Ф.Шопен мақола Махфуза

Sana01.01.1970
Hajmi
#188347
Bog'liq
Ф.Шопен мақола Махфуза


Фридрик Шопен прелюдияларида мавзуийлик.
Фридрик Шопен романтизм даври ёрқин композиторларидан биридир. Унинг асарлари мусиқий тили ёрқин бўлиб инсоннинг ички кечинмаларини очишга қаратилгандир. Шопеннинг фортепиано мусиқаси жанр жиҳатдан ранг-баранглиги билан эшитувчини ўзига жалб этади.
Шопен ижодида ватан мавзуси бош мавқиени тутади. Унинг бутун ижодида Польша тимсол сифатида гавдаланади. Ватанининг ўтмиши, миллий адабиётидаги образ, замонавий поляк маиший хаёти, миллий рақс ва қўшиқлар оҳанги асарларида яққол сезилиб туради. Шопен оргинал мусиқий жанрлар ва шакллар ижодкори бўлган. Унинг чолғу миниатуралари янгича хаёт касб этади. Шопен ўз прелюдияларини ижод оламининг мустақил тури сифатида тасдиқлади ва олдига янгича бадиий мақсадларни қуйди. Фортепиано асарлари ичида прелюдиялари ўзига хос ўрин эгаллайди. Прелюдия жанри Шопендан аввал хам композиторларни ўзига жалб этган.
Шопенгача прелюдияларга кириш қисмига хос бўлган мавзуий материал асос бўлган. Масалан, И.С.Бах замонларида прелюдия фуга олдидан келиши мумкин эди. Прелюдиялар орган ва клавир учун мустақил пеъсалар кўринишида бўлиши мумкин.
Шопен мустақил 24 прелюдиялар яратиш борасида биринчилардан бўлган. Унинг прелюдиялари миниатуралар тўпламидан иборат бўлиб, ижодкорнинг ички оламини, унинг фикрлари, ўй-орзулари, кайфиятини акс эттиради. Шопеннинг прелюдияси худди Бахнинг прелюдия ва фугалари сингари мажор ва минор тоналликларида ёзилган. Агар Бахнинг прелюдия ва фугалари хроматик тартибда ёзилган булса, Шопенда прелюдиялар квинта доираси буйича жойлаштирилади: С-dur тоналлигидан ва унга параллел минор тоналлигидан бошланиб, диез тоналликлар доирасидан ўтиб сўнгра бемоль тоналликларига келади ва прелюдиялар сўнги F-dur тоналлиги ва унга параллел d-moll тоналлиги билан якунланади.
Прелюдияларнинг гармоник тилига эътибор қаратадиган бўлсак, фақатгина бой гармонияси билан эмас, турли хил ритмик ва шерий куй билан кескин фарқланади. Энг муҳими, шаклнинг бошланғич қисмида пайдо бўладиган мусиқий тасвирларнинг тўлиқлигидир. Лирик қайғули ўйчан характердаги прелюдиялари ажойиб гўзаллик, лекин орқага қайтариб бўлмайдиган ўй-ҳаёллар ва хотираларни эслатади. Прелюдиялар ўзининг мазмуни буйича жуда бой ва ранг-барангдир. Улар ҳажми буйича ҳам турлича, баъзи (ля мажор, до минор) прелюдиялар хажми жуда кичиклигига қарамай уларнинг моҳирона тугалланганлигини эшитамиз. Антон Рубинштейн Шопен прелюдияларини “жавоҳирлар” дея тарифлаган.
Жанр томондан умумлаштирганда тарзда Шопеннинг барча прелюдиялари ривожланиш шиддати драматик авжларининг ёрқинлигидан иборатдир. Шопен прелюдиялари ХIX-аср мусиқасида кенг тарқалган жанрларнинг аломатларини кўришимиз мумкин. Жумладан еттинчи прелюдияда-мазуркалар, олтинчисида-виолончел кантиленаси, ўн учунчи ва ўн тўққизинчи прелюдияларда ноктюрн, йигирманчида-мотам марши, ўн еттинчида-сўзсиз қўшиқлар. Саккизинчи, йигирманчи, ўн олтинчи, ўн тўққизинчи прелюдияларда техник этюдлар тоифаси яратилади. Шунингдек, йигирма тўртинчи прелюдия -инқилобий этюдга яқиндир. Шопен прелюдияларини шундай жойлаштирганки, уларнинг ҳар бири ўзига қўшни булган прелюдиянинг ифода хусусиятини сиқиб чиқаради. Техник прелюдиялар кантиленали прелюдиялар билан ўрин алмашса, тез суръатли прелюдиялар ўрнини вазмин суръатли прелюдиялар эгаллайди, ёрқин манзаралар драматик лавҳаларини очиб беради.
Юзиф Хоминьский ўзи ишларида шундай ёзади: Шопен прелюдия ёзган биринчи композитор эмас, лекин у мустақил прелюдия жанрини мукаммаллик жиҳатидан олий даражасига олиб чиқади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, Шопен ижоди орқали мусиқа санъати тарихида янги саҳифалар очилди. Ижодининг энг муҳим қирраси кенг омма учун тушунарли бўладиган асарлар яратганлигидадир.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling