Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг профессор-ўқитувчиларига «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақомини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кенгашининг кенгайтирилган 5-сон йиғилиши баёни асосида ишлаб чиқилган.
Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг (кейинги ўринларда – университет) профессор-ўқитувчиларига «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақомини бериш тартибини (кейинги ўринларда – Низом) белгилайди.
Низом университетнинг илмий фаолиятини самарали ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаолиятини мақбуллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
2. «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақомини жорий этишдан мақсад – университетнинг илмий, илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш борасида самарали меҳнат қилаётган профессор ва доцентларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, университетдаги илмий мактаблар ва илмий анъаналарини узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек университетнинг халқаро рейтингда муносиб ўринни эгаллаши учун шарт шароитларни яратишдан иборат.
3. Низом университетда асосий штатда фаолият олиб бораётган, одатда узоқ (беш йилдан ортиқ) йиллардан буён университетда ишлаётган тажрибали профессор-ўқитувчиларга татбиқ этилади.
4. «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақомини бериш университет Кенгаши томонидан қабул қилинади.
5. Низом университет филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
II. Асосий тушунчалар
6. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |