Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

2.6. TЕНГ ЧИЗИҚЛАР УСУЛИ 
Tенг чизиқ (изолиния)лар усули билан воқеа ва ҳодисаларнинг миқдор 
кўрсаткичлари тасвирланади. Иқлим ва об-ҳаво карталари шу усулда тузилади. 
Ҳаво ҳарорати изотермалари, ёғин-сочин миқдори (изогета)ни, ҳаво босими 
(изобаталар)ни, қор қалинлигини ҳам тенг чизиқлар билан тасвирлаш ўринлидир. 
Карта ўқишни осонлаштириш мақсадида тенг чизиқлар оралиғи миқдорнинг 
ошишига қараб ранглар билан бўяб борилади. Ранглар картанинг мазмунига мос 
танланиши керак, қор чизиғи, босими, ёғин-сочин миқдорлари «совуқ» (кулранг, оч 
кўк, баъзан оч қора) ранглар билан тасвирланади. Кўпинча изолинияларнинг 
қийматлари миқдор кўрсаткичлари билан ёзилиб ифодаланади. Иқлим карталари 
метеорологик станцияларнинг маълумотларига асосланган. Tузи-лаётган картанинг 
аниқлиги метеостанцияларнинг қанчалик зич жойлашганлигига боғлиқдир. Ҳозирги 


вақтда об-ҳаво тўғрисидаги маълумотларнинг аксарияти «Метеор» космик 
аппаратидан олин-моқда. 
Бу усулдан ижтимоий-иқтисодий карталар тузишда ҳам фойда-ланилса бўлади. 
Масалан, экинларнинг ҳосилдорлиги, аҳоли зичлиги ва бошқалар ҳам мазкур 
усулда берилади. Рангсиз (оқ-қора) карталарда штрихлар ишлатилиб, миқдорий 
кўрсаткичлар изолиния-ларга тиркаб қўйилади. Tенг чизиқлар системасини тузиш 
учун интерполятсия усулидан (миқдор кўрсаткичли чизиқларни тенг бўлакларга 
бўлиб чизиқлар ўтказиладиган усул) фойдаланилади. Чизиқлар қанча зич тортилса, 
воқеа ва ҳодисалар шунча аниқлашади. Чизиқлар орасида қийматларнинг тенг 
ҳолати ёки ошиб бориши тасвирланиши мумкин. Шу усулда тайёрланаётган 
карталарнинг ўқувчанлиги эса уларнинг қандай ранг билан бўялишига боғлиқ. 
Миқдор кўрсаткичга қараб бўёқларнинг ранги белгиланади. 
13-расм. Tенг чизиқ 
(изолиния)лар усули 
(интерполятсия йўли 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling