9-боб. ОБЗОР-TОПОГРАФИК КАРTАЛАР
9.1. ОБЗОР-TОПОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ ЯРАTИЛИШИ ВА
МАTЕМАTИК АСОСИ
Ўрта масштабли карталар йирик масштабли карталардан
асосан генерализация
даражаси билан фарқ қилиб, каттароқ майдонларни ўз ичига олади. Нашр қилинган
инструксияларда ва шартли белгиларда масштаби 1:1000 000 гача бўлган
топографик
карталар майда масштабли карталар деб юритилади.
Майда масштабли топографик карталарга 1:1 000 000 масштабли карта ҳам
киритилган. Лекин 1:200 000 дан майда масштабли карталар обзор-топографик карталар
деб юритилади. Бу масштабдаги карталарнинг асосий
хусусияти генерализация
даражаси ва фойдаланиш хусусиятларидир. 1:200 000, 1:300 000, 1:500 000
масштабли
обзор-топографик карталар асосан ҳаракат-ланувчи машиналарни (самолёт, вертолёт,
кема ва автомо-билларни) бошқаришда фойдаланиш учун ишлатилади.
Шунинг-дек,
далада йирик ҳажмдаги ишларни лойиҳалашда ҳам фойдаланилади. Лойиҳалашни
амалга ошириш ўша ҳудудларни олдиндан ўрганишдан бошланади. Ундан ташқари,
далада мавзули карталар тузишда (тупроқ,
геоморфологик, геоботаник) ҳам
ишлатилади.
Барча обзор-топографик карталар Гаусснинг кўндаланг
тенг бнрчакли проексиясида
тузилади. Улар қабул қилинган номенк-л.иИура асосида тузилиб, 1:1 млн масштабли 1
варақ картада 144 варақ 1:100 000 масштабли карталар мавжуд.
Обзор-топографик
карталарни тузишда асосан 1:1000 000 ли топографик картадан ловдаланилади. Обзор-
топографик карталар ишлатилиши ва аниқлик даражаси билан фарқ қилинади. Шуни
ҳам
унутмаслик керакки, л ниаларга бўлган эҳтиёжга қараб, уларни ҳар хил вақтларда
тузиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: