Борасидаги
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Педагоглар таътили
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2023 йил 26 май
- Биринчидан
ПЕДАГОГЛАРНИНГ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ БОРАСИДАГИ БУГУНГИ МУАММО ВА УНИНГ ЕЧИМИ БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИЛАР ТАКЛИФ ЭТИЛМОҚДА Янги Меҳнат кодексининг 501-моддасига биноан педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланиши кўрсатилган. Бироқ, педагогларнинг меҳнат таътили кунларини белгилашга доир юқоридаги Ҳукумат қарори ҳалигача чиқмади. Бугун мана 2023 йил 26 май, бу ёқда умумтаълим муассасалари педагогларининг таътилини расмийлаштириш вақти аллақачон келиб бўлди. Лекин кўриб турганимиздек, иш берувчилар ҳалигача иккиланмоқда ва улар таътил беришга шошилмаяпти. Бизга келаётган ҳабарларга кўра, баъзи мутасаддилар токи Вазирлар Маҳкамаси қарори чиқмагунича, таътил берилишини тўхтатиб туришни, баъзилари эса мавжуд 48 иш кунидан иборат таътиларни қисмларга бўлиб беришни тўғри деб ҳисоблашмоқда. Биринчидан, таътил беришни тўхтатиб туриш нотўғри ёндашув, бу аниқ. Чунки ўз вақтида таътил берилмаслиги педагог ходимларнинг Конституциямизнинг 45-моддасида белгиланган дам олиш ва таътилга чиқиш билан боғлиқ меҳнат ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлади. Иккинчидан, таътилни қисмларга бўлиб бериш эса эҳтиёткорона фойдаланиладиган, қонунан тўғри қўллаш талаб этиладиган икки томонлама жараёндир. Негаки, Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан таътилни қисмларга бўлиш иш берувчи ва ходимнинг келишувига мувофиқ амалга оширилади, яъни агар ходим рози бўлмаса таътилни қисмларга бўлиш амалиёти нольга тенг. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling