Сабзовотларни қайта ишлаш харажатларини ҳисобга
Download 196 Kb.
|
Билвосита харажатлар намуна
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Кириш
- 1 Ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби ва маҳсулот таннархига киритиладиган ҳаражатларни таснифлаш
Кириш Ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби ва маҳсулот таннархига киритиладиган харажатларни таснифлаш 2. Маҳсулот таннархига киритиладиган билвосита моддий ва меҳнат харажатлари ҳисоби 3. Маҳсулот таннархига киртиладиган билвосита харажатларни аниқлаш усуллари Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Кириш Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кичик бизнес корхоналарининг фаолият юритиш самарадорлиги, молиявий барқарорлиги ва ривожланиш истиқболлари кўп жиҳатдан хўжалик жараёнида ишлаб чиқариш ва унинг ҳисобини ташкил этишга боғлиқ бўлмоқда. Кейинги вақтларда кичик бизнес корхоналар хўжалик фаолиятида ишлаб чиқариш ҳисобини ташкил этишни миллий ҳамда халқаро стандартлар асосида такомиллиштириш зарурияти вужудга келмоқда. Яъни ишлаб чиқариш ҳисобини илмий асосланган ҳолда ташкил этиш асосида бевосита корхона молиявий натижаларига таъсир этувчи маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини тўғри шаклланиши, ишлаб чиқариш жараёни натижаларини иқтисодий таҳлил усуллари ёрдамида баҳолаш ва самарадорликни ошириш йўналишларини белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодиётни модернизациялаш даврида маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархи бевосита харажатлар, ресурслардан самарали фойдаланишни талаб қилади. Корхонада ишлаб чиқариш жараёнида моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини пасайтириш имконини беради. Ҳозирги иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналар фаолияти самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашда кичик бизнес корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини ташкил этиш ва уни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш бугунги кунда долзарб ва амалий аҳамиятга эга муаммо ҳисобланади. 1 Ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби ва маҳсулот таннархига киритиладиган ҳаражатларни таснифлаш Ҳозирги иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида кичик бизнес корхоналари бозорнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда ўзининг фаолиятини режалаштириши ва зарур қарорларни қабул қилиши лозим. Ушбу шароитдан келиб чиққан ҳолда кичик бизнес корхоналари "Маҳсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ва уни сотиш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тығрисидаги Низом»да (Вазирлар маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 феврал куни тасдиқланган) кўрсатилган харажатларнинг элементларига асосланадилар. Ишлаб чиқариш-бошқарув ҳисобининг асосий ва муҳим босқичи бу сарфланган харажатларни танлашдан ва қайси бир тизимнинг қылланишидан қатъий назар харажатларни гуруҳлаштиришдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим. Харажатларни таснифланишини қуйидаги жадвалда яққол кўришимиз мумкин. 1-жадвал Download 196 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling