъеф қонуниятлари, дарёларнинг меандра ҳосил қилиб оқиши, эрозия жараёни ва бошқалар аэросуратларда қандай тас-вирланиши тўғрисида муҳаррир хабардор бўлиши керак. Аэросурат Ер юзасининг маълум бир вақтдаги тасвири бўлиб, у анча мураккаб ҳужжат ҳисобланади. Уни ўқиш ҳам мураккаб ишдир. Аэросуратларни ўқиб, улардан етарли даражада маълумотлар олиш учун уларни чуқур таҳлил қила билиш керак. Яъни асосий ва қўшимча ландшафтлар турлари, уларнинг ўрни ва структураси, релъефнинг ўзига хос шаклларини, тоғларда (тик қоя, ётиқ қатламли, қоя тошли ва ўсимликли, ўсимликсиз ва ҳоказо), чўл зоналарида ўсимликлар орқали ҳам аниқлаш мумкин. Сув таъсирида вужудга келган ва антропоген ўзгаришлар тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлиб, уни дешифровка қилишда фойдаланиш зарур. Инсон томонидан содир этилган ўзгаришлар билан табиат томонидан содир бўлган ўзгаришларни фарқлай билиш керак. Гидрографик кўрсаткичлардан ҳам фойдаланиш керак. Аэросуратларда гидропостлар ва метеостанциялар, гидростанциялар ва уларнинг кўрсаткичлари, сув оқими тезлиги, музлаш дав-ри ва бошқа маълумотлар кўрсатилади. Бундан ташқари, шу ҳудуднинг маъмурий картаси вилоят, туманлар ва фермер хўжаликларининг чегараларида берилади. Схемалар тузилаётган карта масштабига нисбатан майдароқ масштабда тузилади. Масалан, 1:10 000 учун 1:200 000. Дала ишлари тамом бўлгандан сўнг ҳар бир иш бажарувчи топограф томонидан карта тузилган жой учун географик жиҳатдан таърифлаб ёзилган ҳужжат топширилади. Ушбу географик ҳужжатдан топогрфик карталарни тузиш нусхасини ва нашр қилиш нусхасини таҳрир қилишда фойдаланиш мумкин. Далада таҳрир қилишни ташкил қилиш ҳар бир ҳудуд ва шу ҳудудда иш бажарадиган гуруҳлар учун ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин топографик картанинг тўла мазмунли бўлишига асосан муҳаррир жавобгардир. Tопографик карталарни дала шароитда таҳрир қилишда қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади. 1. Ҳар бир топографик планга ёки картага махсус муҳаррирлик кўрсатмаси ёзилади. 2. Аэросуратларни ўқиш учун андоза берилиб, уларни жойлаш-тириш схемаси кўрсатилади. 3. Шу ҳудуддаги ўсимликлар жойлашган майдонлар схемаси чизилиб айримларининг номлари берилади. 4. Махсус геоморфологик схема берилиб, унда релъеф типлари, характери (карстли, сурилма ва жарлик ва ҳоказо) кўрсатилади. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling