Нуронийлар ҳолидан хабар олинди

Sana01.01.1970
Hajmi
#186034
Bog'liq
Нуронийлар ҳолидан хабар олинди


Нуронийлар ҳолидан хабар олинди
Янги йилнинг илк ҳафтасини партия депутатлари хонадонларга қувонч, байрам шукуҳини улашиш билан бошладилар. Нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар улашилди.
Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати, “Ҳазрати Али” МФЙ раиси Субхонали Нишонов ҳудуддаги саховатманд тадбиркорларни жалб қилиб, “Сариканда”, “Сарибозорча”, “Янгиариқ” ва “Мулғон” МФЙларда яшовчи 60 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган нуронийларга гӯшт, ёғ, шакар сингари озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда байрам совғалари етказиб берди.
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати Сухробжон Қозиев ҳам “Мулғон” МФЙ да яшовчи 67 нафар нуроний отахон-онахонларга ўз ҳисобидан 1 миллион 200 минг сўмлик янги йил совғаларини топширди. Уларнинг дуоларини олди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling