Ота-оналар мажлисини ўтказишнинг намунавий тартиби
Download 12.44 Kb.
|
35 6 a
@ustozlar_uchun +99890 300-02-21 @rishton7 ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ОТА-ОНАЛАР МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШНИНГ НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ
Болани жамиятда қабул қилинган қонунларга, тартиб-қоидаларга ва ахлоқий нормаларга риоя қилишга ўргатиш аввало оиладан бошланади. Фарзанднинг ахлоқ-одоби, хулқ атвори даставвал оилада шаклланади, ундаги инсонийликнинг илк хислатлари ота-она берган тарбия орқали вужудга келади. Оилада ота-она, маҳаллада қўни-қўшни ва мактабда педагог-тарбиячиларнинг доимий назорати остида бўлган болада ахлоқий ривожланиш жараёни равон кечади. Боланинг оилада олган тарбиясини ривожлантиришда айниқса мактаб таълими алоҳида ўрин тутади. Мактаб боланинг илмий дунёқарашини шакллантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва унга замон талаблари асосида таълим-тарбия беришда ота-оналар билан фаол ҳамкорлик қилиши зарур. Мактаб ва ота-оналарнинг тарбиявий мақсадлардаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, фарзанд тарбияси бўйича ота-оналарга педагогик-услубий ёрдам кўрсатиш борасида «Ота-оналар мажлиси»нинг ўрни муҳим ҳисобланади. Таълим муассасаларида мазкур тадбирни самарали ташкил этиш мақсадида уни қуйидаги тартибда ташкил этиш тавсия этилади. 1. Таълим муассасаларида «Ота-оналар мажлиси» алоҳида синфлар ва умуммактаб миқёсида ташкил этилади. А) Синф ота-оналар мажлиси – ўқув йили давомида беш марта (ўқув йили бошланиши олдидан, I, II, III ва IV чораклар якунида) ўтказилади. Ўқув йили бошланишидан олдин ўтказиладиган мажлисда ота-оналар мактабнинг ички-тартиб қоидалари билан таништирилиб, ўқувчиларга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш жараёнида мактаб жамоаси билан амалий ҳамкорлиги борасидаги мажбуриятлари (шартнома асосида) белгилаб берилади. Ўқув йили чораклари якуни бўйича ўтказиладиган мажлисларда ўқувчиларнинг ўзлаштириши, улар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳолатлари, тарбия жараёнида юзага келган зиддиятлар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилади. Download 12.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling