3-мавзу. Тарихий картография, Карта ва картография ҳақида қисқача тушунча Режа


Download 16.66 Kb.
Sana23.01.2023
Hajmi16.66 Kb.
#1113049
Bog'liq
3 m\'avzu (1)


3-мавзу. Тарихий картография, Карта ва картография ҳақида қисқача тушунча
Режа:

  1. Тарихий картография тушунчаси

  2. Қадимги давр карталари

  3. Замонавий карталар



Таянч тушунча ва иборалар: Карта, Антик даврда карталар, Замонавий карталар, лой тахтачалар, папирус ва пергаментларга чизилган каталар
Карта - бу тарихий ҳужжат бўлиб, воқеалар давомийлиги ҳақида ҳикоя қилувчи, содир бўлган воқеалар, вайрон бўлган ва яна тикланган шаҳарлар, дарё ўзанларининг ўзгариши, унутилган қадимги суғориш иншоотлари, халқлар тарихини ҳудудлар билан боғлаб ўрганади.
Антик даврда карталар учун махсус атама бўлмаган. Рим империясида картографик тасвирларни tabula (доска) деб аташган. Кейинроқ илк ўрта асрларда карта лотинча “mappa” (дастлаб полотно қисми ёки дастрўмол маъносини англатган), ”mappa mundi” шаклида эса (дунё картаси) ўша даврда Ернинг барча карталарига нисбатан қўлланилган. Картографик тасвирларга нисбатан “карта” сўзининг қўлланилиши Уйғониш даврида лотинчадан “charta”(варақ, қоғоз) сўзидан, ўз навбатида у қадимги юнон тилидаги “хартес” (папирусдан тайёрланган қоғоз) сўзидан олинган. Бу сўз илк бор Португалиядаги XIV аср карталарида учрайди. Карта сўзи аслида лотинча “chartes”-хартес сўзидан олинган бўлиб, ёзув учун мўлжалланган папирус варағи деган маънони билдиради.
Замонавий карталар мазмунига кўра иккига бўлинади:
1. Умумгеографик карталар (гидрография, релъеф, саноат, сиёсий-маъмурий бўлинишларни ўз ичига олади).
2. Махсус карталар. Махсус маълумотлар келтирилган (масалан, иқтисодий) карталар.
Масштабига кўра эса карталар уч гуруҳга бўлинади:
1. Йирик масштабдаги карталар: 1:200000 ва ундан йирик.
2. Ўрта масштабдаги карталар: 1:300000 дан 1:1000000 гача.
3. Кичик масштабдаги карталар: 1:1000000 дан кичик.
Ҳозирги замон карталарида қуйидаги элемент (унсур)лар мавжуд:
1. Гидрография: сув иншоотлари (денгиз, дарё, кўл, канал, сунъий сув омборлари, булоқлар, қудуқлар) ни ўз ичига олади.
2. Аҳоли пунктлари: шаҳар, шаҳар типидаги посёлка, қишлоқ аҳоли масканлари киради.
3. Алоқа йўллари: темир йўллар, йўллар, сув йўли (денгиз ва дарё), ҳаво йўллари.
4. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий маданий объектлар: саноат корхоналари, фойдали қазилмалар, аэродромлар, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий-маданий, тарихий объектлар киради.
5. Рельеф: паст-текисликлар.
6. Сиёсий-маъмурий чегаралар: давлат ва маъмурий бирликларнинг чегаралари мавжуд.
Илмий билимлар ва фан йўналишлари жуда тез ривожланаётган ҳозирги замонда кам ўрганилган “аралаш” соҳадаги фан тармоқларини ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилиш учун аввало тарихий жараёнларни, тарих ва географияни, қолаверса, тарих ва картографияни, чуқурроқ билиш талаб этилади.
Картография тараққиёти асрлар давомида шаклланган оддий чизмалардан токи аниқ ишланган карталар яратилишига бўлган даврни ўз ичига олади. Карталар мазмуни жиҳатидан бой бўлиши мумкин. Катта бир картанинг мазмунини 100 саҳифалик жиддий илмий матнга тенглаштириш мумкин.
Картографик материалларга фақатгина картографик тасвирлар кирибгина қолмай, бир қатор тадқиқотчилар, айниқса, тарихчилар адабий матнлар ҳам карталар тузиш учун манба бўлиши мумкинлигини уқтирадилар.
Картография анча кенгроқ тушунча бўлиб, у табиат ва жамиятдаги воқеа-ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини (уларнинг вақт ўтиши билан ўзгаришини) картографик тасвир, тасвирли белгилар воситаси билан тасвирлашни ва тадқиқ қилишни ўрганувчи фандир. У дастлаб овчилик ва балиқчилик кенг тарқалган ҳудудларда шаклланган. Картография қадимги фанлардан бўлиб, бу фан тўғрисидаги дастлабки таърифни (“картография” атамасисиз) милодий II асрда юнон олими Клавдий Птолемей берган.
“Картография” атамаси дастлаб XVI асрда учраб, географик карталар ишлашнинг илмий ва амалий соҳаларида қўлланилмаган.
Картографиянинг тараққиётини аввало инсониятнинг жамиятдаги моддий эҳтиёжларидан келиб чиққанлиги билан боғлаш тўғрироқ. Бу тараққиётни маълум ижтимоий шароитлардан, табиат ва ер муносабатларидан ташқарида тушуниш нотўғридир. Тарихий тадқиқотларнинг асосини инсоният жамиятининг тараққиёти асосидаги фактик маълумотлар ташкил қилса, картография тарихи учун эса карта ва географик илмлар асосий манба бўлиб хизмат қилади. Карта босиб чиқаришгача бўлган даврдаги кўплаб қадимги карталар турли сабаблар, яъни ёнғинлар, намгарчилик ва материалининг тўзиб кетиши натижасида бизгача етиб келмаган.
Ҳозирги замон илмий адабиётларида картографиянинг ўрни хақида аниқ бир фикр мавжуд эмас. Баъзилар уни техник фанлар қаторига қўшсалар, баъзилар эса аниқ фанлар қаторига, яна баъзилар картография геодезиянинг бир қисми деб қарасалар, бошқалар информатиканинг бир бўлими дейишади. Бошқа тоифа эса уни географик фан деб билади. Нима бўлганда ҳам унинг аниқ моҳиятини тарихий таҳлилсиз англаб етиш мушкил.
Ибтидоий жамоа давриданоқ қадимги одамлар илк карталарни яратишган. Масалан, географ Фритц Редингер “Швейцариядаги тарихдан аввалги картографик расмлар” номли асарида Швейцариядаги ғорлардан топилган иккита суяк пластинкани ўрганиш натижасида, пластинкалардаги тасвирлар ўша жойга оид асосий йўллар картаси эканлигига амин бўлган.
Қадимги тарихий картографияга оид илмий адабиётларда карта ва картографиянинг шаклланган даври ҳақида аниқ ва тўла жавоб йўқ. Маълумки, бизгача етиб келган картографик тасвирлар эрамиздан аввалги III-II минг йилликларга оиддир. Улар орасида Шимолий Италиянинг Камоника водийсидан топилган бронза даври (эрамиздан аввалги II минг йиллик ўрталари)га оид картографик тасвирларда далалар, сўқмоқлар, ирмоқлар ва суғориш иншоотлари акс эттирилган.
Қадимги карта-тасвирлар лой тахтачалар, папирус ва пергаментларга чизилган бўлиб, бизгача бой тарихий маълумотларни олиб келган. Эрамиздан аввалги 2300 йилларда қадимги бобилликлар илк ибтидоий карталарни чизганлар. Унда ернинг баъзи қисмлари ўз аксини топган эди. Шунингдек, карталар яратиш бой маданиятли қадимги халқлар-оссурияликлар, мисрликлар ва финикияликларда эрамиздан бир неча минг йил аввал шаклланган.
Download 16.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling