услубий қўлланма 2020

Sana01.01.1970
Hajmi
#196930
Bog'liq
услубий қўлланма 2020




 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
 
 
 
 
МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯ ИШИНИ 
ТАЙЁРЛАШ, РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА 
ҲИМОЯ ҚИЛИШ 
 
 
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 
 
 
Тошкент – 2020 



Магистрлик диссертация ишини тайёрлаш, расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш. 
Услубий қўлланма. Тошкент давлат аграр университети. Т. 2020. 55 б. 
Ушбу услубий кўлланма Олий таълимнинг Давлат стандарти ва 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 2-мартдаги №36 
сонли қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, магистратура мутахассислиги 
битирувчилари томонидан магистрлик диссертация ишини тайёрлаш, 
расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш тартиб қоидалари бўйича кўрсатмаларни ўз 
ичига олгандир. Қўлланма магистрантлар, уларнинг илмий рахбарлари, кафедра 
мудирлари, факультетлар деканлари ҳамда магистратура таълими билан 
шуғулланувчиларга мўлжалланган. 
Тузувчилар: 
А.Х.Юсупов –Магистратура бўлими бошлиғи, қ.х.ф.д., профессор. 
Э.Т.Бердиев –Манзарали боғдорчилик кафедраси мудири, қ.х.ф.д., 
профессор. 
А.Р.Анорбоев –Ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси мудири, қ.х.ф.д., 
профессор. 
Г.С.Содиқова –Тупроқшунослик ва агрокимё кафедраси доценти. 
А.А.Сафаров –Малакавий амалиётларни ташкил этиш бўлими бошлиғи 
Д.С.Эргашова – Доривор ўсимликларни етиштириш кафедраси асистенти 
А.Ш.Элбобоев – Магистратура бўлими услубчиси 
Тақризчилар: 
С.И.Дўстмуродова – Сабзовотчилик, полизчилик ва картошкачилик 
кафедраси профессори, қ.х.ф.д. 
М.А.Зупаров -Агробиотехнология кафедраси доценти. 
 
Мазкур услубий қўлланма университет Ўқув-услубий кенгашида муҳокама 
этилган ва чоп этишга тавсия қилинган (2019 йил 3 октябргаи 2-сонли 
баённома). 



КИРИШ 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент давлат аграр 
университети 
фаолиятини 
янада 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-4421 сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги “Магистратура тўғрисидаги низомни 
тасдиқлаш ҳақида”ги 36-сонли Қарорида замонавий билимларга эга бўлган 
юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш белгилаб қўйилган. Шунингдек, 
ушбу қарорларда тегишли мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлаш 
кадрлар буюртмачиларининг таклифлари асосида, давлат аккредитациясидан 
ўтган олий таълим муассасаларида амалга оширилади. 
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим 
берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида 2 йил давом этадиган 
олий таълимдир. Магистратура таълим дастурини тугатган битирувчиларга 
якуний давлат аттестацияси натижаларига кўра таълим йўналишининг аниқ 
мутахассислиги бўйича “магистр” даражаси тўғрисидаги давлат томонидан 
тасдиқланган намунадаги диплом берилади.
Магистратура талабаларининг якуний давлат аттестацияси Ўзбекистон 
Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат 
аттестацияси тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади. Таянч олий таълим 
муассасаларида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим 
муассасалари ва кадрлар буюртмачиларининг таклифлари асосида илмий-
тадқиқот, илмий-педагогик ҳамда ишлаб чиқаришга йўналтирилган дастурлар 
бўйича мақсадли магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. 
Олий таълим муассасалари барча бўлинмаларининг магистрлар тайёрлаш 
бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш магистратура бўлими 
томонидан кафедра ва деканатлар билан бирга амалга оширилади. 
Магистратура бўйича Низомга мувофиқ магистратура таълимининг 
ниҳоясида давлат аттестация синовлари ўтказилади ва магистрлик 
диссертацияси ҳимоя қилинади. Шу аснода магистрлик диссертациясига мавзу 
тузиш, танлаш, диссертацияни ёзиш, ҳимоя қилиш ва уларни ўрнатилган 
тартибда расмийлаштириш талаб этилади. 
Амалиётда муайян олий таълим муассасасининг магистратурасига ўқишга 
кирган магистрант икки йил давомида таҳсил олиб, магистр даражасини олиш 
учун диссертация иши тайёрлайди. Магистрлик диссертациясида фаннинг 
тегишли соҳасига оид аҳамиятга молик масала янгича ҳал қилинади ёки янги 
масала ечимини олиш учун олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида 
ёритилади. Магистрлик диссертациясига қўйиладиган асосий талаб унда 
муаллифнинг назарий муаммони ечиши ёки амалий масалани ҳал этилишини 
таъминловчи илмий жиҳатдан асосланган техникавий, иқтисодий ёки 
технологик тавсиялари ўз ифодасини топиши лозим. 
Кўп йиллик тажриба шуни кўрсатмоқдаки, магистрлик диссертацияларини 
ёзишда, жумладан илмий ва амалий натижаларни асослашда, диссертация 
қисмларини мантиқан узвийликни жойлаштиришда, матн ичига формула, расм 



ва жадвалларни жойлаштириш ва илмий адабиётларни расмийлаштиришда 
камчиликларга йўл қўйилмоқда.
Мазкур қўлланма, камчиликларни бартараф этиш жараёнида ёрдамчи 
восита яратиш мақсадида тузиб чиқилди. Унда магистрлик диссертацияси 
мавзулари лойиҳасини тайёрлаш, мавзу танлаш, уни расмийлаштириш
диссертация мавзуси юзасидан материаллар йиғиш, тўпланган материаллар 
асосида илмий мақола ёзиш, конференцияларга маърузалар тайёрлаш, 
диссертациянинг тузилиши, ҳажмига нисбатан қўйиладиган талаблар, уларни 
расмийлаштириш шакли, илмий рахбар ва тақризчининг тайинланиши, ҳимоя 
қилиш ҳақидаги маълумотлар берилган. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling