Davlat IMG mamuriy hududiy tuziliwi

Sana01.01.1970
Hajmi
#187400
Bog'liq
Davlat IMG mamuriy hududiy tuziliwi


МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
XIII МАВЗУ: Давлатнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши


РЕЖА:

  1. Давлат тузилиш шаклининг умумий тавсифи.

  2. Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши.

  3. Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, қишлоқлар ва овулларни ташкил қилиш ва тугатиш ҳамда чегараларини ўзгартириш тартиби.



1. Давлат тузилиш шаклининг умумий тавсифи.
Давлат тузилиши бу давлат ҳокимиятини мамалакт ҳудуди бўйича ташкил қилиш, ҳудудлардаги давлат органларини, марказий давлат органларини муносабатини белгилашнинг алоҳида шаклидир.
Бундай муносабатлар (марказ ва ҳудуд муносабати) кичик давлатларда осон ўрнатилса, ҳал қилинса, йирик, кўпмиллатли давлатларда қийин ҳал қилинади. Давлат тузилиш шакли масалалари давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида чуқур, ҳар томонлама ўрганилади.
Ёдда тутинг:

Федератив давлат бу давлат тузилишларнинг иттифоқи, федерация маълум мустақилликка эга субъектларнинг иттифоқи ҳисобланади. Федерация субъектлари баъзи мамлакатларда мустақил бўлиб, айрим ваколатларини федерацияга ихтиёрий ўтказади ва барча субъектлар бир хил ҳуқуқий мақомга эга бўлади. Бундай давлатларда федерация ҳудуди, субъектлар ҳудудидан иборат бўлади, федерация субъектларининг конституциялари, фуқаролиги, алоҳида қонунчилик, ижро, суд ҳокимияти органи бўлади. Бундай давлат тузилишидаги мамлакатга АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россияни кўрсатиш мумкин.
Унитар давлат бу давлат тузилишининг оддий кўриниши, уни таркибида бошқа давлат тузилишлари йўқ, ҳудудий бирликлари мустақилликка эга эмас. Ягона конституция, ягона фуқаролик, Олий қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти ҳам марказлашган шаклда тузилган ва фаолият олиб боради. Бу мамлактлар қаторига Франция, Италия, Япония, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистонни киритиш мумкин.
Ўзбекистон ҳам унитар мамлакатлар қаторига киради. Лекин уни тузилишида айрим федератив давлатларга хос хусусиятлар ҳам мавжуд.
Масалан Ўзбекистон таркибида давлат тузилишига хос бўлган Қорақалпоғистон Республикаси мавжуд. Унинг ўзининг конституцияси, қонунлари, ҳудуди, фуқаролиги, олий қонунчилик, ижро ва суд ҳокимият органлари мавжуд.
Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон муносабати федератив муносабатлар асосида қурилмаган. Федерация бир неча тенг ҳуқуқли субъектлар иттифоқи бўлса, бу ерда тенг ҳуқуқли федерация субъектлари йўқ. Ўзбекистоннинг Конституцияси, қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида бажарилиши мажбурий ва Қорақалпоғистон қонунлари Ўзбекистон қонунларини устунлигини тўла тан олади.
Лекин Қорақалпоғистонда давлат тузилишига хос бўлган уни мавқеини Ўзбекистоннинг бошқа тузилмаларидан фарқини кўрсатувчи ҳолатлар мавжуд бўлиб, бу ҳақда кейинги бобларда тўхталамиз.

Давлат тузилишининг назарий жиҳатдан учинчи шакли конфедерация ҳисобланади. Бу тушунча асосан бир неча суверен давлатларнинг иттифоқига нисбатан ишлатилади. Бу кўпинча, давлат ҳуқуқий муносабатига нисбатан халқаро-ҳуқуқий муносабат характерида бўлади. Айрим пайтларда конфедерация федерацияга ўтишда фойдаланиладиган шакл сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин. Масалан, АҚШ Конфедерацияси, АҚШ федерациясига айланган. Ҳозирги кунда Швецария, Канада конфедерация ҳисобланади, аслида эса, улар ҳам аллақачон федерацияга айланган.


















Федерация давлат тузилишидан Собиқ иттифоқ фойдаланган. Унда давлатнинг бу шакли миллий масалаларни ҳал қилиш усули деб қаралган.


Совет иттифоқи таркибига кирган иттифоқчи республикалар расман суверен республика ҳисоблансада, улар мустақил ҳеч нарсани ҳал қила олмаган, халқаро муносабатларда иштирок эта олмаган. СССР хаддан ташқари марказлашган иттифоқ давлати бўлган.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling