2, Истиқлолимизнинг илк кунлариданоқ жамиятнинг турли соҳаларига оид олиб борилган ислоҳотлар қаторида маънавий-маърифий ислоҳотларга алоҳида аҳамият ила ёндашилди


Download 17.52 Kb.
Sana04.10.2023
Hajmi17.52 Kb.
#1691553
Bog'liq
3 мавзу


2, Истиқлолимизнинг илк кунлариданоқ жамиятнинг турли соҳаларига оид олиб борилган ислоҳотлар қаторида маънавий-маърифий ислоҳотларга алоҳида аҳамият ила ёндашилди. Муҳтарам Юртбошимизнинг тараққиёт учун белгилаган дастурлари қаторида миллий ўзликни англаш, ҳаққоний тарихимизни тиклаш, Ўзбекситонда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни қарор топтириш масалалари муҳим ўрин эгаллади ва миллий истиқлол ғоясининг таянчларидан бири бўлди. Бу борада Президентимизнинг:
“Бизнинг миллий хусусиятларимиз умуминсоний қадриятлар билан боғланиб кетган. Асрлар давомида халқимиз умумбашарий, умуминсоний қадриятлар такомилига улкан ҳисса қўшган. Турли миллат вакилларига ҳурмат, улар билан баҳамжиҳат яшаш, диний бағрикенглик, дунёвий билимларга интилиш, ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш каби хусусиятлар ҳам халқимизда азалдан мужассам” дея айтган сўзлари ўринлидир.
Кейинги йилларда Президентимиз раҳнамолигида барқарор ривожланишни таъминлаш, халқимиз маънавиятини янги босқичга кўтариш, маънавий баркамол авлодни вояга етказиш ва ҳар томонлама қўллаб¬қувватлашга қаратилган кенг кўламли вазифаларни назарда тутувчи кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда эса Янги Ўзбекистон стратегиясини юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, ижтимоий тоифа вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш, унинг бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий ҳаракатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш маънавият соҳасидаги ишларимизнинг бош мезонига айланмоқда.
Бир сўз билан айтганда мустақиллик йилларида диний бағрикенглик, миллатлараро тувликни таъминлашда олиб болрилган изчил тадбирлар натижасида бугун юртимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари, 17 та диний конфенция, 2200 дан ортиқ диний ташкилотларнинг диний бағрикенглик асосларига риоя қилган ҳолда ўзаро тинч-тотувликда умргузаронлик қилаётгани сўзларимизнинг яққол далилидир.
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқдир. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши учун тинчлик ва осойишталик лозим.
3, “Қадрият дейилганда, инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган ва шу туфайли улар томонидан баҳоланиб, қадрланадиган табиат ва жамият неъматлари ҳодисалари мажмуини тушунмоғимиз лозим.
“Миллий қадриятлар — миллат учун муҳим ва жиддий аҳмиятга эга бўлган жиҳат ва хусусиятлар. Ўз миллий қадрияти бўлмаган миллат ёки элат йўқ. Миллатнинг таназзули — миллий қадриятларнинг таназзулидир. Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, келажаги, уни ташкил этган авлодлар, ижтимоий қатламлар, миллий онг, тил, маънавият ҳамда маданият билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади”
Ҳар қандай миллатнинг сақланиб қолиши учун ҳар бир миллатнинг ўзи жавобгар, масъул бўлиши шарт. Ана шу жавобгарлик, масъуллик даражаси миллий ривожланиш жараёнида алоҳида аҳамият касб этади. Бу ҳақда қозоғистонлик профессор, файласуф Ғ.Қодиржонов халқаро конференцияларнинг бирида шундай фикрни билдирди: “Қозоқ зиёлиларининг ўз она тилларини ўрганишлари, ўзлаштириши ва ўз тилларида илмий фалсафий, сиёсий китобларни ёзиши ўта мушкул бўлиб қолаётганлигининг сабаби - улар миллий руҳининг эркинлигига нисбатан узоқ йиллар хукмрон бўлган “қизил империянинг” мафкуравий тазйиқининг натижасидир. Бундай ҳолатни Қирғизистон ва Ўзбекистон зиёлилари ўртасида ҳам кузатиш мумкин
Download 17.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling