2- маъруза оптик алоқа тизимларининг таснифи. Оптик алоқа тизимларининг тузилиш принциплари


Download 162.87 Kb.
bet1/3
Sana18.02.2023
Hajmi162.87 Kb.
#1212112
  1   2   3
Bog'liq
2-Ma\'ruza OAT


2- МАЪРУЗА


ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАСНИФИ. ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШ ПРИНЦИПЛАРИ


Режа:

2.1. Оптик алоқа тизимларининг таснифи.


2.2. Оптик алоқа тизимларининг тузилиш принциплари.
2.3. Толали оптик узатиш тизимларининг икки томонлама линия трактларини тузиш принциплари. Оптик алоқа тизимларида тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш.
2.1. Оптик алоқа тизимларининг таснифи. Рақамли ва аналог толали оптик алоқа тизимлари. Халқаро, магистрал, регионал, маҳаллий ва абонент уланиш оптик алоқа тизимлари

Қўлланиладиган модуляция турига кўра толали оптик алоқа (ТОА) тизимлари аналог ва рақамлига бўлинади.


Аналог ТОА тизимларида модуляциянинг аналог усуллари: интенсивлик бўйича модуляциялаш, амплитуда, частота ва фаза модуляцияси турлари кўлланилади. Оптик нурланиш манбаларининг юқори ночизиқлилиги ва аналог узатиш учун талаб этиладиган шовқин бардошлиликни таъминлаш техник мураккаблиги сабабли аналог ТОА тизимларидан фойдаланиш чегараланган. Шунга қарамай бир қатор сохаларда қўлланилади (оптик кабелли телевидениеда, телеметрия, оператив ва хизмат алоқа тизимларида).
Рақамли ТОА тизимларида модуляциялашнинг дискрет усулларидан фойдаланилади. Бунда сигнал ташувчининг бирон-бир параметри дискрет ўзгаради, яьни бошланғич параметрнинг қийматлар соҳаси квантлаш сатҳларига бўлинади, хар бир квантлаш сатҳига мос равишда аниқ дискрет сигнал қўйилади.
Вазифаси ва сигналларни узатиш масофасига кўра ТОА тизимлари магистрал, минтақавий, махаллий-шахар ва қишлоқ алоқа тизимларига бўлинади. Магистрал ТОА тизимлари сигналларни 1000 км га, зона ТОА тизимлари сигналларнинг 600 км га узатиш, шахар ТОА тизимлари шахар телефон тармоғининг боғловчи линияларини зичлаштириш учун хизмат қилади.


2.2. Оптик алоқа тизимларининг тузилиш принциплари
ОА тизимларида ахборотларни ёруғлик ёки оптик сигналлар кўринишида узатиш ва қайта ишлаш амалга оширилади. ОА тизимлари учун ёруғлик нурланиши ва тўлқин узунлиги турини танлаш узатилаётган ахборот характерига, шунингдек нурланиш ҳосил қилиш имконияларига, ундан сигнал шаклланишига, ёруғлик тўлқинини узатиш ва қайта ишлашга ва ниҳоят, ахборотга эга сигнaлни қабул қилишга боғлиқ.
ОА тизимининг умумлашган тузилиш схемаси 2.1 – расмда келтирилган.

a) ОАтизими узатиш трактининг тузилиш схемаси


б) ОАтизими қабул қилиш трактининг тузилиш схемаси

2.1 – расм. ОАтизимининг умумлашган тузилиш схемаси


Схема ОА тизимининг турлари ТОАва ООАтизимларига хос стандарт қурилмалардан (элементлардан) ташкил топган.


ОАтизимининг умумлашган тузилиш схемаси таркибига қуйидаги техник воситалар киради:
1) узатиш трактининг канал ҳосил қилувчи ускуна (КҲҚУ), устандарт ўтказиш полосали ёки узатиш тезликли аниқ типли канал ёки типли гуруҳли трактлар сонини шаклланишини таъминлайди;
2) трактнинг мувофиқлаштирувчиқурилмаси (МвҚ), у КҲҚУ чиқишидаги кўп каналли сигнал параметрларини оптик узатгич параметрлари билан мувофиқлаштиришучун зарур;
3) оптик узатгич (ОУз), электр сигналини оптик сигналга айлантиришни таъминлайди; ОУз таркибига қуйидагилар киради:
- оптик нурланиш манбаи (ОНМ), у оптик ташувчига эга бўлиб, оптик ташувчининг бир ёки бир неча параметрлари МвҚ дан тушган кўп каналли электр сигнали билан модуляцияланади;
- мослаштирувчи қурилма (МҚ), у оптик нурланишни оптик узатиш муҳитига минимал мумкин бўлган йўқотишлар билан киритиш вазифасини бажаради;
Оптик нурланиш манбаи ва мослаштирувчи қурилма узатувчи оптик модул (УзОМ) деб аталадиган битта блокка киради;
4) оптик узатиш муҳити (ОУМ), оптик нурланишни узатиш вазифасини бажаради; ООАтизимида бу атмосфера, космик ва сув ости алоқа муҳитлари бўлиши мумкин, ТОАтизимида эса оптик толадир;
5) оптик ретранслятор (ОР), сигналнинг оптик узатиш муҳити бўйлаб тарқалгандаги сўнишини компенсация қилади ва турли бузилишларни коррекциялайди; оптик ретрансляторлар хизмат кўрсатадиган ва хизмат кўрсатмайдиган бўлиши мумкин, улар ретрансляция участкалари деб аталадиган маълум масофалар оралиғида ўрнатилади; оптик ретрасляторларда оптик сигнални электр сигналга айлантириш йўли билан электр сигнални қайта ишлаш (кучайтириш, коррекциялаш, регенерациялаш ва б.қ.) амалга оширилади, сўнг бу регенерацияланган электр сигнал қайтадан оптик сигналга айлантирилади; оптик ретрансляторларда шунингдек оптик сигналлар ҳам қайта ишланади, яъни оптик квант кучайтиргичлар ёрдамида кучайтирилади;
6) оптик қабул қилгич (ОҚқ), оптик нурланишни қабул қилиш ва электр сигналга айлантиришни таъминлайди, оптик қабул қилгич мослаштирувчи қурилма (МҚ) ва оптик нурланиш қабул қилгичи (ОНҚқ) дан иборат; мослаштирувчи қурилма оптик нурланишни узатувчи муҳитдан минимал йўқотишлар билан қабул қилиш учун керак; мослаштирувчи қурилма ва оптик нурланиш қабул қилгичи қабул қилувчи оптик модул (ҚқОМ) ни ташкил этади;
7) қабул қилиш қурилмасининг мувофиқлаштирувчикурилмаси (МвҚ), у ҚқОМ чиқишида сигнални КҲҚУга мос келувчи кўп каналли сигналга айлантиради;
8) қабул қилиш трактининг канал ҳосил қилувчи ускунаси (КҲҚУ), тескари айлантириш, кўп каналли сигнални алоҳида типли канал ва тракт сигналларига ажратишни амалга оширади.
ОАтизимида оптик ташувчини кўп каналли электр сигнал билан модуляциялаш учун частота модуляцияси (ЧМ), фаза модуляцияси (ФМ), амплитуда модуляцияси (АМ), қутбланган модуляция (ҚМ), интенсивлик бўйича модуляциялаш ва модуляциянинг бошқа турларини қўллаш мумкин. Оптик нурланишнинг интенсивлик бўйича модуляциялаш тури кўпроқ қўлланилади. Бунга сабаб, модуляциянинг бу тури кенг частота диапазонида оддий техник қурилмалар ярим ўтказгич нурланиш манбалари (ёруғлик диоди, лазер диодлар) учун бажарилади. Ярим ўтказгич манбанинг нурланиш интенсивлигини бошқариш учун модуляциялайдиган электр сигнал билан мос ҳолда инжекция токини ўзгартириш етарлидир. Бу ток кучайтиргич кўринишидаги электрон схема ёрдамида осон амалга оширилади. Оптик нурланишнинг интенсивлик бўйича модуляцияси тескари жараён оптик сигнални электр сигналига айланиш масаласини енгиллаштиради. Дархақиқат, фотоқабул қилгич таркибига кирувчи фотодетектор квадратик асбоб ҳисобланиб, унинг чиқишидаги ток оптик майдон амплитудасининг квадратига пропорционал.
Интенсивлик бўйича модуляцияланган оптик сигнални бевосита фотодетекторга бериб, осонгина уни бошланғич сигнал кўринишини сақлаган электр сигналига айлантириш мумкин. Оптик сигналларни қабул қилишнинг бу усули тўғридан-тўғри фотодетекторлаш усули дейилади.
ООАтизимининг узатувчи муҳитлари юқорида айтиб ўтилгандек атмосфера, космик ва сув ости алоқа муҳитлари бўлиши мумкин.
Космик алоқа тизимларини лойиҳалаштиришда асосий масала бу узатиш ва қабул қилиш антенналарининг ўлчамларини мос равишда тўғри танлаш орқали йўқотишларни бартараф этиш ҳисобланади.
ООА тизимларининг узатиш ва қабул қилиш антенналарини аниқ йўналтиришга қаратилган юқори талаблар, оптик нурланиш манбаларининг фойдали иш коэффициентининг кичиклиги, қабул қилишда шовқин сатҳининг юқорилиги, атмосфера характеристикаларининг алоқа сифатига таъсири каби бир қатор камчиликлари сабабли улар телекоммуникация тармоқларида ва умумий фойдаланиш тизимларида кенг қўлланиш топмаган.



Download 162.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling