Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

НАЗОРАT САВОЛЛАРИ 
1. 
Географик карталар яратишда картографик усулларнинг роли қандай? 
2. 
Белгилар усулинг асосий хусйсиятлари нимада? 
3. 
Картадиаграмма билан картограмманинг фарқи нимада? 
4. 
Ареаллар усулида миқдор кўрсаткичлар ифодаланса бўладими? 
5. 
Статистик усулига қайси картографик усул киради? 
6. 
Чизиқли белгилар усули билан ҳаракатдаги чизиқлар усулининг фарқи
нимада? 
7. 
Нуқталар усули қандай тасвирланади? 
8. 
Сифатли ранг усули қандай карталарни тасвирлашда кўпроқ ишлатилади? 


9. 
релъефни тасвирлашда ишлатиладиган асосий усуллар қайсилар? 
10. 
Ҳар хил картографик усулларни қўшиб тасвирлашнинг сабаби нимада? 
3-боб. УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА TУЗИШ 
3.1. КАРTАЛАРНИ ЯРАTИШНИНГ АСОСИЙ 
БОШҚИЧЛАРИ 
Tопографик ва умумгеографик карталар 2 хил йўл билан яратилади. 
 Далада бевосита геодезик асбоблар ёрдамида топографик план олиш (съёмка) 
йўли билан (дал картографияси) йирик маштабда яратилади. 
 Камерал (лабаратория ҳолатида) шароитда статистик маълумотлар ва картографик 
манбалар асосида ўрта ва майда масштабда яратилади.
Далада яратиладиган йирик маштабли картлар давлат томонидан топографик – геодезик 
ташкилотлар ёрдамида яратилади. Tопографик план олиш жараёни махсус йўриқнома 
ва қўлланмалар асосида бажарилади, аэросуратларни дешифровка қилиш жараёни 
билан бирга бажарилад. 
Камерал шароитда карта яратишда, далада яратилган план ва карталарни, аэрокосник 
суратларни, статистик маълумотларни таҳлил қилиб яратилаётган картанинг мазмуни ва 
мақсадига лойиқларидан фойдаланилади. Камерал шароитда карта яратишнинг биринчи 
босқичи картанинг лойҳалаш, консепсиясини ишлаб чиқиш, дастурини бошқич 
картанинг лойиҳасини яратиш билан тугалланади. Лойиҳада қуйдаги жараёнлар ўз 
ифодасини топади. 
 Картанинг мақсади ва қўйиладиган талаблар. 
 Картага бўлган талабни аниқ белгилаб тўғри тарифлаш. 
 Карта яратиш учун зарур бўлган маълумотларни танлаш ва таҳлил қилиш. 


 Карта яратилаётган ҳудудни ўрганиб, тасвирланадиган воқеа ва ҳодисаларнинг 
ўзига ҳос хусусиятларини ўрганиш. 
 Карта дастурини тайёрлаш.
Навбатдаги босқич картани тузиш, яъни картанинг дастлабки нусхасини 
тайёрлашда бажариладиган комплекс ишлар: картани тузиш учун ишлатиладиган 
проексия, компоновка ва масштаб, шартли белгилар тизими танланиб, генерализация 
жараёнларини аниқлашдан иборат. Бу босқич қуйидаги жараёнлами ўз ичига олади. 
• Керакли манбаларни тайёрлаб уларни қайта ишлш. 
• Картанинг математик асосини ишлаб чиқиш. 
• Картанинг мазмуни ва легендасини ишлаб чиқиш. 
• Дастлабки нусханинг техник жиҳатларини тайёрлаш, генерализация қилиш. 
• Картани жиҳозлаш. 
• Карта тузишнинг ҳамма босқичларида таҳрир ва тузатиш 
ишларини олиб бориш. 
Охирги босқич картани нашрга тайёрлаш ва картани нашр қилиш ва 
кўпайтиришдан (полиграфия усулида ёки компютер ёрдами билан) иборат. 
Картографияда нашрга тайёрлаш ва нашр қилиш жараёни икки босқичга бўлиб 
ўрганилади. Бу жараён қуйидагиларни ўз ичига олади: 
• нашр қилиш нусхасини тайёрлаш; 
• босма шаклини тайёрлаш ва дастлабки нусхани олиш; 
• картани босиш (тиражини бажариш); 
• картани нашр қилишнинг ҳамма босқичларида таҳрир ва 
тузатиш ишларини олиб бориш. 
Юқорида кўрсатилган ишлар бажарилиб, карта лойиҳаси мутахассислар ва 
буюртмачилар томонидан мулоҳаза қилиниб, тасдиқдан ўтгандан сўнггина асосий 
ҳужжат бўлиб ҳисобланади ва 
ишга киришилади. 
Атласларни лойиҳалаш қуйидаги босқичларга бўлинади: 


— атласларнинг мақсади ва мазмунини аниқлаш; 
— атлас карталарининг рўйхатини аниқлаш; 
— математик асосни ишлаб чиқиш; 
— макет компоновкасини тайёрлаш; 
— картографик ва бошқа манбаларни аниқлаб рўйхатини тузиш; 
— карта мазмунини ишлаб чиқиш ва тасвирланадиган тафсилот-ларни 
(объектларни), воқеа-ҳодисаларни тавсффлаб, аниқлаш;. 
— шартли белгиларни ишлаб чиқиш, карта ва атласларни бадиий 
жиҳатдан жиҳозлаш йўлларини ишлаб чиқиш, рамка ва унинг таш- 
қарисидаги безак, кесма ва қўшимча карталар ҳамда атласнинг устки қисмларини, 
карталардаги очиқ жойларни сурат ва расмлар билан безаш ва ҳ.к.лар. 
Картани яратиш жараёнида (битта карта ёки атлас бўлса ҳам) дастлабки карта 
яратишни режалаштиришдан то уни босиб чиқа-ришгача бўлган барча жараёнларда 
картографик ишлаб чиқа-риш мутахассислари билан картографлар жамоаси биргаликда 
иш олиб бориши керак. Бунда картографлар, географлар, геоинформатиклар (атласнинг 
мавзуси бўйича геологлар, экологлар, тупроқшунослар ва бошқалар), инженер-техник 
ходимлар, мусаҳҳиҳлар, матбаа-чилар, ҳатто иқтисодчилар билан биргаликда иш олиб 
боришади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling