Азимут - жойда берилган чизиқ учидан ўтган
меридианнинг шимол
йўналишидан соат стрелкасининг юриши бўйича чизиқ горизонтал
қўйилишининг йўналишигача бўлган бурчак ва
А билан белгиланади.
Румб бурчаги - чизиқнинг горизонтал қўйилиши билан чизиқ учидан
ўтган меридиан орасидаги ўткир бурчак ва
рҳарфи билан белгиланади.
Меридианларнинг яқинлашиш бурчаги - икки нуқтадан ўтган
меридианлар орасидаги бурчак.
Дирексион бурчак. - чизиқ учидан ўқий меридианга параллел ўтган
чизиқнинг шимолий йўналишидан соат стрелкаси юрадиган томон бўйлаб
берилган чизиққача бўлган
горизонтал бурчак ва
α
ҳарфи билан
белгиланади.
Магнитавий азимут - чизиқ учидан ўтган
магнитавий меридиан
шимолий йўналишидан соат стрелкаси юрадиган томонга йўналган
чизиққача бўлган бурчак ва
А
М
билан белгиланади.
План - жой кичик бўлагининг Ер эгрилигини ҳисобга олмай кичрайтиб,
ўхшаш ҳолда горизонтал текисликка туширилган проексияси.
Топографик план- планда жой тафсилоти билан бирга жой релефи ҳам
тасвирланади.
Карта - ер юзасининг катта қисмини Ернинг эгрилигини ҳисобга олиб,
математик қоидалар асосида бир оз ўзгартириб, кичрайтиб қоғозда
тасвирланган проексияси.
Do'stlaringiz bilan baham: