Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 КАРTАНИНГ ДАСTЛАБКИ НУСXАСИНИ TУЗИШ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

3.3. КАРTАНИНГ ДАСTЛАБКИ НУСXАСИНИ TУЗИШ 
Картани тузиш технологиясини ишлаб чиқиш ва картани нашрга тайёрлаш 
картанинг таҳририй тайёргарлик жараёнига киради. Картани тайёрлаш жараёнида 
турли технологиялардан фойдаланилади. Қайси бирътехнология тез ва арзон бўлиши 
картографик корхонанинг техник жиҳатдан таъминланганлигига боғлиқ. Картани 
яратиш вақтида баъзи жараёнлар ва технологик босқич бутунлай қўлланилмаслиги 
ҳам мумкин. Қўлда бажариладиган баъзи ишларда фотомеханик усулидан 
фойдаланиш ва автоматизатсия ёки компютерни қўллаш билан иш сифатини яхшилаш 
ва тезкорликни ошириш мумкин. 
Карта тузиш деганда, картанинг дастлабки тузиш нусхасини тайёрлаш 
тушунилади, шу билан бирга картанинг математик асосини тайёрлаш, мазмунини 


аниқлаш, генерализацияланиб, қоғозда чизилган нусха ҳам карта тузиш жараёнига 
киради. 
Картанинг тузиш нусхасини яратиш жуда ҳам мураккаб ва масъулиятли иш 
ҳисобланади. Картанинг тузиш нусхасини тайёрлаш таҳририй ҳужжатларда ёзилган 
қоидаларга асосланиб, картографик асос яратиш, картографик манбалар тайёрлаш 
ҳамда улардан фойдаланиш ва картага тасвирни туширишдан бошланади. 
Картографик асос тайёрлаш учун алумин пластинкага картографик қоғоз ёпиш-
тирилади 
ёки 
деформатсия 
бўлмайдиган 
пластикдан 
фойдаланилади. 
Деформатсияланмайдиган материалдан фойдаланилганда алуминий пластинкага 
координатограф ёрдамида картографик тўр чизилади. Tайёрланган картографик 
манбалар танланиб сўнг тасвир туширилади. Картографик манбалар 3 хил бўлади. 
1. Асосий картографик манбалар. 
2. Қўшимча картографик манбалар. 
3. Ёрдамчи картографик манбалар. 
Картографик манбалар карта тузиладиган масштабда бўлмаслиги ҳам мумкин. 
Бундай вақтда уларни бир ҳил масштабга келтириш керак бўлади. Бу оптик-механик 
усулда бажарилади. Картографик тасвирни картага туширишда манбалар асосий ва 
иккинчи даражали объектларга бўлиниб тасвирланади. 
Картага туширилаётган махсус мазмун ҳам тартиби билан, бирин-кетин, 
картографик манбалардан кераклиги танлаб олинади. 
Картадаги ёзувлар ҳар бир элементнинг мазмунига қараб махсус шрифтларда 
ёзилади. Картада мазмун тасвирланаётган-да, албатта, генерализация тамойилларига 
эътибор берилади. Карта тузишда умумгеографик карталар билан мавзули 
карталарнинг фарқига бориш керак. Чунки улар мазмун жиҳатидан бир-биридан фарқ 
қилади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling