Маркшейдерлик иши фанида қўлланиладиган терминларни
ўрганиш.
Геодезия -грекча сўз бўлиб гео-ер, дезус-бўлиш
деган маънони
билдиради. Ер юзаси бўлакларининг кўриниши ва катталигини аниқлаб, уни
план, карта ва профилларда тасвирлаш йўлларини ва бунда ишлатиладиган
асбобларни ўрганди
Олий геодезия - бутун ернинг умумий шакли ва ўлчамларини аниқлаш,
ер юзасида бир системада планий ва баландлик бўйича
таян пунктлар
ўрнатиш ва уларнинг тармоқларини барпо этиш масалаларига доир ўлчаш ва
ўлчаш натижаларини тенглаш ишлари билан шуғулланувчи фан.
Картография - ер юзасининг катта қисмини қоғозда тасвирлашнинг
қоида ва усулларини ўрганувчи фан.
Аерофото-геодезия - авиатсиянинг тараққий этиши билан геодезиянинг
съёмка (план олиш) ишларида жойни ҳаводан суратга олиш усули қўлланила
бошлади: бу усул қоидаларини ўрганувчи фан.
Космик геодезия - ернинг сунъий йўлдошидан туриб Ер шаклини
аниқлаш ва ер юзаси суратини олиш усулларини ўрганувчи фан.
Сатҳий юза - ер сиртидаги ҳар бир нуқтада шовун чизиққа, яъни
Ернинг тортиш кучи ва марказдан қочирма кучнинг
тенг таъсир этувчиси
бўлган оғирлик кучи йўналишига перпендикуляр (нормал) бўлган юза.
Геоид - асосий сатҳий юза фикран қуруқликлар таги бўйича давом
эттирилса, сатҳий юза билан чегараланган думалоқ шакл ҳосил бўладики,
буни Ер шакли деб қабул қилинади; бу шаклни 1873
йили немис физиги
Листинг (1808-1882) (ер шакли) геоид деб атади.
Астрономик ёки
географик кенглик - берилган нуқтадаги шовун чизиқ
йўналиши билан экватор текислиги орасидаги вертикал бурчак ва
φ
ҳарфи
билан белгиланади.
Астрономик узоқлик - нуқта астрономик меридиани билан бош
меридиан текислиги орасидаги икки ёқли
бурчак ва
λ
ҳарфи билан
белгиланади.