1.“Иқтисодий таълимотлар тарихи” курсининг предмети ва услуби. «Иқтисодий таълимотлар тарихи»


Download 88.99 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi88.99 Kb.
#1628491
Bog'liq
1-МАВЗУ


1-МАВЗУ. ФАНГА КИРИШ
Режа
1.“Иқтисодий таълимотлар тарихи” курсининг предмети ва услуби.
2. “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фанини ўрганишда даврлаш тизими
1.“Иқтисодий таълимотлар тарихи” курсининг предмети ва услуби.
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» курси иқтисодий фанлар тизимида муҳим ўринни эгаллайди. Инсоният ўзининг кўп минг йиллик тарихи давомида катта иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлини босиб ўтган. Ҳар бир даврда у ёки бу мамлакатда айрим шахслар (олим ёки ҳокимлар) томонидан шундай иқтисодий аҳамиятга молик фикр, ғоя, назария, концепциялар илгари сурилган ва амалга оширилганки, бир ҳолда шулар туфайли давлат ва халқлар равнақ топган, баъзида тушкунликка учраган. Ана шу иқтисодий ғояларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, таҳлил этиш, улар орасидан умумбашарий аҳамиятлиларини ажратиб олиб, ҳозирги даврга, яъни хаётга татбик этиш ниҳоятда ҳам амалий, ҳам назарий фойдалидир, чунки уларда кўп йиллик тажриба мужассамлашган булади.
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг предмети бўлиб, маълум даврлардаги у ёки бу ижтимоий қатламлар, инсонлар манфаатини ифода этувчи иқтисодий ғоялар ва ижтимоий концепцияларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва алмашинувининг тарихий жараёни ҳисобланади.
Бу ғоялар айрим иқтисодчи олимлар, назарий мактаблар, оқимлар ва йўналишларга тегишлидир. Иқтисодий таълимотлар тарихи мустақил фан сифатида энг қадимги даврдан бошлаб то ҳозирги замонгача вужудга келган асосий иқтисодий фикр, ғоя, қараш, назария ва таълимотларни ўз ичига олади.
Услубий жиҳатдан бу фан Иқтисодий таҳлилнинг илғор услублари йиғиндисидан иборат бўлиб, тарихий, индукция, мантиқий абстракция ва бошка усуллардан кенг фойдаланади
Иқтисодчиларнинг тадқиқотларидаги асосий бош ғоя - жамият, инсоният, айрим шахсларнинг бойлиги масаласидир. Мақсад бир, лекин унга элтадиган йўллар ниҳоятда хилма-хил эканлигини кўрамиз. Илк капиталистик муносабатлар вужудга келган давргача (XV аср) бўлган иқтисодий ғоялардаги умумийлик шуки, барча донишмандлар ва уларнинг ёзган асарларида меҳнат ва ер бойликнинг асосий воситаси эканлиги турли йўллар билан талқин этилади, уларда ишлаб чиқариш соҳаси асосий деб ҳисобланган.
XV-XVII асрларда (қисман XVIII аср бошларида) янги иқтисодий таълимот - меркантилизм вужудга келди. Меркантилизм тўғрисида қисқа маълумот берадиган бўлсак, унинг моҳияти иқтисодий сиёсатда мамлакатда ва давлат хазинасида нодир металларни кўпроқ тўплаш, таълимотда эса муомала (савдо, пул обороти) соҳасидаги иқтисодий қонуниятларни излашдир, яъни аввалги даврдаги ғоялардан кескин фарқ қилади.
Кейинги муҳим ўзгариш, бу классик иқтисодий мактабнинг юзага келишидир (XVIII аср). Бу иқтисодий таълимот ичида физиократизм ҳам вужудга келдики, унинг умри унча узоқ бўлмади. Классик мактаб ғоялари ҳозирги даврда ҳам турли шаклларда қайта намоён бўлмокда (неоклассик, либерал, неолиберал...). Маркс номи билан боғлиқ бўлган марксизм таълимоти (нобозор иқтисодиёт) ҳам тарихда муҳим ўринни эгаллайди.
XIX аср 2-ярмида аввалги ғояларга, марксизмга муҳолиф равишда вужудга келган ва умумлаштирилган ҳолда маржинализм деб аталадиган таълимот ҳозирги замоннинг асосий иқтисодий ғояси хисобланади.
Назорат учун саволлар
  • «Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг ўрни нимадан иборат?
  • Мазкур фаннинг предмети нима?
  • Бу фанни ўрганиш услуби қандай?
  • Фаннинг асосий манбаларини таърифлаб беринг
  • Ушбу фаннинг илмий даврлаш услублари нимадан иборат?
  • Бу фанни ўрганишнинг асосий вазифаси ва аҳамиятини изоҳлаб беринг?
  • Дастлабки иқтисодий ғоялар қачон ва қаерда пайдо бўла бошлади?

Download 88.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling