Бухгалтерия балансининг моҳияти, таснифи ва таркибий тузилиши

Sana01.01.1970
Hajmi
#185336
Bog'liq
Бухгалтерия балансининг моҳияти, таснифи ва таркибий тузилиши




МАЪРУЗА ТЕХНОЛОГИЯСИ

Ўқув соати: 2 соат

Талабалар сони: 40 та

Ўқув машғулот шакли: Ахборотли маъруза

Маъруза режаси:
1. Баланс тўғрисида тушунча, унинг ҳисоб жараёнида тутган ўрни
2. Бухгалтерия балансининг турлари
3. Бухгалтерия балансининг таркибий тузилиши ва элементлари



Ўқув машғулотининг мақсади: талабаларга баланс, унинг ҳисоб жараёнида тутган ўрни, турлари, таркибий тузилиши ва элементлари тўғрисида тушунчалар бериш.

Педагогик вазифалар:
баланс, унинг ҳисоб жараёнида тутган ўрни, турлари, таркибий тузилиши ва элементларини очиб бериш.



Ўқув фаолияти натижалари:
Талабалар баланс, унинг ҳисоб жараёнида тутган ўрни, турлари, таркибий тузилиши ва элементларини билиб оладилар.



Ўқитиш воситалари: видеопроектор, доска.

Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум.

Ўқитиш шакллари: Коллектив иш

Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.

Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари.


  1. БАЛАНС ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА, УНИНГ ҲИСОБ ЖАРАЁНИДА ТУТГАН ЎРНИ

Бухгалтерия ҳисобининг муҳим вазифаларидан бири бўлиб мулкга эгалик қилиш ҳуқуқини ифодаловчи


Актив = Хусусий капитал+ Мажбуриятлар


математик тенгликни ҳамма вақт таъминлаб бериш ва сақлаш ҳисобланади.


Ушбу тенгликни таъминлаш учун бухгалтерия ҳисоби одатда, маълум бир даврнинг бошида актив, хусусий капитал ва мажбуриятларнинг бошланғич ҳолатини билишдан бошланиб, шу даврнинг охирида уларнинг охирги ҳолатини билиш билан якунланади. Бундай ахборотларни олиш усули бўлиб бухгалтерия баланси ҳисобланади.
Бухгалтерия баланси негизида «баланс» сўзи ётади. Бу сўз лотинча «bis», яъни «иккита» ва «lanx», яъни «тарози палласи» сўзларидан олинган бўлиб, ўзаро тенглик, бир хиллик рамзи ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, Бухгалтерия ҳисоби ва амалиётида «баланс» сўзи на фақат тенглик мазмунида, балким давлат аҳамиятига молик муҳим бухгалтерия ҳисоби хужжати сифатида ҳам талқин этилади. Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия баланси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми ҳисобланади. Унинг шакли, таркиби ва тузиш тартиби Молия Вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 140- сон буйруқ билан тасдиқланган « Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш Қоидалари» билан, балансни тақдим этиш тартиби эса Молия Вазирлигининг 2000 йил 15 июндаги 47- сон буйруғи билан тасдиқланган «Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида Низом» да белгиланган.


2. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИНИНГ ТУРЛАРИ

Корхоналар томонидан тузиладиган бухгалтерия балансини турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин, масалан тузилган санасига, маълумотларни жамлаш ҳажмига, субъектларни молиялаштирилишига, регулировка счетлари қолдиқлари ҳисобга олинганлигига ва бошқа белгиларига қараб (3.1-расмга қаранг).


Тузилган санасига кўра бухгалтерия балансини қуйидаги турларга ажратиш мумкин: кириш (ёки таъсис ) баланси; бошланғич ва ҳисобот баланси; тугатиш баланси; бирлаштириш ва ажратиш баланси.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling