Борасидаги


Хўш, унда нима қилса бўлади?


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1602548
TuriКодекс
1   2   3   4
Bog'liq
Педагоглар таътили

Хўш, унда нима қилса бўлади? 
Гарчи Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинмаган бўлса-да, 
педагоглар билан тузилган меҳнат шартномаларида ҳар йилги меҳнат 
таътиллари ҳақидаги шартлар мавжуд, аниқроғи, уларнинг меҳнат 
шартномаларида 48 иш кунлик меҳнат таътили берилиши кўрсатиб ўтилган. 
Шундай экан, айни пайтда педагогларга меҳнат таътили бериш учун ҳуқуқий 
асос бор ва бу улар билан тузилган меҳнат шартномаларидир.
Тўғри, бир томондан меҳнат шартномасида таътил муддати 48 иш куни 
дейилган, иккинчи томондан эса Меҳнат кодексининг 221-моддасида 
“ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг 
давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади” деган қоида бор. 


Яъни, 221-моддадаги “таътилларни календарь кун бўйича ҳисобла” деган 
қоида иш берувчиларни иккилантирмоқда ва бунинг натижасида айрим иш 
берувчилар амалда меҳнат шартномасида “иш куни” дейилган жумла ўрнига 
“календарь кун” деб ўзгартириш орқали ечим топилди деб ҳисоблашмоқда. 
Масалан, 48 иш кунини 48 календарь кунга ўзгартиришни айтяпмиз. 
Бироқ, бу нотўғри амалиёт бўлади.
Тасавур қилинг! Иш берувчи ва ходим ўртасидаги асосий келишув 
ҳисобланган меҳнат шартномасида белгиланган ходимнинг таътилга оид 
ҳуқуқларини камайтириш орқали, унинг бир томонлама ўзгартирилиши, 
Меҳнат кодексининг 135-моддаси иккинчи қисмига зид ҳолатдир ва биз бу 
вазиятда Меҳнат кодексининг 16-моддасидаги “ходим билан тузилган 
меҳнат шартномасида ходимга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва 
меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганига 
нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин” 
деган қоидасини эсдан чиқармаслагимиз керак. Педагогларнинг меҳнат 
шартномаларидаги 48 иш кунлик меҳнат таътили шарти айни пайтда уларга 
қонунчиликдагига (яъни, Меҳнат кодексидагига) нисбатан қўшимча ҳуқуқ ва 
кафолат бермоқда. Шундан келиб чиқсак, ҳозирда педагогларнинг 48 иш 
кундан иборат бўлган ҳар йилги меҳнат таътилини беришга жиддий тўсиқ йўқ. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling