Борасидаги
Биз мазкур муаммонинг ечими сифатида, педагогларга меҳнат
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Педагоглар таътили
- Bu sahifa navigatsiya:
- 56 календарь кун
- Қўшимча эслатма!
- 30 июнь – жума
Биз мазкур муаммонинг ечими сифатида, педагогларга меҳнат
шартномаларидаги ҳар йилги меҳнат таътилини асли ҳолича берар эканмиз, меҳнат шартномаси ва Меҳнат кодексининг 221-моддаси ўртасидаги олтин оралиқ сифатида 48 иш кунлик меҳнат таътилини календарь кун бўйича ҳисоблаб беришни тўғри деб ҳисоблаймиз. Масалан: педагог ходимга жорий йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб 48 иш кунлик йиллик меҳнат таътилини (якшанба ҳисобламасдан) берсак, таътилнинг охирги куни 2023 йил 26 июль куни бўлади ва ходимнинг ишга чиқиш куни 27 июль бўлади. Агар биз худди шу чегарани, яъни 2023 йил 1 июндан – 2023 йил 26 июлгача бўлган даврни календарь кун бўйича ҳисобласак, бу (яъни, 48 иш куни) роппа-роса 56 календарь кун бўлади. Кўриб турганингиздек, вазият “Али хўжа-Хўжа али” ҳолатида. Бунда, албатта иш куни бўйича ҳисоблаганда ҳам, календарь кун бўйича ҳисоблаганда ҳам, оралиқ даврга тўғри келиб қоладиган Қурбон Ҳайити байрам кунини ҳисобланмаслигини эътиборга оламиз. Қўшимча эслатма! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.2022 йилдаги ПФ–270-сон “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Фармони 1-бандига кўра 30 июнь – жума 2023 йилда қўлланиладиган қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган, бироқ ушбу кун таътиларни ҳисоблашда хисобга олинади, яъни оддий кун қатори таътил кунларига қўшилаверади. Фақатгина, Меҳнат кодексининг 221-моддаси иккинчи қисмига кўра ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари (208-моддада белгиланган кунлар) меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди, холос. Шунда таътил кунлари календарь кунда 56+1 (Ҳайит байрами) 57 календарь кун бўлади. Тўғри, “эрта-индин Меҳнат кодексининг 501-моддасида кўрсатилган Вазирлар Маҳкамаси қарори чиқиб, унда бошқачароқ муддат белгиланиши ҳам мумкинку” деган савол туғилиши мумкин. Ҳечқиси йўқ. Биз 48 иш кунидан иборат бўлган меҳнат таътилини 56 календарь кун ҳисобида берар эканмиз, таътил оралиғида Ҳукумат қарори чиқиб, бошқачароқ муддат белгиланадиган бўлса, педагогларнинг таътил буйруқларига тегишли ўзгартириш киритиш у қадар муаммо эмас. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling